Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош илмий-методик марказ


Дидактик фаоллаштирувчи ва ривожлантирувчи мажмуа


Download 483.56 Kb.
bet7/53
Sana06.04.2023
Hajmi483.56 Kb.
#1335122
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   53
Bog'liq
Комплекс

Дидактик фаоллаштирувчи ва ривожлантирувчи мажмуа:

  • таълим мазмуни шахс ривожланишининг мазмуни сифатида қаралади;

  • билим, кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш ва умумлашган фикрлашга ўргатиш;

  • мактаб фанларини интегратсиялаш, умумлаштиришга ўтилиши;

  • таълимнинг вариативлиги ва табақалашганлиги;

  • ўргатишнинг ижобий рағбатларидан фойдаланилади.

Тарбия консепсияси:

  • билимлар мактабини тарбия мактабига алмаштириш;

  • барча тарбиявий тизимлар марказида ўқувчи шахсини қўйиш;

  • тарбияга инсонпарвар ёндашув, умуминсоний қадриятларни шакллантириш;

  • боланинг ижодий қобилиятларини, унинг индивидуаллигини ривожлантириш;

  • миллий ва маданий анъаналарни тиклаш;

  • индивидуал ва жамоавий тарбияни ҳисобга олиш.

Атроф-муҳитни педагогизатсиялаш. Оила, мактаб ва ижтимоий борлиқ ўсиб келаётган авлодни шакллантирувчи муҳим ижтимоий институтлар сифатида акс этади. Натижалар барча учта тарбия манбаларининг биргаликдаги ҳаракатида аниқланади. Бундан болаларни ҳимоя қилувчи ижтимоий ва давлат инстититутларига таъсир этувчи ота-оналар билан ҳамкорлик, омилкор бошқариш ғояси келиб чиқади.
Педагог ҳамкорлик асосида ўқитувчиларнинг ўзаро маҳсулдор мулоқотлари ҳам намоён бўлади. Бундай ҳамкорлик болалар билан катталар, болаларнинг ўзаро ҳамда ўқувчиларнинг биргаликдаги фаолиятлари, ота-оналар ва ўқитувчилар орасида кузатилади. Ўқитувчилар орасидаги ҳамкорлик қай тарзда амалга оширилади? деган саволга қуйидагича жавоб бериш мумкин. Бунда биринчи навбатда фанлараро интегратсияга эътибор қаратиш лозим. Ўқувчилар муайян бир дарсда аниқ тарихий даврга хос воқелик, адабиёт, санъат, маданиятдаги ривожланиш, ижтимоий муносабатлар, фан, саноат, иқтисодга оид муносабатларни уйғун тарзда ўрганиш имкониятига эга бўладилар. Шу мақсадда фан ўқитувчиси ёндаош ўқув предметларидан дарс берадиган ўқитувчилар билан ўзаро ҳамкорликка киришади. Натижада фаолият характеридан келиб чиққан ҳолда ўқитувчилар орасида самарали фаолият муҳити қарор топади.
Шу нуқтаий назардан қараганимизда ўқитувчилик касби ўзининг мазмуни ва бажарадиган вазифаларининг кўламига кўра ҳиссий жиҳатдан меҳнатнинг катта босим остида кечадиган тури ҳисобланади. Аксарият ўқитувчилар ўз иш фаолиятларини ҳиссий-интеллектуал жиҳатдан кучли босим остида кечадиган ҳаракат сифатида баҳолайдилар. Кўпчилик ўқитувчилар бу босимнинг доимий эканлигини эътироф этадилар. Ўқитувчиларнинг касбий фаолиятлари муайян даражадаги жисмоний юкламани бажаришни ҳам талаб қилади. Бу эса касбий фаолиятнинг зўриқиш талаб қилишини тасдиқлайди. Ўқитувчиларнинг касбий фаолиятидаги зўриқиш педагогик ҳамкорлик жараёнида зиддиятли вазиятларни ҳам келтириб чиқаради. Бундай вазиятларда вужудга келган зиддиятларни бартараф этиш зарурияти кучли. Акс ҳолда бундай зиддиятларни бартараф этмаслик натижасида шахслараро муносабатларда мураккаб вазият вужудга келиб, таълим субектлари орасидаги мулоқот ва ҳамкорлик мураккаблашади. Вужудга келган турли-туман нуқтаи назарларни самарали мувофиқлаштириш ва бошқариш учун уларнинг ҳар бири муайян хулқ-атвор стратегияларини қўллаш орқали ечилиши лозим. Бунинг учун ўқитувчилар вужудга келган зиддиятли вазиятларни ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш тажрибасига эга бўлишлари керак. Шундагина зиддиятли жараён иштирокчилари ўзаро келишувга эришиб, муаммога ечим топишлари мумкин.

Download 483.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling