Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош илмий-методик марказ


Download 483.56 Kb.
bet5/53
Sana06.04.2023
Hajmi483.56 Kb.
#1335122
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
Комплекс

3-вариант. Жуфтликда ишлаш. Талабалар жуфтликларга бўлинади. Ҳар
бир жуфтлик яхлит мавзу бўйича алоҳида топшириқ олади. Биргаликда ишлаш асосида жуфтлик аъзолари ўзларига берилган материални ўзлаштиради. Сўнгра бу ҳақида жамоа олдида ахборот беради.
Ҳамкорлик таълим технологиясини қўллашда талабалардан қуйидагилар талаб этилади:

  • шериги ва гуруҳдошлари билан ҳамкорликка эришиш;

  • фаол ишлаш, топшириққа нисбатан масъулиятли ёндашиш;

  • шериги ёки гуруҳдошларига ижобий муносабатда бўлиш;

  • нафақат ўз ютуғи, балки шериги ва гуруҳининг муваффақияти учун жавобгарликни ҳис қилиш;

  • жуфтликда ва гуруҳда ишлаш – жиддий ва масъулиятли меҳнат эканлигини ҳис қилиш.

Ҳамкорлик таълим технологияси “педагог-талаба ҳамкорлиги” тамойилига асосланиб, қуйидаги шаклларда қўлланилади:

  • кичик тадқиқотларни олиб бориш;

  • фан бўйича ташкил этиладиган мусобақада иштирок этиш;

  • фан олимпиадаларига тайёрланиш;

  • ҳамкорликда лойиҳалар тайёрлаш;

  • ижодий ҳамкорликда илмий мақолалар чоп этиш;

  • ижодий ҳамкорликда ўқув манбаларини яратиш.

Ҳамкорлик таълим технологиясини қўллаш тартиби:

  • талабалар (4-5 киши) кичик гуруҳларда ишлайди;

  • жамоа учун ягона ўқув материали тақдим этилади;

  • ҳар бир гуруҳ алоҳида саволга жавоб топади;

  • Эксперт гуруҳи шакллантирилади;

  • бу гуруҳ ҳар гуруҳ иши билан батафсил танишади;

  • эксперт гуруҳи ҳар бир талабанинг фаолиятини индивидуал баҳолаш имкониятига эга;

  • талабалар тўплаган баллар умумлаштирилиб, кичик гуруҳнинг фаолияти баҳоланади;

  • энг юқори балл тўплаган жамоа ғолиб саналади.

Педагогик ҳамкорлик таълим жараёни субектлари фаолиятида янгича сифат ўзгаришларининг шаклланиши ва намоён бўлишига кўмаклашади. Педагогик ҳамкорликнинг муҳим жиҳати шундаки, у таълим жараёни субектлари фаолиятини муайян тарзда уйғунлаштиришга ҳизмат қилади. Педагогик ҳамкорлик жараёнида ўқитувчи билан ўқувчи фаолияти уйғунлашади, ижодий характер касб этадики, у таълим жараёни субектлари фаолиятидаги ўзига хос ҳар бир жиҳатни ҳисобга олишни тақозо қилади. “Ўқитувчи-ўқувчи” муносабатларидаги ҳамкорлик, бу фаолиятнинг бориши ва натижаларининг биргаликдаги таҳлили, маънавий дунёда бир-бирига самимийлик, ўзаро бир-бирини мустаҳкам тушуниш, катталар ва болаларнинг ҳамкорликдаги ривожлантирувчи фаолияти ғояси. Анънавий таълим педагогик жараёнда ўкитувчининг субект сифатида, ўқувчини эса обект сифатида иштирокига асосланган. Бу қоида ўқувчи ўз ўқув фаолиятининг субекти ҳақидаги тасаввур билан алмашинади. “Ўқувчи-ўқувчи” муносабатлари ҳамкорликнинг турли шакллари (ҳамкорлик, бирга қатнашиш, бирга қайғуриш, бирга ижод қилиш, биргаликда бошқариш)да қабул қилинган умумий жамоа ҳаётий фаолиятида амалга ошади.

Download 483.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling