Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош илмий-методик марказ


Download 483.56 Kb.
bet3/53
Sana06.04.2023
Hajmi483.56 Kb.
#1335122
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
Комплекс





1-илова.

БББ” техникаси




Таянч тушунчалар

Биаман

Билишни ҳоҳлайман

Блиб олдим

Ҳамкорлик педагогикаси










Ҳамкорлик стратегиялари










Зиддиятларни ечиш стратегиялари










Оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлиги концепцияси












2-илова.

БЛИЦ” сўров






Мавзу: Ҳамкорлик педагогикаси ва унинг асосий масалалари
Режа:

  1. Ҳамкорлик таълими технологияларининг дидактик моҳияти.

  2. Ҳамкорлик стратегияларининг истиқболлилиги.

  3. “Оила – маҳалла – мактаб” ҳамкорлиги.

  4. Педагогиканинг тараққиёт йўналишларида ҳамкорлик педагогикасининг ўрни.

Таянч тушунчалар: ҳамкорлик, ҳамкорлик таълими, ҳамкорлик стратегияси, ҳамкорлик таълим технолгияси.
1. Ҳамкорлик таълими технологияларининг дидактик моҳияти.
Педагогик ҳамкорлик ғоялари бугунги кунда педагогик технологиялар мазмунига сингдирилган ва “XXI аср таълим Консепсияси” асосини ташкил этади. Ҳамкорлик педагогикаси инсонпарварлик педагогикаси билан узвий ва ўзаро алоқадордир. Ривожланган мамлакатлар таълим тизимида ҳамкорлик педагогикаси кўпдан қўллаб келинмоқда. Бу ғоя илк бор Д.Дюи томонидан ХХ асрнинг 20 йилларида илгари сурилган. Лекин ушбу педагогиканинг методик тавсифи 70 йилларнинг охири, 80 йилларнинг бошларида дунёнинг турли мамлакатларида Россия, Буюк Британия, Канада, Ғарбий Германия, Австрия, Голландия, Япония, ва Исроилда матбуотда эълон қилинган.

Ҳамкорлик таълими – ўқув жараёнида талабаларнинг жамоада, кичик гуруҳ ва жуфтликда билимларни биргаликда ўзлаштиришлари, ўзаро ривожланишлари, “педагог-талаба(лар)” муносабатининг ҳамкорликда ташкил этилишини ифодаловчи таълим бўлиб, унинг асосий ғояси ўқув топшириқларини жамоада, кичик гуруҳларда ёки жуфтликда биргаликда, ўзаро ҳамкорликда бажариш саналади


Ҳамкорлик таълими йўналишлари:

  • таълимий ҳамкорликка асосланувчи муносабатларни ташкил этиш;

  • талабаларга инсонпарварлик ғоялари асосида индивидуал ёндашиш;

  • таълим жараёнида касбий ва маънавий бирликнинг қарор топишига эришиш.

Ҳамкорлик таълими технологиялари – ўқув жараёнида талабаларнинг жамоада, кичик гуруҳ ва жуфтликда билимларни биргаликда ўзлаштиришлари, ўзаро ривожланишлари, шунингдек, “педагог-талаба(лар)” муносабатининг ҳамкорликда ташкил этилишини таъминловчи таълимий характердаги технологиялар.
Ҳамкорлик педагогикасининг асосий ғоялари кейинчалик Америкалик олимлар Джорж Аронсон (1978), Роджерс ва Девид Джонсонлар( 1987) Роберт Славин, (1990), ҳамда Исроиллик олим Шломо Шаран (1988) томонидан таклиф қилинган ва услубий жиҳатдан тавсифланган.
Шунингдек, ҳамкорлик таълим технологиясининг ғоялари ўтган асрнинг 80-йилларида Ж.Ж.Руссо, К.Д.Ушинский, В.А.Сухомлинский, А.С.Макаренко ва бошқа новатор-педагогларнинг қарашлари асосида шаклланган. Ҳамкорлик таълим технологияси талабаларда интеллектуал, маънавий-ахлоқий ва жисмоний қобилият, қизиқиш, мотивларни ривожлантириш асосида дунёқарашни ҳосил қилиш мақсадини илгари суради. Ҳамкорлик таълим технологияси “Cooperative learning”дан фарқ қилиб, у жуфтлик ва кичик гуруҳда ишлаш орқали талабаларнинг жамоада фаолият юритиш кўникмаларига эга бўлишларини таъминлайди.

Download 483.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling