Хулосалар:
Фанлараро ёндашув асосида иш юритадиган педагоглар интегратив таълимнинг қуйидаги тамойилларга риоя қилишлари мақсадга мувофиқ:
тафаккурнинг интегратив қобилиятлари ўқувчиларнинг муҳим иш қуроли ҳисобланади, шу боисдан, барча ўқув дастурлари уларни ривожлантиришга йўналтирилиши керак;
барча ўқувчилар ўқиш ва турли мавзуларни муҳокама қилиш жараёнида таълимга фанлараро ёндашувни қўллаш имкониятига эга бўлишлари зарур;
бу имкониятлар таълим дастурларида (стандартларда) акс эттирилган бўлиши керак;
ҳар бир ўқувчи уддабуронлик ва ташаббускорликни ривожлантирадиган ҳамкорликдаги таълим шаклларида иштирок этиши лозимки, улар индивиднинг ҳам, гуруҳнинг ҳам ютуқларини интеграциясини таъминлайди;
- педагогик фанларни ўқитишда, тарбиявий ишларни ташкил қилишда фанлараро ва соҳалараро интеграция элементларини инобатга олишдан ташқари, уларга ўқувчи-талабаларнинг ҳам эътиборни қаратиш муҳим аҳамият касб этади.
АДАБИЁТЛАР:
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008.
Педагогик атамалар луғати. Р.Х.Жўраев, Ў.Толипов ва б.
Подласый И.П. Педагогика. В 2 томах – М.: Владос, 2002.
ХасанбоевЖ., ТўрақуловХ. ва б. Педагогика фанидан изоҳли луғат. – Т.: Фан, 2006.
Педагогический словарь-справочник. Издание 2-е, переработанное и дополненное.Под общей редакцией проф. Ходиева Б.Ю. © Центр развития высшего и среднего специального, профессионального образования, 2011.
Мавзу: Таълим - тарбия жараёнида лойиҳалаштириш ва режалаштириш
|
Маъруза машғулоти технологияси
вақти – 2 соат
|
Талабаларсони: 30нафар
|
Ўқув машғулотининг шакли
|
Ахборотли маъруза
|
Маъруза машғулотининг режаси
|
Лойиҳа ва лойиҳалаштириш технологияларининг моҳияти
Таълим жараёнини лойиҳалаш қонуниятлари ва тамойиллари:
Таълим жараёнини лойиҳалаш босқичлари ва асосий вазифалари
|
Ўқув машғулотининг мақсади: Таълим - тарбия жараёнида лойиҳалаштириш ва режалаштириш бўйичаназариймаълумотбериш
|
Педагоги квазифалар:
-Лойиҳа ва лойиҳалаштириш технологияларининг моҳияти тушунчаси, унгатавсифваунингтипларибилантанишҳтиради;
-Таълим жараёнини лойиҳалаш қонуниятлари ва тамойилларини изоҳлайди;
-Таълим жараёнини лойиҳалаш босқичлари ва асосий вазифаларини баён қилади
|
Ўқув фаолиятининг натижалари:
талаба:
-Лойиҳа ва лойиҳалаштириш технологияларининг моҳияти тушунчаси, унгатавсифваунингтипларибилантанишдилар;
-Таълим жараёнини лойиҳалаш қонуниятлари ва тамойилларини билиб оладилар;
-Таълим жараёнини лойиҳалаш босқичлари ва асосий вазифаларини тушуниб оладилар ва конспектлаштирадилар
|
Ўқитиш услуби ва техникаси
|
Мунозарали маъруза, ақлий ҳужум, блиц-сўров, БББжадвали
|
Ўқитиш шакли
|
фронтал, гуруҳий ва жамоавий ишлаш
|
Ўқитиш воситалари
|
Маъруза матнлари, проектор, график органзайзерлар, доска
|
Ўқитиш шарт-шароити
|
Намунадаги аудитория
|
Маъруза машғулотининг технологик харитаси
Босқичлар, вақти
|
Фаолият мазмуни
|
|
Ўқитувчи
|
талаба
|
1-босқич. Кириш Билимларни
фаоллаштиришҳ
(15мин.)
|
1.1 Ўқув тарбиявий жараённинг маънавий-ташкилий жиҳати
1.2 Ўтилган дарсни мустаҳкамлаш
1.3 Дарснинг аввалида талабаларга маърузалар матни ва ўқув топшириқларни тарқатади.
1.4 Машғулот мавзусини эслатади ва кутилаётган натижани ва дарсни олиб бориш тартибини маълум қилади.
1.5 Жуфтликка ажралишларига топшириқ беради. Маъруза матн ва ўз нуқтаи-назаридан мавзу бўйича саволларга жавоб беришни таклиф этади. Блитс-сўров ўтказади.
|
Навбатчи талаба давоматни аниқлайди ва юртимизда ва хорижда бўлаётган ҳафталик янгиликлар билан хабардор қилади
Ўтилган мавзуни “Ақлий ҳужум” орқали жавоб беради
1.3 эшитади ва маъруза матнни оладилар.
1.4 Муаммолисаволларга эътибор беради:«БББ» жадвалининг 1 ва 2 устунинитўлдиради.
1.5 эшитади, ёзади ва фикрларини билдириб боради
|
2-босқич.Асосий (55 мин.)
|
2.1. Мавзуни ёритиш учун саволларни таклиф этади.
2.2. Дарс аввалида ва сўнгида “БББ” жадвалини тўлдириш учун саволлар тарқатади.
2.3. Таълим-тарбия жараёнини лойиҳалаштириш ва режалаштириш мазмун моҳиятини ёритиб беради.
2.4. Лойиҳалаштириш тамойиллари, босқичлари ва вазифаларини тақдимот орқали ёритилади.
2.5. Технологик паспорт ва харитани тушунтириб беради
2.6 Талабаларга БББ жадвалини 3-устунини тўлдириш бўйича кўрсатма беради
|
|
2.1. Маъруза матнидаги белгиларга эътибор берадилар.
2.2 Тақдимотдаги тушунчаларни конспектлаштирадилар
2.3 БББ жадвалининг 3-устунини тўлдирадилар
|
3-босқичҳЯкуний (10 мин)
|
3.1. Мавзуга хулоса чиқаради. Асосий масала устида тўхталади. БББ. Жадвалини тўлдиришдаги савол-жавобларни таҳлил қилади ва фаол талабаларни баҳолайди.
3.2. Мустақил иш учун топшириқлар беради: муаммоли саволларга тайёргарлик кўриш.
|
|
Ешитади, ёзиб оладилар.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |