Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 0.6 Mb.
bet2/7
Sana08.02.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1177998
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1----------- (2)

МУНДАРИЖА




КИРИШ..........................................................................................................

4


МУСТАҚИЛ ИШНИ БАЖАРИШ БЎЙИЧА
ТАВСИЯЛАР.................................................................................................

7


МУСТАҚИЛ ИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ
ТАЛАБЛАР....................................................................................................

10


МУСТАҚИЛ ИШНИ ТАҚДИМОТ ШАКЛИДА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ, МАЗМУНИ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ
ТАРТИБИ.......................................................................................................

13

МУСТАҚИЛ ИШНИ ТАҚДИМОТ ШАКЛИДА ҲИМОЯСИНИ ЎТКАЗИШ ВА БАҲОЛАШ ТАРТИБИ..................................................

14


АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.........................................................................

15









КИРИШ

Маҳалла минг йиллар давомида шаклланган, халқимизнинг ўзига хос қиёфасини кўрсатиб турадиган ноёб ижтимоий тузилма. Бир-бирига меҳр-оқибат кўрсатиб яшаш, яхши ва ёмон кунларда бирга елкадош бўлиш сингари инсонга хос фазилатлар айнан маҳаллада таркиб топади.
Ш. Мирзиёев



Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йилни мамлакатимизда "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" деб эълон қилди ва қуйидагиларни таъкидлади: “Инсон қадрини улуғлаш – юртимизда яшаётган ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир.
Бу борада жамиятимиз асоси бўлган маҳалла ҳал қилувчи ўрин тутади.
Маҳалла тинч бўлса, юрт тинч бўлади.
Маҳалла обод бўлса, мамлакат обод бўлади.
Шу боис, бундан буён ҳар бир маҳаллада самарали иш олиб бориш фаолиятимизнинг бош мезонига айланади”1.
Дарҳақиқат, Ўзбекистондаги маъмурий ҳудудий бирлик ва ўз-ўзини бошқаришнинг халқимиз анъаналари ва қадриятларига хос бўлган усули – бу маҳалладир. Қадимдан фақатгина одамларнинг уруғ жамоасигина эмас, балки ишлаб чиқариш манфаатлари билан ҳам бирлаштириб турган бўғин бу маҳалла бўлган. “Маҳалла” атамаси арабча бўлиб, ўрин-жой деган маънони англатади. У турли минтақаларда жой, гузар, жамоа, элат номларда аталиб келинган. Маҳаллани бошқариш жамоатчилик асосида олиб борилади. Маҳалла кичик маъмурий ҳудуд бўлиши билан бирга, турмуш тарзи, қадриятлар, анъаналар, урф-одатлар умумийлиги билан боғланган кишилар жамоаси бирлигидир. Тарихнинг турли босқичларида даврлар, тузумлар ўзгаришига қараб маҳалланинг вазифалари ҳам ўзгариб турган. Фуқаролик жамиятининг энг муҳим институтларидан бири бўлган маҳалла институти ҳақида гап кетганда айтиш мумкинки, қадим-қадимдан халқимизнинг миллий турмуш ва тафаккур тарзига айланиб кетган жамоа бўлиб, бир маҳалла бўлиб яшаш туйғуси ижтимоий ҳаётнинг ҳам узвий қисми сифатида катта бир маънавий қадрият деб қаралган.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, маҳаллаларга бўлган муносабат тубдан ўзгарди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддасига ва 1993 йил сентябрда қабул қилинган “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонунга биноан, маҳаллаларнинг ҳуқуқий мақоми тартибга солинди.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши фуқароларнинг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда ҳал қилиш борасидаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан кафолатланадиган мустақил фаолиятидир.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, демократизм, ошкоралик, ижтимоий адолат, маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишда мустақиллик, жамоатчилик асосидаги ўзаро ёрдам, ижтимоий шериклик, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналарни ҳисобга олишдан иборатдир.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амалга оширилади. Шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар фуқаролар ўзини ўзи бошқаришининг ҳудудий бирликларидир.
Ҳозирги Янги Ўзбекистон даврида маҳаллаларнинг ҳар бир инсон ҳаётидаги роли кундан кунга ошиб бормоқда, уларнинг ўз фаолиятларини ташкил этишлари учун барча имкониятлар яратилди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди. Улар тўй, маърака маросимларини ўтказиш, ҳашарлар уюштириш, оилавий низоларни бартараф этиш, беморлар ҳолидан хабар олиш каби ишлар билан шуғулланадилар.
Маҳаллада ўтказиладиган ҳар бир тадбир одамларни бирдамликка, ҳамжиҳатликка аҳиллика чорлайди. Бунинг замирида бир ёқадан бош чиқариш, бир-бирини қўллаб-қувватлаш, бир-бирига ёрдам бериш сингари халқимизга хос улуғ фазилатлар ётади. Маҳалла ўзбекона яшашнинг ҳаётий инъикосидир.
Дарс машғулотлари давомида талабаларга фан бўйича адабиётларни тавсия этиш билан бирга мустақил ишлаши учун қўлимиздаги услубий қўлланманинг тавсия этилиши, уларни мавзу бўйича илмий изланиш олиб бориш, мустақил мушоҳада қилишга имкон яратади ва талаба фикран ўзидаги Ватанпарварлик туйғуларига қулоқ тутади. Ушбу услубий қўлланмада тавсия этилаётган “Менинг маҳаллам – менинг фахрим” мавзуи Фалсафа фанида олинган билимлар асосида шакллантирилади. Мустақил ишда тавсия қилинаётган мавзуга услубий таклиф ва тавсиялар, адабиётлар, сайтлар рўйхати берилган. Мустақил ишда тавсия қилинаётган режага талабалар ижодий ёндашишлари мумкин.

МЕНИНГ МАҲАЛЛАМ – МЕНИНГ ФАХРИМ”



Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling