Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Мустақил ишни тайёрлашда ўз маҳалласи ҳақида қуйидаги маълумотлар шакллантирилади


Download 0.6 Mb.
bet5/7
Sana08.02.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1177998
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1----------- (2)

Мустақил ишни тайёрлашда ўз маҳалласи ҳақида қуйидаги маълумотлар шакллантирилади:

  1. Талабанинг ўзи, унинг оиласи, ушбу маҳаллада қачондан бери яшаши ҳақида (оила аъзоларининг расмлари билан);

  2. Маҳалла ҳақида талаба оила аъзоларининг фикрлари (Масалан, отам Саидов Акмал маҳалла ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди:.............)

  3. Маҳалла номи, унинг қандай келиб чиққани ва тарихи ҳақида (талабанинг маҳалла гузари ва оқсоқоли билан тушган расми билан) ;

  4. Маҳалланиниг аниқ ташкилий тузилмаси, маҳалла кенгаши таркиби, маҳалла бўйича Ҳоким ёрдамчиси, маҳалла оқсоқоли, маҳалла ёшлар етакчиси ҳақида (улар билан расмга тушиш);

  5. Маҳаллада Ватанпарварлик, миллий ғурур, меҳр-оқибат, ор-номус, бағрикенглик, меҳнатсеварлик каби маънавий фазилатларни шакллантирувчи анъаналар, урф-одатлар ва расм-русумлар ҳақида;

  6. Маҳаллада жойлашган тарихий, маданий обидалар, зиёрат жойлари ҳақида;

  7. Маҳалла ҳудудида жойлашган давлат ва нодавлат ташкилотлари, муассасалари ҳақида;

  8. Маҳалла ҳудудида жойлашган мактабгача таълим муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари, мактаблар ва бошқа таълим муассасалари ҳақида;

  9. Маҳалланинг тадбиркорлиги ва ишлаб чиқариш соҳаси тўғрисида;

  10. Маҳаллада яшаб ижод этган буюк, улуғ, атоқли, ҳурматли инсонлар ҳақида;

  11. Бугунги кунда маҳалланинг фахрига айланган ўзининг юксак маънавияти ва аҳлоқий фазилатлари билан барчага намуна бўлган маҳалланинг фахрий инсонлари ҳақида (бирга расмга тушиш);

  12. Маҳаллада диний қадриятларни, расм-русмларнинг амалга оширилиши ва маҳалла масжидлари ҳақида;

  13. Маҳалла фуқаролари соғлигини асраш мақсадида маҳалла ҳудудида жойлашган сиҳатгоҳ, профилакторий, оилавий поликлиника ва шифохоналар ҳақида;

  14. Маҳалла ҳудудида жойлашган маданият марказлари ҳақида;

  15. Маҳалла ҳудудида жойлашган кўнгилочар ва дам олиш масканлари, боғлар ва спорт иншоотлари ҳақида;

  16. Маҳалла ҳудудида жойлашган кутубхона ва китоб дўконлари ҳақида.

Мустақил ишни бажариш тартиби:
Мустақил иш маҳалла тарихи, ҳаёти ва фаолиятини тўлиқ қамраб олган матнли, кўргазмали тасвир: расм, сурат ва иллюстрациялар билан безатилган альбом-тақдимот шаклида бажарилади. Ўз маҳалласини бошқа ёки қўшни маҳалласидан фарқловчи сифатларини алоҳида таъкидлаб ўтишлари керак.
Юқорида кўрсатилган маълумотларни тайёрлаш жараёнида талаба ҳар бир борган жойида албатта расмга тушиши ва расмларни тақдимотга киритиши талаб этилади. Альбом-тақдимот намойиши гуруҳда, маҳалла гузарида ёки маҳалладаги ташкилот, муассасаларда университет ёшлар иттифоқи вакиллари, маҳалла фаоллари, профессор-ўқитувчилар, маънавият маркази, деканат ходимлари иштирок этиши мумкин. Кафедра ва университет томонидан мустақил ишлар кўргазмаси ташкил этилиши ва рағбатлантирилиши мақсадга мувофиқ.


Альбомнинг титул варағи қуйидагича расмийлаштирилади (намуна илова этилади):

  1. Олий таълим муассасаси номи

  2. Факультет номи

  3. Кафедра ва фаннинг номи

  4. Мустақил иш мавзуси

  5. Бажарувчи гуруҳи, фамилияси ва исми

  6. Қабул қилувчи ўқитувчининг лавозими, исми ва фамилияси



Альбом учун тавсия этиладиган мундарижа:

  1. Кириш (Маҳалласига таърифлар)

  2. Маҳалла тарихи

  3. Маҳалла ҳақидаги маълумотлар

  4. Маҳалланиниг фахри бўлган ва бўлиб келаётган инсонлар тўғрисида

  5. Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти

  6. Маҳалланинг маданий-маърифий тараққиёти



МУСТАҚИЛ ИШНИ ТАҚДИМОТ ШАКЛИДА
ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ, МАЗМУНИ ВА
РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАЛАБЛАРИ

Мустақил иш оғзаки шаклда тақдим этилади. Бунда талабалар ўзи истиқомат қиладиган маҳалланинг маълумотларини, ушбу маҳалланинг қадрли жиҳати, фахрланишга арзигулик томонларини кўрсатиб, мазмунли, ифодали, аниқ ва тушунарли тилда тушунтириб бериши керак. Оғзаки жавоблари хулоса ва таклифлар билан якунланиши зарур.


Мустақил иш мавзуининг долзарблиги, мақсади, вазифаси билан биргаликда тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти ёритиб берилиши керак.
Мустақил иш тақдимоти дарс ўтилган тилда тайёрланиши ва ҳимоя қилиниши мумкин.
Мустақил ишни ҳимоя қилишда тайёрланган альбом мавзунинг мазмунини тўлиқ ёритишга қаратилиши керак: матнда кетма-кетлик бузилмаслиги ва изчиликка риоя қилиниши шарт. Матнда янги фикрни ифодалайдиган жумлалар абзацдан ёзилади. Тугатилмаган қисмлар бошқа бетларга ўтказилмайди. Агар бирор манбалардан мисоллар келтирилса, албатта уларнинг манбаси (ҳавола) саҳифанинг энг пастки қисмида чизиқ тагида сатр бошидан ёзилади. Агар бир нечта манба келтирилса, ҳаволалар тартиб рақами билан кўрсатилади.
Мустақил иш тайёр альбом ёки тақдимот усулида тайёрланиши мумкин. Мустақил иш матнини компьютер воситасида босиб чиқаришда Мiсrоsоft Wоrd матн редакторидан фойдаланиш тавсия қилинади. Тақдимот усулидаги слайдлар Power Point дастурида амалга оширилади. Берилган расм, сурат тагида шарҳ ёзилиши керак.


МУСТАҚИЛ ИШНИНГ ТАҚДИМОТ ШАКЛИДА
ҲИМОЯСИНИ ЎТКАЗИШ ВА
БАҲОЛАШ ТАРТИБИ

Мустақил ишни топшириш дарсдан кейин амалга оширилади. Мустақил ишнинг оғзаки ҳимояси 15 дақиқадан ошмаган ҳолда амалга оширилиши лозим.


Талабалар мустақил иш ҳимоясига пухта тайёргарлик кўриши керак, чунки иш қанчалик пухта, сифатли, яхши ёзилган бўлмасин, уни ҳимоя қилиш жараёнидаги камчиликлар мустақил иш баҳосини пасайтириши мумкин.
Мустақил иш ҳимояси Ватанпарварлик, ўзининг туғилиб ўсган жойига, маҳалласига меҳр-муҳаббат туйғуларини ифода эта олиш характерига эга бўлиб, ўта талабчанлик ва қатъият билан илмий мулоқот одобига риоя қилган ҳолда ўтказилади. Нафақат нутқ, матннинг мазмуни, балки уни ўқиб ёки гапириб бериш, берилган саволларга ишончли, аниқ ва дадил жавоб бериш, нутқ маданияти қоидаларига риоя қилиш ҳам маълум даражада ҳимоя даражасини аниқлайди.
Фан ўқитувчиси мустақил иш ҳимояси якунини кўриб чиқади ва уни баҳолайди.

Мустақил ишни баҳолаш мезонлари






Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling