Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Фан ва ижодда гипотезанинг эвристик роли


Download 139.75 Kb.
bet3/9
Sana31.01.2023
Hajmi139.75 Kb.
#1145389
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
МУСТАҚИЛ ИШdocx

2. Фан ва ижодда гипотезанинг эвристик роли
Гипотезадан илмий ижоднинг самарали воситаси сифатида фойдаланиш олимлар ўрганилаётган ҳодисаларнинг моҳиятини қай даражада теран тушунганини кўрсатади, тадқиқотни илмий ҳакиқатни излашга, фактларни саралаб, тўғри ва сохтага ажра тишга йўналтирадики, бу илмий билимнинг ўсишига кўмакла шади. Илмий гипотеза эвристик билиш вазифасини бажариш учун маълум талабларга жавоб бериши керак. У мавжуд билим лар ва фактларга зид бўлмаслиги, принципиал текшириладиган, максимал даражада содда, ўзининг бевосита объектига нисба тан ортиқча бўлиши, яъни уни илмий фактларнинг анчакенг со ҳасига татбиқ этиш имконини бериши керак.
Бунда гипотеза қуйидаги ҳолларда лаёқатли бўлишини назарда тутиш керак:
• муайян мазмун ва маънога эга бўлиши керак, фанда маъно ва мазмунсиз гипотезалар бўлиши мумкин эмас;
• ўрганилаётган борлиқнинг муайян бўлагига нисбатан таърифланиши лозим;
• ҳаққоний билим, илмий ҳақиқатга зид келмаслиги керак;
• спекулятив, соф аклий мушоҳада хусусиятига эга бўлмас лиги, принципиал синовдан ўтказиш имконини бериши ло­зим;
• илмий башорат килиш, асослаш кобилиятига эга бўлиши керак;
• илмий (ноилмий, масалан, линий эмас) дунёкараш принцип ларига мувофиқ бўлиши лозим;
• архив токчаларида чанг босиб ётмасдан, илмий ижод меха низмида фаол ишлаши керак.
Гипотезанинг юқорида зикр этилган шартларни қондирувчи ижодий салоҳияти олимнинг тиришқоқ фикрини уйготишдан ибо рат бўлиб, бу ҳар қандай билимнинг жонли ривожланиши, ҳара кати шаклидир. Гипотеза бу номаълумдан маълумга, эҳтимол тугилган билимдан ҳаққоний билимга, нисбийдан мутлаққа ўтиш шакли демакдир.
Илмий ижод жараёнида янги, Нильс Бор таъбири билан айт ганда, «телбанамо» гипотезалар илгари сурилмас экан, бу фан­да турғунлик ҳукм сураётганидан далолат беради: демак, илмий билимнинг мазкур соҳасида муаммолар мавжуд эмас, яъни би­лим ривожланмаяпти. Қарама карши гипотезалар илмий билиш оламида яшаб қолиш учун ўзаро кураш олиб бораётган фан со ҳасида ҳақиқий ижодий муҳит, илмий билимнинг жадал ўсиши яққол кўзга ташланади. Юқорида оптикадаги икки қарама қарши гипотеза ҳақида келтирилган мисол камида иккита мантиқий хулосачиқариш имконини беради: биринчидан, бу гипотезаларнинг бирортаси ҳам оптик ҳодисаларнинг бутун ранг баранглигини тўла тавсифлаб беришга қодир эмас; иккинчидан, ёругликнинг табиати зарра ёки тўлқиннинг оддий, кўргазмали образидан анча мураккаб бўлиб, принципиал ноклассик, квант хусусиятига эга.
Қарама қарши илмий гипотезаларни ижодий анализдан ўтка зиш, таққослаш муҳим методрлогик хулосага олиб келади: қара ма қаршиликлар, бир бирини истисно этувчи жиҳатлар ва тенденциялар бизнинг билишимизга ҳам, ҳодисаларнинг табиатига хам хос, яъни билиш ҳам, ҳодисалар ҳам турғун эмас, балки жўшкин, ривожланувчи, диалектиқдир.
Олимнинг ижодий, аммо амалда анча мураккаб вазифаси ги­потезанинг лаёқатлилигини асослаб бериш, унинг асосий фаразлари бежиз илгари сурилмагани, улар теран тадкиқотлар, мушо ҳадалар, ҳар хил фактлар, билимлар ва назарияларни таққослаш натижалари эканини кўрсатишдан иборат. Фанда гипотеза ларни илгари суршн ва асослаб беришда тадкиқотчининг бутун билими, истеъдоди, ижодий имкониятлари намоён бўлади.
Илмий ижод жараёнида гипотезаларнинг тўғрилиги, зидцият сизлиги бир неча карра синовдан ўтказилади. Текширувларнинг ижобий натижаси гипотезанинг тўғрилигини тасдиклайди ёки ги­потеза хаққоний илмий назарияга айланганини кўрсатади. Бу илмий ижоднинг тантанаси, чинакам илмий кашфиётдир. Илмий ижодда теран, мазмунли гипотеза илмий билимнинг ўсиши, фан да прогноз ва башорат қилиш, илмий қонунни кашф этиш ва назария яратиш учун пишиқ пойдевор бўлиб хизмат килади.
( Гипотезалар илмий билишда муҳим эвристик функцияни ба жариб, бир биридан қхйидагиларга қараб фарқ қилади:
• гипотезалар мазмунининг умумийлиги даражасига қараб 1) хусусий гипотезалар; 2) умумий гипотезалар; 3) умумил мий ёки фалсафий гипотезалар);
• гипотезаларда акс этган объектлар даражасига қараб; 1) микрообъектлар ва уларнинг хоссалари х.акидаги гипо­тезалар; 2) макрооламдаги х.одисалар ва жараёнлар ҳакида ги гипотезалар; 3) мегаобъектлар ҳақидаги гипотезалар, масалан, Метагалактиканинг келиб чикиши ҳақидаги «Кат та портлаш» (В1§ Ьап§) гипотезаси);
• вакт омилларига караб 1) ўтмиш ҳодисалари, айтайлик, та рихий ҳодисалар ҳакида гипотезалар; 2) тўлиқ ахборот мав жуд бўлмаган ҳозирги замон ҳодисалари ҳакида гипотеза­лар; 3) бўлғуси ҳодисалар ҳақида гипотезалар ёки илмий прогноз);
• гипотеза объектининг мураккаб иерархик ва фаолият курса тувчи тизим сифатидаги муносабатларининг ўзига хос жи ҳатларига қараб 1) объектнинг тузилиши хақида; 2) объект ва унинг кисмларининг фаолияти ҳакида; 3) объектнинг мав жудлиги мақсадлари ҳақида; 4) умуман объект ҳақида ком­плекс гипотезалар);
• объектнинг моҳиятига кириш даражасига қараб 1) тавси фий гипотезалар; 2) тушунтирувчи гипотезалар; 3) тизимли гипотезалар);
• ифодалаш усулига к.араб 1) мазмунли, расмийлаштирил маган ва умуман расмийлашмайдиган; 2) расмийлаштирил ган, масалан, математик; 3) моделли;
• ижод жараёнидаги ролига қараб 1) фараз гипотезалар; 2) ишчи гипотезалар, яъни илмий назария «гиргаклари»; 3) кон­структив, тизимли ривожлантирилган гипотезалар). У
Илмий ижодда гипотеза ва гипотетик методнинг ўрни ҳакида гапирганда олимлар гипотеза— бу ўзида эришилган илмий би­лимнинг даражаси билан белгиланувчи, амалда ҳали тасдикланмаган янги билимни ташувчи илмий асосланган фараз эканлигидан келиб чикади. Гипотеза илмий ижодда билимсизликдан билимга, номукаммал ва ноҳаққоний билимдан мукаммал ва хаққоний билимга, фактларни ўрганишдан объект мавжудлигининг ички мантиғини билишга, илмий назарияни шакллантиришга, бир назариядан билимнинг юқори даражасидаги бошқа наза­рияга ўтиш шаклидир.)


Download 139.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling