Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 139.75 Kb.
bet2/9
Sana31.01.2023
Hajmi139.75 Kb.
#1145389
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
МУСТАҚИЛ ИШdocx

Мустақил ишнинг мақсади. Инсон ижодий илмий тадқиқотлар ёрдамида ўзини курашаган оламга эпистемологик жихатдан фаол, муттасил равишда чукур ва кенг кириб бориш ва янги сифатли ахборот олиш, янги қонунлар, гипотезалар ва назарияларни аниқлашдан иборат.
Мустақил ишнинг вазифалари. Илмий ижод жараёнида олимлар, фан одамлари янги янги илмий билимларни умуминсоний қадриятлар хазинасидан келиб чиқиб қўйидаги вазифалар белгилаб олинди:
ҳозирги замон қобилиятли олими юксак умумий маданиятли, чинакам зиёли, юксак даражада маълумотли одам бўлиши, нафақат илмий билимлар ва кўникмаларга, балки ижодий қобилиятларга, кенг хаёт тажрибасига эга бўлишни урганиш;
ижодий, фаол ривожлантириш — ҳозирги замон ижтимоий тарақкиётининг ажралмас жиҳатини асослаш;
инсон фаолиятининг хар хил соҳаларидаги амалиётга фаол чиқишлар билан бойитиш билан боғлиқ билиш ва бунёдкорлик фаолиятини урганиш;
илмий ижод жиҳати ўрганилаётган ҳодисалар ва жараёнларнинг, уларнинг ҳаракат ва ривожланиш қонунларининг мохиятини таҳлил қилиш;
абстракт тушунчалар, схемалар, формулалар, тенгламалар ва ҳоказолар шаклида ифодалаш.
Мустақил ишнинг объекти. Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар кичик бизнес корхонаси мисолида.
Мустақил ишнинг ҳажми.

1. Гипотеза тушунчаси
Илмий билиш ва ижодда илмий тадкикотларнинг эмпирик ва назарий даражаларида олинадиган фактлар негиз билимни беради. Фактларни ва уларда ифодаланган билиш объектининг жиҳатлари ва томонлари ҳакида ахборот тўплаш фаннинг ўсиши учун зарур, аммо етарли эмас. Илмий фактларни билиш, тавсифлаш, тушуниш, талқин қшгаш тизими ҳам керак. Илмий фараз, гипотеза, назария, илмий қонун (қонунлар тизими) юқорида зикр этилган тизимнинг асосий компонентларидир.
Фараз бу ҳали яхши урганилмаган, мантиқий ва эмпирик асослари тулиқ аникланмаган ва очиб берилмаган дастлабки тахминдир. Масалан, Э.Резерфорд ва Ф.Содди атом ядроси нинг тузилишини ўрганиб, уларнинг радиоактив парчаланиши ҳақида гениал фаразни илгари сурган.
Илмий тадқиқот жараёнида илгари суриладиган гипотеза ҳакиқатни ижодий кидириш, янги илмий билимни шакллантириш ва ўстиришнинг навбатдаги шаклидий. Илмий ижоддахипотеза илмий башорат билан амалиёт ўртасида богаовчи рол ўйнайди ҳамда объект ичида ва билишнинг турли объектлари ўртасида мавжуд алоқалар ва ўзаро муносабатлар хақида илмий асосланган тахмин хисобланади.
Гипотеза бу ҳали ҳакикат эмас, балки тахмин қилинган, эҳтимол тутилган, реал мумкин бўлган ва кутилган илмий бшшмдиру Илмий ижод мазкур билимнинг ҳаққонийлиги ёки сохталигини исботлаб бериши керак.
Мавжуд билимлар умумлашмаси булган гипотеза илмий ижод, тадқиқот жараёнига фаол таъсир кўрсатади, олимнинг фантазияси, тасаввури, интуицияси, илмий сезгисини қўзғатади. Янги билимлар сари етаклайди. Уларни исботлаш учун далил лар қидириш мавжуд билимни кенгайтиради ва теранлаштира ди, олимни янги гояларни илгари суриш ва уларни асослашга олиб келади. Гипотетик билим жиддий эҳтимолий хусусиятга эга.
Олимнинг тафаккурида тугилган дастлабки фараз интуитив, кўпинча тасодифий, кутилмаган хусусиятга эгадир. Баъзан у ақл бовар қилмас мўъжиза бўлиб туюлади. Илмий ижоднинг вазифасиунинг ҳақикий ёки сохталигини исботлаш, илмий ана­лиз ва изланишда фаразлар ва гипотезаларни қўллаш мумкин лигини асослашдан иборат. Бинобарин, гипотеза билим ўзини ўзи ривожлантириши учун эвристик салоҳиятни ўзида мужас самлаштирган.
Гипотезада илгари сурилган тахминлар эҳтимолий хусусият­га эга бўлгани туфайли («маълум шартлар бажариладиган бўлса, объект ўзини ундай эмас, бундай тутади», деган схема бўйича), гипотезанинг ўзи гўёки илдамлаб кетади ва уни асослаш учун тадкикотчи янги фактлар кидиради, янги тажрибалар, кузатиш лар, ўлчашлар утказади, уз фан сохаси ва кўшни фан соҳалари даги билиш натижаларини анализдан утказади. Гипотеза, ўзини ўзи, ўзининг фан тизимида бўлиш ҳукукини назарий асослаб, би лимга тўлиб боради.
Олим уз ижодий лабораториясида илмий гипотезани ҳеч бўлмаса қисман ҳакдоний билимга айлантириш умидида илгари суради ва асослайди. Ж.С.Милль ўзининг «Мантиқ тизими» асарида шундай деб ёзган эди: «Илмий гипотезанинг шарти абадий гипо­теза бўлиб қолишда эмас, балки кузатилган фактларга уни таққослаб, исботлаш ёки булмаса инкор этишдадир». Пухта куйилган эксперимент илмий фараз, гипотезадан ҳаққоний назарияга утишга кумаклашади, яъни гипотезани верификация қилади ёки унинг сохталигини кўрсатади, яъни илгари сурилган гипотезани фальсификация қилади. Бинобарин, тажриба, эксперимент, фан­нинг ҳақиқий фактлари тугрига ухшаш гипотеза билан ҳаққоний илмий назария уртасида демаркацион чегара ролини уйнайди.
Илмий билишда гипотезаларни тасдиқлаш ёки инкор этиш мезонлари куйидагилардан иборат: мавжудлик ғояси гипотезанинг асосий мазмунини ташкил этган предмет ёки ҳодисани борлиқда тугридан тугри топиш; гипотезанинг ўзидан ҳаққоний билимлар, оқибатлар, хулосаларни дедуктив келтириб чиқариш;
• мазкур оҳибатлар ва хулосапарни амалдаги реал аҳволга таққослаш;
• гипотезами амалиёт, синов, вакт билан тасдиклаш ёки ин кор этиш.
Гипотезани текшириш унинг тўғри ёки сохталигини кўрсатади. Биринчи ҳолдагипотезадаилгари сурилган фаразларни исбот лаш, иккинчи ҳолда эсауларни инкор этиш ҳакида гап боради. Гипотезанинг тўғрилигшш назарий текшириш учун унинг асосяа ридан мантикий хулосалар, оқибатлар чикарилади. Бундай оқибат лар канча кўп бўлса, гипотезани текшириш шунча ишончли бўла ди. Гипотезадан чикарилган окибатлар ҳақиқатга мос келса, у уз тасдиғини топади, акс ҳолда у сохта деб эълон қилинади ва четга сурилади. Илмий ижод, ипмий изланиш мавжуд гипотетик билим нинг ҳакиқаттамослигини текширишгайўналтирилгандир. Бунда жумбокли вазият юзага келиши бир билим соҳасидаги турли фактлар карама карши гипотезаларни тасдиклаши мумкин. Ма салан, оптикада ёруғликнинг табиати ҳ.акида икки қарама карши гипотеза—корпускуляр ва тўлкинли гипотезалар, текширилган, синовдан утказилган фактлар мавжуд эди. Ёруғликнинг квант назарияси яратилганидан кейингина ёруғликнинг дуалистик, кор пускуляр тўлқинли табиатини туғри тушунтиришга муваффақ бўлинди ва бу иккала гипотезага ҳам ҳаётга йўлланма берди.



Download 139.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling