Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ижод жараёнида онгсизлик ва онглилик
Download 139.75 Kb.
|
МУСТАҚИЛ ИШdocx
6. Ижод жараёнида онгсизлик ва онглилик
Интуиция ва ижод инсон ҳаётида онг ҳодисасининг икки қизиқарли кўринишидир. Онг инсоннинг моҳият мазмунини ифодаловчи хусусият бўлиб, субъектов воқеликни, ташқи муҳитнинг инсон, унинг онги ва рухиятидаги инъикосшш, инсоннинг маънавий оламини, унинг оламдаги ўз борлиғини онгли равиш да тушунишини, ташқи муҳитга фаол, ижодий муносабатини ифода этади. Субъектнинг объект борлиги қонуниятларини, унинг хосса лари ва алоқаларини ҳиссий ва рационал билиши онгнинг ижодий фаоллигига ёрқин мисол бўла олади. Аммо онгли даражада содир бўлувчи инсоннинг ижодий жараёни унинг руҳиятининг янада чуқур онгсиз ва онг ости қатламларига ҳам кириб бора ди. Ҳозирги замон илмий тасаввурларига кура, инсоннинг онгсиз онг ости руҳий фаолияти соҳаси баъзан онг англаб етмайди ган сезгилар, тасаввурларни уз ичига олади. Онг ости соҳаси маънавий ҳаётнинг туш куриш, гипноз ҳолати, англанмаган истаклар, ташвишли сезгилар, масалан, инсон ҳаётида кўнгил сиз ҳодиса содир бўлиши арафасидаги ташвишли сезгиларни қамраб олади. Руҳиятда онг, онг ости сохаси ва онгли нарсаларнинг ўзаро алокаси масалаларига психоанализ асосчиси Зигмунд Фрейд катта эътибор берган. Унинг фикрича, инсон руҳияти уч соҳадан: «У», «Мен», «Мендан устун» соҳалардан ташкил топган. «У» онгсиз майлларнинг теран қатлами бўлиб, унда гедонизм, лаззатланиш принципи етакчилик килади. «Мен» — бу шахснинг онг соҳаси, онгсиз соҳа билан реаллик принципи ҳукм сурувчи ташки олам ўртасида воситачидир. «Мендан устун» соҳа бу шахснинг ички маънавияти, виждони, таъбир жоиз бўлса, шахснинг ички ижтимоийлашиш даражасидир. Фрейд экспериментлар ва клиник тадкикотлар негизида инсоннинг маънавий олами да онгсиз нарсалар, шу жумладан, билиш ва ижодий фаоллик нинг ролини асослаб берди. Онг ости соҳаси ва интуиция илмий билиш жараёнида бир бири билан узвий боғлиқ. Структуравий лингвистика сохасидаги йирик мутахассис, тил психомеханикаси назариясининг асосчиси Гюстав Гийом билиш жараёнида ходисаларни аниқ кўриш, уларнинг моҳиятини теран тушунишда интуиция муҳим рол ўйнайди, деб эътироф этган. Ўз маърузаларида Гийом шундай деб кайд этган: «Интуитив механикада барча операциялар онгсиз равишда содир бўлади. Онгсизлик, интуиции бир хил нарса лардир, натижани кўриш имконини берувчи тил структуралари билан тасдикланувчи интуитив механика операцияларнинг са марадорлиги бизда ўзимиз бошкара олмайдиган, кучи билимларимизни оширишда эмас, балки башорат қилиш қобилиятимизни кучайтиришда бўлган фаолият даражаси мавжудлигидан далолат беради». Интуиция бу ижодий фаолиятнинг ички, субъектив томони бўлиб, унда онгсиз компонент билиш фаолияти натижаларини умумлаштириш, бирлаштириш, тушуниб етишга йўналтирилади. Шу билан бирга, илмий ижодда онглилик ва онгсизликнинг, интуи тивнинг ўзаро таъсирини ҳадцан ташкари соддалаштириб юбор маслик керак, зотан, бу жуда мураккаб, чалкаш ва анча мавҳ ум жараёндир. Масалан, немисхимиги А. Кекуле 1865 йилда миясига туйкусдан келган фикр натижасида бензол молекуласи тузилишини кашф этди. У мазкур муаммо устида кўп йиллар бош котирди, аммо онги унинг ечимини топишга ожизлик кил ди. Кунларнинг бирида олим дўстининг уйида меҳмонда ўз думини тишлаётган саламандра тасвирини кўриб колди ва шу лаҳза у бензол молекуласининг тузилишини олти бурчакли ту таш ҳалка кўринишида аниқ тасаввур қилди. Д.И. Менделеев ўз кимёвий элементлар жадвалини 1869 йили тушида кашф қил гани яхши маълум. Илмий ижод соҳасидаги бу ва бошка шунга ўхшаш мисоллар онгли ва онгсиз сохалар илмий ижод жараёнида бир бирига ёрдам бериши ҳам, халакит бериши ҳам мумкин лигини кўрсатади. А.Кекуле билан боғлиқ мисол онг олимнинг ижодидаги онгсиз ҳолатга туртки берганини кўрсатади. Афтидан, олимнинг онг ости соҳасида бензол молекуласининг ечими тайёр бўлган ва фақат онгли даражага ўтиш учун сиртдан туртки берилишини кутган. Саламандра сурати билан молекула тузилиши ўртасида ги ўхшашлик мана шундай туртки бўлиб хизмат қилган. Д.И.Менделеев билан боғлиқ ҳолда эса, элементлар даврий система сини яратиш вазифаси деярли ҳал бўлган, аммо онг бу ечим онг ости соҳасидан онг соҳасигаўтишига йўл кўймаган, онг сўзнинг том маъносида «ухлаган» пайтда эса, онг остидан тайёр натижа «сузиб» чивдан ва олим уйкудан уйғониб, уни қоғозда қайд эти шигина қолган. Шахе турмуш тажрибасининг, зарур ахборотларнинг улкан массиви онг ости соҳасида тўпланиб боради. Шунинг учун ҳам онгсиз соҳа хотира ва ижод билан узвий боғлиқ. Том маънода ижодкор шахе ўз истеъдоди, маҳорати ва кўникмасини шундай баркамол даражага етказадики, кўпгина ҳаракатлар онгда тушуниб етиш боскичини четлаб ўтиб, «автоматик» равишда, уз ўзидан содир бўлади инсон рухининг чинакам буюклиги мана шундадир. Инсон онгсиз, инстинктив равишда содир этувчи кўпгина ҳаракатлар ҳимоя механизмлари вазифасини бажаради ва мия ни муттасил огирлик тушишидан ҳимоя қилади. Уни онг ости соҳаси бошқаради ва назорат килади. Шахснинг қарашлари, одатлари, мойилликлари ҳам онгсиз со х а билан боғлиқ, интуиция эса— миянинг қўйилган вазифаларни илгари олинган ва хо тирада сакланаётган маълумотлар асосида ҳал қилиш борасидаги онгсиз, мантиқцан ташк аридаги фаолиятининг маҳсули дир. Кўпинча онг ости соҳаси инсоннинг эмоциялари, иродаси ни тизгинлаб, уларни муттасил назорат қилади. Онг ости соҳа си ёрдамида субъектнинг онгиўз борлиғининг чуқур, яширин, ҳали англаб етилмаган бурчакларига йўл топишга харакат қилади. Онгли ва онгсиз соҳаларнинг бирлашиши, қўшилиши содир бўлса, шунда инсон уз олдида турган вазифаларнинг ечимини аниқ ва мукаммал топади. Илмий ижод метод ологиясини ўрганиш ижодий фаолликни хиссий, рационал ва интуитив билиш даражаларида анализдан утказишдан бошланади ва шунинг ўзи билан тугамайди. Илмий ижодни анализдан утказиш мураккаб, комплекс вазифа бўлиб, уни счиш учун, айниқса, сўнгги вақтларда жадал ривожланаёт ган борлшршнг турли даражалари: микро , макро , мегаоламда, жонсиз ва жонли табиатда, одамлар хамжамиятида содир бўлув чи жараёнлар ва хрдисаларнинг ўзини ўзи ташкил этиши ҳаквда ги фан—синергетика методлари ва ёндашувларидан тобора кенг фойдаланилмоқда. Синергетика куйидаги илмий фактни қатъий аниклади: ноорганик ва органик табиат тизимларида, маълум шароитларда, хаос ва тартибсизликнинг ўзини ўзи ташкил этиш, ўзини ўзи ту зиш, тартиблиликнинг ортиши ва камайиши жараёнлари содир бўлиб туради. Йирик зозирги замон эпистемологи, фан методологияси соҳасида мутахассис, профессор Г.И. Рузавин ўзининг «Синергетика ва тизимли ёндашув» асарида шундай деб қайд этади: «Синергетика соҳасидаги тадқиқотлар ўзини ўзи ташкил этиш тушунчасига биз интиутив равишда мана шу атамага боғлай диган маънони, яъни тизимда содир бўлаётган жараёнлар инсоннинг аралашишига, тизимнинг ташқарисидаги омилларга боғлиқ эмас, деган маънони берди»'. Ўзини ўзи ташкил этиш жараёнларининг спонтан, эркин хусусиятини англаб етишин соннинг ижодий табиатини тушунишни жиддий кенгайтиради. Синергетика атамаларида субъектнинг ижоди бу борликнинг ижтимоий даражасида ўзини ўзи ташкил этишнинг энг олий, энгунумдор, фаолбосқичидир. Инсоннинг ижодий фаолияти материянинг ўзини ўзи ҳаракатлантириш ва ривожлантириш чексиз жараёнида ўзини ўзи ташкил этиш ички хоссасига асос ланади. Субъектнинг ижодий фаоллигининг ўзини ўзи ташкил этиши маънавий борлиқнинг онгли ва онгсиз даражаларида содир бўлади. Бунинг устига, ижодий шахсларнинг олимлар нинг илмий жамоалари, илмий мактаблари ва жамиятларига ўзини ўзи уюштириши бундай жамоанинг ҳар бир аъзосининг ижодий салохиятини ва бутун жамиятнинг ижодий салоҳият лари умумий йигиндисини бир неча баравар оширади. Бу янги экспериментларда, гипотезаларда, назарияларда ва қонунларда, шунингдек, илмий жамиятларнинг ташкилий ту.зилмалари — илмий тадқиқот институтлари, лабораториялари, бўлимлари, секторлари ва шу кабиларда уз аксини топади. Ҳозирги замон фани нафақат қизиқарли ва ижодий, балки жамоавий иш ҳамдир. Шунинг учун ҳам жамоавий ижод унумдор илмий жамоалар (баъзан халқаро, интернационал илмий жамоалар)га уюштирибгина қолмай, уларни мустаҳкамлайди ва жипслаштиради. Ташқи омиллар ижодий фаолликка кўмаклашган ҳолларда алоҳида олимнинг ва илмий жамоаларнинг ижодий билиш фаолияти кучаяди. Буни ҳозирги замон илмий ижод методологияси нинг тадқиқотчиси В.А.Яковлев «резонанс» деб атайди. «Тизимнинг мураккаблиги даражаси қанча юқори бўлса, ташқи му ҳит омилларининг таъсир кўрсатувчи хаторлари сони шунча кўп бўлади, демак, резонанс ҳолатига шунча қийинлашади», деб қайд этади у. Илмий билишда ижод жараёнининг анализига нисбатан си нергетик ёндашув муҳим методологик хулоса чиқариш имкони ни беради: онг инсон миясининг хоссаси сифатида ижодий ва акс эттириш элементларининг мураккаб диалектик бирлигини ташкил этади. Онг тузшгашида мазкур элементлар уртасиДа нозик корреляция мавжуд. Шунинг учун хам онгнинг акс эттириш да ражасида сезиш, идрок этшп ва тасаввур килишга тасаввур, фантазия ва интуиция мое келади. «Шундай килиб, ижод матери янинг ўзини ўзи ташкил этиш шаклларининг узоқ эволюцияси нинг крнуний якуни, унинг инсон онгининг вужудга келиши би лан боғлиқ олий босқичидир». Бундай нуктаи назардан қараганда, фан субъект ижодий фао лиятининг турларидан бири, борлиқ ижтимоий шаклининг ўзини узи ташкил этиш салоҳиятини рўёбга чикариш усулларидан бири бўлиб кўринади. Фан ривожланаётган, ўсиб бораётган билим тизими, ривожланиш ва ўсиш эса тадкикотчилар, олимлар, янги билим яратувчиларининг фан соҳасидаги бевосита ижодидир. Фанда ижод бу маънавиятнинг олий ифодасидир. Назарий физика ва атрофизика соҳасида мутахассис, академик Я.Б. Зельдович фаннинг аксиологик киммати ҳакида гапириб: «Фундаментал фан шунинг учун хам керакки, у инсоннинг маънавий эҳтиёжларини қондиради», деб қайд этган эди. Ҳозирги замон фани бу ижодий фаолият эталонидир. Шахснинг ижодий салоҳиятини илмий билиш оркали рўёбга чикариш нинг имкониятлари беҳад чексиздир. И.Кант фикрини тўлдириб, ҳозирги замон илмий изланиши акл идрокнинг хавф-хатарли ва кизикарли фаолияти, шахс акл-идроки, заковати ижодий салохиятининг тантанасидир, деб кайд этишимиз мумкин. Илмий билиш ва ижодда синергетика дунёни классик фанга қараганда янгича кўриш имконини беради. У моддий ва маънавий борлиқнинг барча даражаларида ўзини ўзи ташкил этиш, дунёнинг ва у ҳакдаги илмий билимнинг тизимлилиги ва яхлитлиги, борлиқ тузилиши объектлари микро, макро, мегаоламларнинг ривожланиш қонуниятларининг умумийлиги (бу қонуниятлар ўзини ўзи ташкил этишнинг чизиқсиз назариясида «фракталлар» деб номланган), ҳодисалар ва жараёнларнинг ночизиқлилиги ёки кўп вариантлилиги ва қайтмаслиги, хаос ва тартибнинг, тасодиф ва заруратнинг узаро алоқаси ғояларига асосланган. Дунёнинг синергетик манзарасида узгарувчи жараён функцияларининг синтези содар булади, тизимдаги бекарорликлар, флуктуациялар ёки тизимнинг мувозий холатидан чекинишлар туфайли замон ва маконда унинг тузилиши вужудга келади, деб қайд этади синергетика асосчиларидан бири, кимё соҳасида Нобель мукофоти лауреати Илья Романович Пригожин. Фикрини давом эттириб, И. Пригожий шундай деб ёзади: «Бу уч жиҳатнинг узаро таъсири кутилмаган ҳодисаларга, шу жумладан флуктуациялар оркали тартибнинг вужудга келишига олиб келади». Синергетикада дунёнинг ривожланишини чизикли, тасодифларга, тармокланиш нукталарига, оламнинг ривожланиши сценарийларининг ҳар хил вариантларига тула булади. Синергетикада барча нисбатан барарор тузилмалар нотурғундир, улар муттасил равишда хаосдан вужудга келади, ўзини ўзи тузади, йўналтирилган ва қайтмас ўзгаришларни бошдан кечиради, завол топади ва улади. Барқарор тузилмаларнинг вужудга келиши ва завол топиши, хаосдан тартибга утиш синергетик механизм лари тузилмаларнинг кўлами ва хусусиятидаги ўзгаришларга нисбатан универсал, бир вариантлидир, зотан, улар ноорганик ва органик нарсаларга, жонли оламга ва инсоният жараенлари, ижтимоий жараёнлар оламигахосдир. Download 139.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling