Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 309.92 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana09.02.2023
Hajmi309.92 Kb.
#1182891
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-маъруза (3)

 
 
 
ҳисоблаш тарҳи 
2.1 - 
расм 
 
Иншоотнинг ҳисоблаш тарҳини танлаш мураккаб ва муҳим масала 
ҳисобланади. Иншоот ҳисобининг аниқлик даражаси ва сифати ҳисоблаш 
тарҳининг тўғри танланишига катта боғлиқдир. Шунинг учун иншоотларнинг 
ҳисоблаш тарҳларини танлаш қурилиш механикасида муҳим аҳамиятга эга. 2.1-
расмда оддий балканинг ҳақиқий кўриниши ва ҳисоблаш тарҳи кўрсатилган. 



Қаралаётган иншоот мураккаб кўринишда бўлса, иншоот ҳисоблаш 
тарҳини танлашда унинг юк кўтарувчи қисмларигина тарҳда ўз аксини топади. 
а) 
б) 
кўприк 
2.2-
расм 
Юк кўтармайдиган қисмлари эса ҳисоблаш тарҳларида ташлаб 
юборилади. Масалан, 2.2-расм, а да тасвирланган кўприкни ҳисоблаш тарҳида 
фақат асосий юк кўтарувчи қисми кўрсатилган (2.2-расм, б). 
2. Иншоотлар ҳисоблаш тарҳларининг турлари. 
Иншоотлар ва уларнинг ҳисоблаш тарҳлари белгиларига қараб қуйидаги 
5 турга бўлинади:
I
. Геометрик белгисига кўра иншоотлар ўз навбатида учга бўлинади:
 
1) c
терженлардан ташкил топган иншоотлар.
 
Стержен деб, кўндаланг кесимининг ўлчамлари узунлигига нисбатан 
анча кичик бўлган элементларга айтилади (2.3-расм, а). Стерженлардан 
ташкил топган иншоотларга балка, рама, арка, кўп оралиқли балка, фермалар 
киради. Агар иншоот тўғри чизиқли стержендан ташкил топган бўлса, унга 
балка дейилади (2.3-расм, б). Иншоот эгри чизиқли стержендан ташкил топган 
бўлса, арка дейилади (2.3-расм, г). Бир-бирига бикр қилиб бириктирилган 
стерженлардан ташкил топган иншоот рама дейилади (1.2-расм, в). 
Стерженларни шарнирлар орқали бириктиришдан ҳосил қилинган иншоотлар 

Download 309.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling