шарнирли боғланишли иншоотлар.
2)
бикр боғланишли иншоотлар.
3)
комбинацияли боғланишли иншоотлар.
Шарнирли боғланишли иншоотларга ф е р м а л а р мисол бўлса (2.3-
расм, д), бикр боғланишли иншоотларга р а м а л а р киради (2.3-расм, в). Ҳам
шарнирли, ҳам бикр боғланишли бирикмалардан
ташкил топган иншоотлар к о м б и н а ц и я л и
боғланишли
иншоотлар
дейилади.
Бундай
иншоотларга балка ва шпренгелдан ташкил топган
ш п р е н г е л л и б а л к а мисол бўлади (2.7-
расм).
IV. Иншоот элементларининг жойлашишига кўра ясси ва фазовий
системаларга бўлинади.
Иншоот ва унга қўйиладиган юклар бир
текисликда бўлса, бундай иншоотлар я с с и
с и с т е м а л а р дейилади (2.3-расм, б, в, г, д ва е).
Агар иншоот элементлари турли текисликларда
жойлашган бўлса, у ф а з о в и й с и с т е м а
дейилади (2.8-расм).
V.
Иншоотлар
таянч
реакцияларининг
йўналишига кўра ҳавонли ва ҳавонсиз системаларга бўлинади. Вертикал
юклар таъсирида бўлган иншоотларнинг таянчларида вертикал ва горизонтал
йўналишларда реакциялар ҳосил бўлса, у ҳ а в о н л и с и с т е м а дейилади.
Масалан 2.3-расм, г даги арка ҳавонли системага киради. Агарда вертикал
юклар таъсирида бўлган иншоотларнинг таянчларида факат вертикал
йўналишларда реакциялар ҳосил бўлиб, горизонтал йўналишларда реакциялар
ҳосил булмаса, унга ҳ а в о н с и з с и с т е м а дейилади. Масалан 2.3-
расм, б даги балка, 2.3-расм, д даги ферма ва 2.3-расм, е даги кўп ораликли
балка, ҳавонсиз системаларга киради.
3. Иншоот таянчлари ва уларнинг турлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |