0-парҳез кўрсатмалар


Download 13.34 Kb.
bet2/3
Sana03.11.2023
Hajmi13.34 Kb.
#1742157
1   2   3
Bog'liq
tibbiyotda ovqatlanish

2-ПАРҲЕЗ

  • Кўрсатмалар: секрецияси етарлича бўлмаган сурункали гастрит, сурункали энтероколит авж олмаган даври; чайнов аппарати фао-лиятининг бузилиши операциядан ва ўткир инфекциядан кейинги соғайиш даври.
  • Умумий тавсифи. Экстрактик моддалар билан бойитилган тўла қонли физиологик парҳез. Ошқозоннинг секретор аппаратига ку-чайтирувчи таъсир кўрсатиб, овқат ҳазм қилиш тизими компенсатор-мослашув реакцияларига ёрдам беради, бижғиш жараёнлари пайдо бўлиш имконини камайтиради.
  • Таркиби: оқсиллар — 90—100 г, ёғлар — 90—100 г, углеводлар — 400—450 г, суюқлик 1,5 л, ош тузи — 10—12 г. Рацион оғирлиги — 3 кг. Энергетик қиймати — 2800-3100 ккал.
  • Овқатланиш режими — бўлиб-бўлиб, кунига 4—5 маҳал.

3-ПАРҲЕЗ

  • Кўрсатмалар: Ичакнинг сурункали касаллиги авж олмаган ва ремиссия даврида, қабзият синдроми устун келганда, шунингдек ушбу касалликлар ошқозон, жигар, ўт йўллари, ошқозон ости безлари шикастланиш касаллиги билан бирга қўшилганда.
  • Тайинлашдан мақсад. Қабзият синдроми устунлик қилган ичакнинг сурункали касалликларида тўлақонли овқатланишни ва компенсация сақланишини, шунингдек ошқозон, жигар, ўт йўллари, ошқозон ости безларининг патологик жараёнга жалб қилинишини таъминлаш
  • Таркиби. Оқсиллар 100—120 г, ёғлар 100—110 г, углеводлар 400—450 г. Суюқ-лик 1,5 л, ош тузи 8—10 г. Рацион оғирлиги 3 кг. Энергетик қиймати/2900—3300 ккал. Овқатнинг ҳарорати: иссиқ овқат 57—62 °С, совуқ овқат 15 °С. /

4-ПАРҲЕЗ

  • Кўрсатмалар. Ортиқча даражадаги (профуз) ич кетиши ва дис-пепсик ҳолатлари кескин намоён бўлган ўткир ва сурункали ичак касалликлари.
  • Тайинлашдан мақсад. Ошқозон ичак тизимининг яллиғланиш жараёни натижасида овқат ҳазм бўлиши бузилганда беморнинг ов-қатланишини таъминлаш, яллиғланиш жараёнини камайтириш, ичак ҳамда кўпинча патологик жараёнга тортилувчи органлар (ош-қозон, жигар, ўт ҳайдовчи йўллар, ошқозон ости бези)нинг функ-ционал ҳолатини яхшилаш.
  • Умумий тавсифи. Физиологик меъёрнинг пастки чегарасигача ёғ ва углеводлар чекланган ҳамда оқсилнинг нормал даражада бўлган, гипохлорид парҳез.
  • Таркиби. Оқсиллар 90—100г, ёғлар 70 г, углеводлар 250 г. Чекланмаган суюқлик 1,5—2 литр, ош тузи 6—8 г. Рацион оғирлиги 3 кг. Энергетик қиймати 2000 ккал.

Download 13.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling