0-парҳез кўрсатмалар


Download 13.34 Kb.
bet1/3
Sana03.11.2023
Hajmi13.34 Kb.
#1742157
  1   2   3
Bog'liq
tibbiyotda ovqatlanish


Toshkent Tibbiyot Akademiyasi 1-son Davolash fakulteti 216-A guruh talabasi Payg'amova Farangizning biokimyo fanidan bajargan
MUSTAQIL ISHI
Mavzu; Tibbiyotda ovqatlanish nazariyasi va parhez stollari
  • Bemorlar uchun to‘g‘ri tashkil etilgan ovqatlantirish tartibi ularni kompleks davolashdagi muhim elementlardan biridir. Bunday ovqatlanishning asosi qilib 2 ta prinsip olinishi mumkin:
  • 1. Bemorlarning ovqati fiziologik to‘la qiymatli bo‘lishi kerak.
  • 2. Bemordagi patologiyaning tabiatiga ko‘ra ularning ovqatlantirilishi terapevtik xususiyatga ega boiishi kerak

0-ПАРҲЕЗ

  • Кўрсатмалар: ошқозон-ичак тизими операциясидан кейинги дастлабки кунлар, кома олди ҳолат.
  • Тайинлашдан мақсад: овқат ҳазм қилиш системасига озор етказмаслик.
  • Умумий тавсифи: ош тузи чекланган ва осон ҳазм бўлувчи маҳсулотлар киритилган ҳолда суюқ парҳез.
  • Таркиби: оқсиллар 15 г, ёғлар 20 г, углеводлар 200 г. Энергетик қиймати 1050 ккал.
  • Овқатланиш режими: овқат 2—3 кун мобайнида кунига 6 мартагача бўлиб-бўлиб берилади.
  • Қаймокди шиллиқ ёрмали қайнатмалар, гўштли суюқ шўрва, қирғичдан ўтказилган суюқ бўтқалар, кисель, мевали желе.

1а-ПАРҲЕЗ

  • Кўрсатмалар: даволашнинг дастлабки 8—10 куни мобайнида ошқозон яраси касаллигини авж олиши, секрецияси ошган гастрит-нинг зўрайиши, қизилўнгачнинг куйиши.
  • Тайинлашдан мақсад: ошқозоннинг рефлектор кўзғалувчанлигини пасайтириш, шикастланган аъзодан чиқаётган қўзғалишни камайтириш, ошқозон фаолиятига озор етказмасдан шиллиқ пардасини қайта тикланишини таъминлаш.
  • Умумий тавсифи: физиологик овқат таркибида, оқсил ва ёғлар бўлган, углеводлар чекланган, ошқозон-ичак тизимини шиллиқ пардаси ва рецептор аппаратининг кимёвий ва механик қўзғалувчанлигини чекловчи парҳез.

1б-ПАРҲЕЗ

  • Кўрсатмалар: 1а парҳез каби. Беморнингдавом этувчи ётиш режимидаке-йинги босқичларида 10 кунга тайинланади.
  • Умумий тавсифи. Физиологик овқат таркибида оқсил ва ёғлар меъёрида бўлган ва углеводлар чекланган парҳез. Ошқозон-ичак тизимининг шиллиқ пардаси ва рецептор аппаратининг кимёвий ва механик қўзғатувчилари анча чекланган.
  • Пазандалик ишлови бериш. Барча таомлар эзилтириб, сув ёки буғда пишири-лади. Улар суюқ ёки бўтқасимон қилиб тайёрланади.
  • Таркиби. Оқсиллар 90 г, ёғлар 90 г (улардан 25 г ўсимлик ёғлари), углеводлар 300. Суюқлик 1,5 л, ош тузи 6—8 г. Рацион оғирлиги 2,5—3 кг. Энергетик қиймати 2600 ккал.

Download 13.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling