002-секция Кармии doc


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/81
Sana19.02.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1214770
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   81
Bog'liq
002qarmii

Масала. Тажрибалардан бирида паразит–ҳашаротлар хона пашшасининг пупария–
ғумбагини топиб уларга ўзларининг тухумларини юқтиришган. Тажрибанинг турли 
вариантларида 40 паразитга ғумбакларнинг турлича сони: 25, 50, 100, 200 ва 300 таклиф 
этилган. Зарарланган ғумбаклар сони мос равишда: 18, 32, 48, 54, 62. Зарарланган ғумбаклар 
сонининг қурбонлар сони ошишига боғлиқлик графигини чизинг.
Талаб қилинган графикни Microsoft Excel дастури ёрдамида чизиш талаб этилади. 
Қуйида бу масаланинг ечими кўрсатилган: 
Биология таълим йўналишида таълим олувчи талабалар «Информатика ва ахборот 
технологиялари» фанидан берилган биологияга оид масалаларни ечиш жараёнида биринчи 
навбатда фан бўйича етарлича билим ва кўникмаларга эга бўладилар, иккинчидан 
мутахассисликлари бўйича олган билим ва кўникмалари асосида малакалари ривожланади. 


30 
Буларнинг барчаси фанларни ўрганиш учун мотивацияни ўстиради, иккала фанга ҳам 
қизиқишни оширади, компьютердан амалиётда фойдаланишга ўргатади. 
Фойдаланилган адабиётлар: 
1.Арипов М.М., Имомов Т., Ирмухамедова Р.М., Сагатов М.В., Хайдаров А.Т., Якубов 
А.Х. Информатика. Ахборот технологиялари. Ўқув қўлланма. 1–қисм. –Тошкент, ТДТУ, 
2002.–320 б. 
2.Алматов А.С., Тўрабеков М., Жалолов Ғ. Генетикадан масалалар тўплами ва уларни 
ечиш методикаси.–Тошкент, Университет, 1993.–82 б. 
3. 
http://2011.ит–образование.рф/section/78/3957/
«ДАСТУРЛАШ АСОСЛАРИ» ФАНИНИ КОМПЬЮТЕР ИМИТАЦИОН МОДЕЛИ 
АСОСИДА ЎҚИТИШ 
 
1
Файзиев М.А.,
2
Холов Х.
(1–СамДУ, 2–ТАТУ Самарқанд филиали) 
 
«Дастурлаш асослари» фанида Паскал дастурлаш тилини ўрганишда асосий эътибор 
операторлар мавзусига қаратилади. Операторлар мавзусини ўзлаштириш бошқа мавзуларга 
нисбатан бироз мураккаброқ ҳисобланади. Бунинг боиси операторлар дастурда маълум бир 
жараённи бажарилиши билан боғлиқ бўлган вазифаларни бажаради. Бу жараёнлар одатда 
динамик тарзда бажарилиши муносабати билан уларнинг мазмунини талабалар ҳамма вақт 
ҳам тўғри англай олмайдилар.
Ушбу мақола «Дастурлаш асослари» фанини ўрганишда дастурлаш тилининг 
операторларини компьютер имитацион модели асосида ўқитишга бағишланган. Дастлаб 


31 
Паскал дастурлаш тилининг операторларини мантиқий схема кўринишида гуруҳлаб оламиз 
(1–расм). 
1–расм. Операторга оид тушунчаларнинг мантиқий схемаси. 
Масалан, тўлиқ шартли операторнинг ишлаш принципини талабаларга тушунтириш 
учун уни мисолларда компьютер имитацион модели ёрдамида ҳар бир бандини бажарилиш 
жараёнини кўрсатамиз (2–расм). 
Мисол. 




+
>
+
=
0
x
агар
d
cx
0
x
агар
b
ax
y
функциянинг қийматини ҳисоблаш дастурини 
тузиш. Бу ерда, a=1.5, b=4, c=3.7, d=–4.2 
2–расм. Тулиқ шартли оператор имитацион моделининг бажарилиш жараёни. 
Юқорида берилган мисолда тўлиқ шартли операторнинг ишлаш принципи имитацион 
модел ёрдамида кўрсатиб борилади. Бу жараён 2–расмнинг ўнг томонида тасвирланган. 
Расмдан кўриниб турибдики, аниқ берилган мисолда тўлиқ шартли операторнинг ишлаши 
ҳар бир банд учун кўрсатилади. Бундай тарзда тўлиқ шартли операторни талабаларга 
тушунтириш бу операторнинг ишлаш принципини тўлиқ ўзлаштириш учун асос бўлади.


32 
Худди шундай, тўлиқмас шартли оператор, Параметрли такрорлаш оператори ва бошқа 
операторларнинг бажарилиш жараёни компьютер имитацион модели ёрдамида қадамма–
қадам кўрсатилиб борилади. 
Бундай усулда компьютер имитацион моделини ўқув жараёнида қўллаш маъруза 
материалларини ўқувчиларга етказиш жараёнида ва амалий, лаборатория дарсларида 
тўғридан–тўғри фойдаланиш имкониятини беради.
Бундан ташқари талабалар компьютер синфларида компьютер имитацион модели бўйича 
мустақил шуғулланиш имкониятига эга бўладилар. Бу эса уларнинг маъруза ва амалий 
дарсларга тайёргарлик кўриш имкониятини таъминлайди.
Хулоса қилиб айтганда, компьютер имитацион моделлари уларга хос интерфаоллик 
сифати ва ҳар хил турдаги мультимедиали ўқув материаллари билан биргаликда ишлай 
олиши нуқтаи назаридан жуда фойдали ва самарали таълим технологияси ҳисобланади. 
Бундан ташқари имитацион моделларда ўқувчиларнинг шахсий имкониятлари ҳам эътиборга 
олиниши, уларга ўрганилаётган фанни ўзлаштиришда қулайликлар яратади. 
Фойдаланилган адабиётлар: 
1.Полат Е.С., Моисеева М.В., Бухаркина М.Ю. Теория и практика дистанционного 
обучения. Учебное пособие для студ. высш. учеб. заведений.–Москва, Академия, 2004. – 416 
с. 
2.Файзиев М.А. Талабаларнинг билим ва кўникмаларини компьютер имитацион 
модели асосида шакллантириш методикаси («Информатика ва ахборот технологиялари» 
фани мисолида). Дис. ... канд. пед. наук. –Тошкент: ТДПУ, 2008. –137 б. 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling