002-секция Кармии doc


ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МУСТАҚИЛ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/81
Sana19.02.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1214770
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   81
Bog'liq
002qarmii

ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МУСТАҚИЛ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ 
 
Ганиев Ф. С., Юсупов А. А., Қурбаниёзов С. Х.,
Жабборов И., Пармонов Ж. 
(Самарқанд ДУ) 
Юксак илмий техник тараққиёт шиддат билан давом этмоқда. Тараққиёт таълим 
жараёнининг мазмун ва усулларига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Анъанвий ўқитишнинг ижобий 
элементларидан фойдаланиш билан биргаликда замонавий усулларда ўқитиш зарур 
бўлмоқда. Бугунги кунда илмий техник тараққиёт туфайли ҳар бир фанга тегишли шу 
даражада кўп илмий маълумотлар тўпланганки уларни анъанвий ўқитиш усуллари ёрдамида 
расмий ўқитиш усуллари дастурларда ажратилган соатлар ҳажмида билим олувчига 
етказишнинг иложи йўқ. Иккинчи томондан бир қисм билимлар эскирмоқда, янги 
мутахасисликлар олиш зарурати ҳам туғилмоқда. Замонавий мутахассисга қўйилган 
талаблар ошиб бормоқда. Бугунги мутахассис рақобатбардош бўлиши учун ўз фанининг 
асосларини чуқур билган ҳолда унинг сўнги янгиликларидан, ечилмаган муаммоларидан ва 
бу муаммолар ечимининг амалий аҳамиятидан хабардор бўлиши, электрон воситалар ва 
интернет тизимидан фойдалана олиши, чет тилларни билиши, фанлар интегратцияси, 
замонавий фанлар йўналишлари бўлган нанотехнология, синергетика, андрогегика, 
микромеханика, юқори босим физикаси, космик тиббиёт ва бошқалардан хабардор бўлиши 
лозим. Юқорида айтилганлардан келиб чиқадики, бугунки кунда бўлажак мутахассис чуқур 
билим ва кўникмаларни эгаллаш учун мустақил равишда кўп ишлаши зарур. 
Кейинги йилларда Республикамизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислохатлар 
хамда замон талабидан келиб чиққан ҳолда билим олишнинг мустақил таълим шаклига ката 
эътибор берилмоқда. Ўқув ишчи дастурларида мустақил ишлар учун ажратилган соатлар 
ҳажми ҳам асосан ана шу мақсадга йўналтирилган. Билим олувчини таълим–тарбиянинг 
ҳамма погоналарида мустақил билим олишга, ижодий, танқидий ва мантиқий фикрлашга 
ўргатиш, анъанавий дарсликлар билан биргаликда, оммавий ахборот воситалари, ҳар хил 


70 
журналлар, газеталар, радио, телевидение ва бошқа воситалар орқали билим олиш 
усулларидан хабардор қилиб бориш зарур. Бу борада мотивацияни шакллантириш катта рол 
ўйнайди. Мотивация деганда билим олиш ва ҳунар ўрганишга ҳаракат қилиш ҳамда 
фаолликни оширишга ундайдиган сабаблар тушунилади. Мотивация заруратдан, эҳтиёждан 
келиб чиққан ҳолда керакли билим ва маълумотларни эгаллш, ҳунар ўрганиш учун ҳосил 
бўлган истак билан боғлиқдир. Таълим–тарбия соҳасида мотивацияни шакллантириш 
замонавий педтехналогиянинг муҳим масаласи ҳисобланади. 
Замонавий ўқитиш педагогикасида мотивация ташқи ва ички мотивацияга бўлинади. 
Биринчиси педагоглар, ота–она, жамият ва табиатдаги ҳодисалар таъсирада шаклланади. 
Ички мотивация мустақил билим ва ҳунар ўрганишда жуда муҳимдир. Ички мотивация 
эҳтиёж, истак, тақлид ва ҳавас туфайли ҳосил бўлиши мумкин. Чунки билим олувчининг ўзи 
бирор нарсани хохласа ва бунга эришиш жараёнида ички илҳомлантирувчи куч ҳосил бўлса, 
натижа самарали бўлади. Ўқитилаётган фаннинг замонавий мавқеига қараб ҳам мотивацияни 
шакллантириш мумкин.
Синергетика асосларидан фойдаланиш ҳам таълим жараёнининг сифат ва 
самарадорлигини оширишга кенг имконият яратади. Синергетиканинг ўз–ўзини ташкил 
қилиш ғояси таълим соҳасида мустақил билим олишни англатади. 
Жонли ва жонсиз табиатда бўладиган жараёнларнинг ўзаро боглиқлиги ғояси асосида 
айтадиган бўлсак, таълим–тарбия жараёни кўп қисмлардан иборат бўлган ва бир–бирига 
боглиқ тизимдир. Унинг асосий бўғинлари оила, боғча, мактаб, лицсей, коллеж, олий таълим 
даргоҳлари, маҳалла ва таълим даргохларидаги шароитлар, моддий техник база, малакали 
кадрлар билан таъминланиш, ижтимоий–иқтисодий шароитлар ва бошқалардан иборатдир. 
Табиийки, бу бўғинларнинг бирортасида йўл қўйилган камчилликлар унинг бошқа 
қисмларига ҳам таъсир кўрсатади. Ўз навбатида бундай таъсирлар бўлажак кадрларнинг ва 
жамиятнинг шаклланишига таъсир кўрсатади. 
Мустақил ишларни ташкил қилишда мавзуларни тўғри танлаш, мавзунинг 
долзарблиги, адабиётлар билан таъминланиши, оммавий ахборот воситаларидан 
фойдаланиш, илмий–услубий маслаҳатлар бериш, натижаларни семинарларда муҳокама 
қилиш ҳамда хулоса қилиб илмий–услубий ва оммабоп мақолалар ёзиш муҳим ахамиятга 
эга. 
Ўқитувчи томонидан бериладиган уй вазифалари ва топшириқларнинг бажарилиши 
ҳам мустақил таълим олишнинг бир кўринишларидан иборат. Уй вазифасининг ҳажми 
ўтиладиган фан материалининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ўқитувчи томонидан 
белгиланиши керак. Таъкидлаш лозимки фанларнинг замонавий йўналишларига тегишли 
адабиётларнинг етишмаслиги сезилмоқда. Мавжуд дарсликлар ва ўқув қўлланмаларнинг 
ҳаммаси ҳам мазмун, мундарижа, баён этиш услуби, расмларнинг танланиши бўйича 
талабларга тўлиқ жавоб беради деб бўлмайди. Дарсликларда фаннинг ҳар бир бобини табиий 
ва техник жараёнларни акс эттирувчи содда иборалар билан баён этиш масадга мувофиқдир. 
Хулоса қилиб айтганда, мустақил билим олишга ўрганиш замон талабидир, уни 
юқори даражада бажариш таълим жараёнининг муҳим омилидир. 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling