002-секция Кармии doc


ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ФАНЛАРАРО АЛОҚАДОРЛИК ВА УЗВИЙЛИКНИ


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/81
Sana19.02.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1214770
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   81
Bog'liq
002qarmii

ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ФАНЛАРАРО АЛОҚАДОРЛИК ВА УЗВИЙЛИКНИ
ТАЪМИНЛАШДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎРНИ 
 
Аминов И.Б., Қаршиев Х., Инатов А. 
(Самарқанд давлат университети) 
 
Бугунги кунда таълимни ривожлантириш, унинг самарадорлигини ошириш йўллари 
изланмоқда, таълим–тарбия жараёнида янги ахборот технологияларини жорий этиш 
масаласи оммалашмоқда. Шунинг учун ҳам ахборот технологияларининг тараққиётимизнинг 
асосий тармоқларидан бири бўлган таълим жараёнида фанлараро алоқадорлик ва узвийликни 
таъминлашда ўрни ва самарадорлиги беқиёсдир. Шу билан бирга иқтидорли, мустақил, ўзига 
ишонч–эътиқодли ёшларга билим бериш, уларни тарбиялаш ва замон талабига мос етук 
мутахассислар қилиб тайёрлашда таълим–тарбия тизимида фанлараро алоқадорлик ва 
узлуксизлик муҳим асос бўлиб ҳисобланади. 
Бугунги кунда таълим тизимининг фанлараро алоқадорлиги , узлуксиз–лиги ва 
узвийлигини таъминлаш бевосита таълим муассасаларининг моддий–техника ва замонавий 
ахборот технологиялари базасини мустахкамлаш, юқори сифатли ўқув адабиётлар, 
дарсликлар, электрон ўқув қўлланмалар ва маъруза матнларини яратиш, электрон 
кутубхоналар ташкил этиш билан чамбарчас боғликдир. Шунинг учун ҳам ёшларга 
замонавий билимлар сари кенг йул очиш, таълим тизимини такомиллаштиришда янги 
ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш бугунги куннинг асосий вазифаларидан 
бирига айланмоқда.
Бу вазифаларни амалга ошириш учун эса таълим тарбия жараёнида талабаларни 
компьютер ва ахборот технологиялари бўйича саводхонлигини оширишимиз ва уларни 
ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш юзасидан билим, кўникма ва малакаларини 
шакллантиришимиз керак бўлади. Ўз навбатида эса талабаларга таълим–тарбия бериш 
жараёнида ўқитувчи–педагогларнинг ахборот технологияларидан фойдаланиш ва компьютер 
саводхонлиги бўйича юқори билим, кўникма ва малакага эга бўлишларини таъминлаш зарур. 
Ҳозирги кунда барча таълим муассасалари замонавий компьютер ва ахборот 
технологиялари воситалари билан жиҳозланмоқда. Бу эса, ўқитувчи–педагогларнинг ўз 
меҳнати фаолиятига янгича ёндашувини, дарс бериш жараёнида замонавий педагогик ва 
ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш зарурлигин талаб этади. Ўқув жараёнида 
янги компьютер ва ахборот технологияларнинг жорий этилиши, профессор–
ўқитувчиларнинг техникавий воситалардан фойдаланиш малака ва кўникмаларини шакллан–
тириш билан бирга уларнинг дарс жараёнидаги ўрни, вазифалари ва ролини ўзгартиради. 
Ана шунга асосан бугунги куннинг ёшлари фаолияти, қобилияти ва қизиқиши доиралари 
қандай бўлишидан қатъий назар, ахборот технологиялари бўйича кенг кўламдаги 
билимларга, замонавий ҳисоблаш техникаси, телекоммуникация тизимлари, оргтехника 
воситалари ва улардан фойдаланиш борасида етарли малакаларга эга бўлишлари, ҳамда, янги 
ахборот технологиялари асосларини эртанги куни, ривожи тўғрисидаги билимларни ўзида 
мужассамлаштирган бўлиши керак.


79 
Бу 
вазифаларни 
бажаришда 
таълим тизимида 
бошқариш 
жараёнларини 
такомиллаштириш, ахборот технологиялари тизимини жорий этиш, ёшларни компьютер 
технологиялари воситаларида ишлашга ўргатиш муҳим аҳамиятга эгадир, чунки ҳозирги 
вақтда янги ахборот–коммуникацион технология–ларини ўрганиш ва улар ёрдамида ёшларни 
ҳар томонлама билимини ошириш, жамият учун етук инсонлар қилиб тарбиялаш ҳамда 
уларнинг онгига миллий ғоя ва мафкура асосларини сингдириш лозим. Бунинг асосий сабаби 
ҳар бир соҳани ўрганиш, изланиш ва тажриба орттириш учун турли усул ва янги замонавий 
технологиялардан фойдаланиш керак бўлади. Шунинг учун ҳам мактабгача таълим 
муассасаларидан тортиб олий таълим тизимида ёшларга билим бериш, тарбиялаш, уларнинг 
ижтимоий, ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини шакллантиришда янги ахборот–
коммуникацион технологияларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Таълим жараёнида жуда катта миқдордаги ахборотларни тўплаш, ўзлаштириш, қайта 
ишлаш, ўз ўрнида қўллай олиш ва узатиш муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун унда 
анъанавий усуллар билан бирга замонавий ахборот технологиялари, жумладан 
компьютерлардан фойдаланиш зарурияти пайдо бўлади. Шу жумладан компьютердан 
фойдаланиб ўқитиш жараёнини қизиқарли олиб бориш, ҳар бир талабага индивидуал 
ёндашиш имконини беради. Компьютер ва ахборот технологиялари воситалари орқали 
педагог ходимлар ҳамда талабалар жуда кўп миқдордаги маълумотларни олиш ва 
ўзлаштириш имкониятига эга бўладилар.
Фанлараро алоқадорлик ва узвийликни таъминлашда мультимедиали тақдимот 
дастурларидан кенг кўламда фойдаланиш ўз самарасини беради. Фанларни ахборот 
коммуникацион ва мультимедиа технологиялари асосида ўқитишнинг асосий ўқув–услубий 
ва дастурий таъминоти – гиперматн, видео ва аудио–иловалар, анимациялар, катта сондаги 
намойиш материалларидан иборат бўлган мультимедиали ўқув қўлланмалари ҳисобланади. 
Шунинг учун уларни яратишда таълим жараёнини ташкил этишнинг психологик ва 
педагогик тамойилларига асосланиш керак бўлади. 
Фанларни мультимедиа технологиялари асосида ўқитиш учун маъруза, амалий, 
семинар машғулотларининг ҳар бир мавзу бўйича дарс ишланмаси яратилиши лозим. Ана 
шу ишланма асосида барча мавзуларга оид ахборот технологиялари воситалари ёрдамида 
баён этилиши лозим бўлган назарий, амалий–семинар машғулотларига тегишли 
материалларнинг электрон тақдимоти шакли тайёрланади. Дарс ишланмаларига тақдимот 
слайдлар тайёрланиб, видеопроекторлар орқали талабаларга тушунтирилса мақсадга 
мувофиқ бўлади. Тақдимотда қўшимча адабиётлардаги расмларни, аниқ жараёнларни акс 
эттирувчи тасвирлар, тармоқдаги маълумотлардан катта электрон экранда кўрсатиб 
тушунчалар берилса, ахборот таълим ресурс порталларидан фойдаланилса, талабаларнинг 
билим ва малакалари янада шаклланади. Мультимедиали тақдимот нафақат матнли ва 
кўргазмали, балки, овозли, анимацияли бўлиши талабалар томонидан мавзуни мукаммал 
ўзлаштиришда катта аҳамиятга эга бўлади. 
Фанлараро алоқадорлик ва узвийликни таъминлашда Интернет тармоғи
инсоният ривожланиши нуқтаи назаридан ахборот–коммуникация технология–ларининг 
янгилиги, ўзига хослиги инсон фаолиятининг деярли барча соҳаларига кириб бориши, 
улардан чекланмаган доирада ва мақсадларда фойдаланиши билан алоҳида ўрин тутади.
Интернет таълим тизимида фанларни ўқитиш жараёнларини ташкил этиш ва амалга 
ошириш, ўқув–услубий таъминотни ривожлантириш, айниқса ўқув машғулотларини ўтиш ва 
ўзлаштириш самарадорлигини ошириш борасида янгича мазмун ва моҳият шаклланишига 
асос яратмоқда. Интернет воситаларидан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиш ўз ахборот–
таълим муҳитини кенгайтириш, касбий ривожланиш ва мустақил таълим олиши учун 
шароитлар яратиш, жамият ахборот ресурсларидан ўз педагогик фаолиятида фойдаланиш, 
ҳамкасблари билан мулоқот қилиш, долзарб масалалар муҳокамасида иштирок этиш, 
тармоқнинг турли тадбирларида иштирок этиш ва ҳоказо имкониятларни беради.
Фанлараро алоқадорлик ва узвийликни таъминлашда электрон почталар–дан 
фойдаланиш эса талабалар учун ташки муҳит билан алоқани кенгайтиради, республикамиз 


80 
вилоятлари ва хорижий давлатларда ижод қилаётган тендош–лари билан дўстлашиш, 
бевосита мулоқот қилиш ҳамда ўзларининг қизиқиш–лари, мақсадлари юзасидан фикр 
алмашиш, Web–сайтлардан фойдаланиш ёшларни ўқув–тарбиявий ишларга жалб қилиш, 
уларнинг бўш вақтларини ўтказишни самарали ташкил этиш ҳамда ўзларини амалга оширган 
ишларини, эришган ютуқларини ёшлар оммасига етказиш имкониятини яратади. 
Фанлараро алоқадорлик ва узвийликни таъминлаш мақсадида таълим муассасаларида 
янги педагогик ва ахборот технологияларини жорий қилиш, ўқув машғулотлрини янги 
интерфаол усул ва ахборот технологиялари воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш, 
жумладан, мультимедиа, масофадан ўқитиш, Интернет технологияларидан фойдаланиш
компьютер–лаштирилган анжуманлар ўтказиш, мультимедиали электрон қўлланма ва 
дарсликларни яратиш ва уларни назарий ҳамда амалий машғулотларда қўллаш шак шубҳасиз 
ўз самарасини беради.

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling