002-секция Кармии doc
ТЕХНИКАВИЙ ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШ ЖАРАЁНИДА ИНТЕРФАОЛ
Download 1.97 Mb. Pdf ko'rish
|
002qarmii
ТЕХНИКАВИЙ ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШ ЖАРАЁНИДА ИНТЕРФАОЛ
МЕТОДЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ Алиқулов С.Р., Бегимкулов Ф.Э. (Қарши муҳандислик – иқтисодиёт институти) Олимлар таълим олишнинг ўзига хос пирамидасини яратдилар. Инсон эшитганнинг 20% ни, эшитган ва кўрганларнинг 40% ни, эшитган, кўрган ва муҳокама қилганининг 60% ни, ўзи мустақил бажарганининг 80% ини ўзлаштирар экан. Таълим хусусиятларига кўра, маърузалар ҳам, бир неча киши фаол бўладиган оддий семинарлар ҳам, таълим берувчи устунлик қиладиган суҳбат шаклидаги машғулот ҳам аудиторияни тўлиқона қондиролмаслиги аён бўлди. Ўқитишнинг замонавий методларини қўллаш ўқитиш жараёнида юқори самарадорликка эришишга олиб келади. Анъанавий дарс шаклини сақлаб қолган ҳолда, унга таълим олувчилар фаолиятини фаоллаштирадиган методлар билан бойитиш уларнинг ўзлаштириш даражасининг кўтарилишига олиб келади. Бунинг учун дарс жараёнида таълим берувчи томонидан таълим олувчиларнинг қизиқишини орттириб, уларнинг таълим жараёнида фаоллиги рағбатлантирилиб турилиши, ўқув материалнинг мазмунини очишда “ақлий ҳужум”, “кичик гуруҳларда ишлаш”, “муаммоли вазият”, “лойиҳа” каби методларни қўллаш ва таълим олувчиларни амалий машқларни мустақил бажаришга ундаш талаб этилади. “Ақлий ҳужум” методидан фойдаланилганда таълим олувчиларнинг барчасини жалб этиш имконияти бўлади, шунинг билан таълим олувчиларда мулоқат қилиш, мунозара олиб бориш маданияти шаклланади.Таълим берувчидан дарснинг мавзуга кириш қисмида таълим олувчиларнинг бошланғич билимларини аниқлаш ва ўтилган назарий мавзуни мустаҳкамлашни талаб қилинади. “Кичик гуруҳларда ишлаш” методи қўлланилганда таълим олувчи кичик гуруҳларда ишлаб, дарсда фаол иштирок этишга, бошловчи бўлишга, бир-баридан ўрганишга ва турли нуқтаи-назарларни қадрлаш имкониятига эга бўлади. Бу методни қўллаб ишлашда фаолият йўналиши аниқланади, мавзу бўйича бир-бирига боғлик бўлган масалалар белгиланади. Таълим олувчилар кичик гуруҳларда (3-5 талаба) Ўқитувчи томонидан берилган аниқ кўрсатмалар асосида топшириқни бажаришга киришадилар ва таълим берувчи томонидан йўналтириб турилади. Бажарилган топшириқлар тақдимот тарзида муҳокама ва таҳлил қилиниб, кичик гуруҳлар фаолияти баҳоланади. “Муаммоли вазият” методини қўллашда таълим олувчилар муаммоли вазиятларнинг сабаб ва оқибатларининг таҳлил қилиш ҳамда уларнинг ечимини топиш бўйича кўникмаларини шакллантиришга қаратилади. Таълим олувчилар қўйилган муаммонинг ечимини топишга қодир бўлишлари керак. Бу метод қўлланилганда таълим олувчилар мустақил фикр юритишни, муаммонинг сабаб ва оқибатларини таҳлил қилишни, унинг ечимини топишни ўрганадилар. 82 “Лойиҳа” методи - бу таълим олувчиларнинг индивидуал ёки гуруҳларда белгиланган мавзу бўйича ахборот йиғиш, тадқиқот ўтказиш ва амалга ошириш ишларини олиб боради. Бу методда таълим олувчилар режалаштириш, қарор қабул қилиш, амалга ошириш, текшириш ва хулоса чиқариш жараёнларида иштирок этадилар. Таълим олувчилар мустақил равишда иш режасини ишлаб чиқадилар. Иш режасида иш босқичлари, технологик кетма-кетлиги, материал, асбоб-ускуналарни режалаштириш кабилар ёритилади. Мисол тариқасида “Сервис техникаси ва технологияси” бакалавриат таълим йўналиши “Техникавий сервис технологияси асослари” фанининг “Хизмат кўрсатиш турлари, усуллари, уларнинг даврийлиги” бўлимидан “Сменалик техник хизмат кўрсатиш” мавзусини кичик гуруҳларда ишлаш методини қўллаб амалий машғулотнинг тузилмасидан фойдаланамиз. Бу методда ишлаш учун кичик гуруҳлар тасодифий ёки қизиқишларига кўра мавуни ўзлари белгилайдилар ва шу мавзуга кўра гуруҳларга бўлинадилар. Кичик гуруҳларда ишлаш методи қўлланилганда, ўқитувчи бошқа методларга қараганда вақтини тежаш имкониятига эга бўлади, барча талабалар топшириқни муҳокама ва таҳлил қилишга жалб этилади ва натижада ўқитиш мазмунини яхши ўзлаштиришга олиб келади. “Кичик гуруҳларда ишлаш” методининг тузилмаси Адабиётлар: 1.Кто меня научит? Часть II. Методические материалы для тех, кто работает в образовании взрослых. Ташкент, 2005г. Қишлоқ хўжалик техникаларига сменалик техник хизмат кўрсатиш (СТХК) 1-гуруҳга топшириқ. Чигит экиш сеялкасига СТХК 2-гуруҳга топшириқ. Культиваторларга СТХК 3-гуруҳга топшириқ. Омочларга 4-гуруҳга топшириқ. Ғилдиракли тракторларга СТХК Кўрсатма бериш ва йўналтириш. Техниканинг қайси бирикма, агрегат, деталларига қандай ва қайси жиҳоз ва ускуналардан фойдаланиб хизмат кўрсатилади. Техниканинг иш жараёнида кўп ҳолларда учрайдиган носозликлар, келиб чиқиш сабаблари ва бартараф этиш усуллари 4 - гуруҳ тақдимоти 3 - гуруҳ тақдимоти 2 - гуруҳ тақдимоти 1 - гуруҳ тақдимоти Баҳолаш Муҳокама ва таҳлил қилиш 83 2.Рашидов Х. ва б. “Касбий педагогика” блокини ўқитиш методикаси. Ўқув-услубий қўлланма, Тошкент, 2007й. Download 1.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling