002-секция Кармии doc


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/81
Sana19.02.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1214770
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   81
Bog'liq
002qarmii

Ахборот заҳиралари–алоҳида ҳужжат ва алоҳида ҳужжат тўплами, ахборот 
тизимлари кутубхона, архив, фонд, маълумотлар банклари, бошқа ахборот тизимларидаги 
ҳужжатлар ва ҳужжатлар тўпламидир.
Ахборот технологиялари турлари–Маълумотларни қайта ишлашнинг ахборот 
технологиялари яхши тузилмалашган вазифаларни хал қилиш учун мўлжалланган, уларга 
кура зарур кириш маълумотлари мавжуд. Бу технология бошқарув меҳнатининг айрим 
майда, доимо такрорланувчи операцияларни автоматлаштириш мақсадларида малакали 


72 
ходимларнинг операциявий фаолияти даражасида қўлланади. Шу боис ахборот 
технологиялари тизимларини бу даражада қўллаш ходимлар мехнати самарадорлигини
оширади, уларни майда операциялардан озод этади,
 
ЭКОЛОГИЯ ДАРСЛАРИДА МУАММОЛИ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН 
ФОЙДАЛАНИШ
 
Баҳромов И.З., Ҳасанов Н.Ҳ. 
(Навоий давлат педагогика институти) 
 
Ўзбекистон Республикаси Мустақилликни қўлга киритгандан сўнг мамлакат 
ҳаётининг барча жабҳаларида шу жумладан халқ таълимининг ҳам ҳамма бўғинларини 
ислоҳотлар қамраб олди. Ислоҳотлардан кўзда тутилган мақсад, яъни шу куннинг долзарб 
масалаларидан бири таълим самарадорлигини ошириш, мазмунини, сифатини яхшилиш, 
пировард натижада уни жамият ижтимоий–иқтисодий, илмий–маърифий ривожланишига 
хизмат қилдиришдан иборат. 
Ўрта махсус ва касиб–ҳунар таълим муассасалари таълим жараёнида салмоқли ўрин 
эгаллаган муаммоли (ақлий хужум) дарс, мунозарали (илмий мунозарали ва эркин фикрлаш) 
дарслари муаммоли таълим технологияларига мисол бўлади. Мазкур дарсларнинг ўзига хос 
жиҳати дарс давомида вужудга келтирилган муаммоли вазиятларга асосланади. Муаммоли 
таълим дейилганда, ўқитувчи раҳбарлигида муаммоли вазият вужудга келтирилиб, мазкур 
муаммо ўқувчиларнинг фаол мустақил фаолияти натижасида билим, кўникма ва малакаларни 
ижодий ўзлаштириш ва ақлий фаолиятни ривожлантиришга имкон берадиган таълим 
жараёнини ташкил этиш назарда тўтилади. Муаммоли таълимнинг муваффақияти қуйидаги 
омилларга боғлиқ; 
1.Ўқув материалини муаммолаштириш: 
2.Ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш; 
3.Таълим жараёнини ўйин, меҳнат фаолияти билан уйғунлаштириш; 
4.Ўқитувчи томонидан муаммоли методлардан ўз ўрнида ва самарали фойдаланиш 
кўникмасига эга бўлиш; 
5.Муаммоли вазиятни ҳал этиш юзасидан муаммоли саволлар занжирини тузиш ва 
мантиқий кетма–кетликда ўқувчиларга баён этиш. 
Муаммоли дарсларда ўқитувчининг фаолияти, аввало мавзу мазмунидан келиб чиққан 
ҳолда ўқув муаммоларини аниқаш, муаммоли вазиятлар тизимини яратиш, ўқувчилар олдига 
ўқув муаммоларини юқори илмий ва методик савияда қўйиш, дарсда мазкур ўқув 
муаммоларидан самарали фойдаланишга эришиш, ўқувчилар фаолиятини муаммоларни ҳал 
этшига йўналтиришдан иборат бўлади. 
Ўқитишнинг бу усули ўқувчини мустақил фикирлаш ва изланишга йўналтиради. Биз 
тадқиқотларимизда номутахассис гуруҳларда ўтиладиган экология фанининг ўзлаштириш 
самарадорлигини ҳамда курс якунида талабаларни фанга бўлган қизиқишларини аниқлаш 
мақсадида муаммоли дарсларни ташкил этдик. Бунда якуний дарсларимизда ҳозирги кундаги 
саккизта глобал экологик муаммо эълон қилиниб, талабалардан мазкур муаммолардан 
ўзларига қизиқ бўлганини танлаш сўралди. Ҳар бир талаба ўзи танлаган мавзуни (яъни 
глобал экологик муаммолардан бирини) ўтилган дарслардан фойдаланиб ҳозирги кундаги 
ҳолати ва унинг келажакдаги оқибатларини ёритадилар ҳамда хулоса қисмида шу экологик 
муаммони ҳал этиш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини баён қиладилар. Мазкур тадқиқот 
натижасида ўқувчилар қайси экологик муаммони энг долзарб деб ҳисоблашлари умумий 
ўқувчилар фоизидан билиш мумкин (160 та ўқувчидан 35% атмосферанинг ифлосланишини, 
27% чучук сув муаммосини ва 20% аҳоли сонининг ортиши муаммоларини ёзганлар).
Демак ҳар бир ўтиладиган фан якунида ёки айнан бир мавзу доирасида ўқувчиларни
муаммоли илмий ва ижодий изланишга йўналтириш орқали уларни мустақил изланишига 
эришиш мумкин. 


73 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling