002-секция Кармии doc


ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ГРАФИК МАДАНИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШДА АХБОРОТ


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/81
Sana19.02.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1214770
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   81
Bog'liq
002qarmii

 
ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ГРАФИК МАДАНИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШДА АХБОРОТ 
КОММУНИКАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВОСИТА СИФАТИДА 
 
Эргашева М.Б., Саматова Г.Б. 
(Жиззах давлат педагогика институти) 
Ўқувчиларнинг фазовий тасаввурларини кенгайтиришда ижодий ва конструкторлик 
қобилятларини ривожлантиришда ва уларни фикрлашга ўргатишд, ясашга доир геометрик 
масалалар ечишнинг аҳамияти каттадир. Мамлакатимизда “Кадрлар тайёрлаш миллий 
дастури” ва “Таълим тўғрисидаги” қонунлар асосида таълим тизими тубдан ислоҳ қилинди. 
Ўрта таълим, жумладан мактаб математика таълимига ҳам ўзига хос талаблар қўйилди. Яъни 
ДТС ишлаб чиқилди ва уни амалда жорий қилинди. Ўқувчиларда бундай қобилиятларни 
тарбиялаш, айниқса бизнинг математика ўқитувчиларига алоҳида талаб қўйилди. Бундай 
талаблардан бири ва энг асосийси ўқувчиларнинг график маданиятини шакллантиришдан 
иборатдир.
Бугунги кунда конструктив масалалар ечишга доир адабиётнинг ўзбек тилида жуда 
камлиги, педагогика олий таълими талабаларининг конструктив геометриядан етарли 
даражада пухта билим олишларини ва ўрта таълим ўқитувчиларининг ишини анча 
қийинлаштирмоқда. Ўқувчиларнинг геометрия фани бўйича олган билим, кўникма ва 
малакалари унинг график маданиятини ташкил этади. Ўқувчилардаги график маданиятни 
шакллантиришдаги асосий омиллардан бири – бу геометрик тилни ўзлаштиришдир. 
График маданиятни белгиловчи омиллар қуйидагилардан таркиб топган: 
–геометрик тушунчаларни ўзлаштириш; 
–геметрик тушунчалар ўртасидаги муносабатларни билиш; 
–қўлланилаётган атама, белги ва белгилашларнинг маъносини билиш; 
–геометрик интуацияга эга бўлиш ва ҳоказо. 
Бугунги кунда барча ўрта таълим муассасаларида информатика фани ўқитилади. 
Таълимда ахборои технологияларидан фойдаланиш бир томондан ўқувчиларда график 
маданиятни шаклланишига ижобий таъсир қилса, бошқа томондан эса ахборот маданиятини 


12 
ошириш ва ахборот технологияларини самарали қўллаш учун компьютер саводхонлигини 
эгаллайди. Бундан ташқари компьютер зиммасига юклатилган масалани конкрет қўйиш 
мақсадида геметрик атамаларнинг мазмунини билиш, оралиқ натижаларнинг тўғрилигини 
назорат қилиш, шунингдек охирги натижани амалий қўллаш имкониятларини таҳлил 
қилишни билишлари зарур. 
Бу кўникмаларни эгаллашга ахборот технологияларда геометрик мазмунли 
масалаларни ечиш ва ахброт технологиялари воситалари ёрдамида амалга ошириладиган 
математик моделларни (геометрик фигуралар) қуриш аҳамиятли даражада ёрдам беради. 
Юқорида қайд этганлардан келиб чиққан ҳолда шуни таъкидлаш лозимки, геометрия 
дарсларида ахборот коммуникацион технологияларидан фойдаланиш ўқувчиларнинг график 
маданиятини юксалтиришга ёрдам беради. Чунки, ўқитишда таълим сифатини ошириш 
имконини беради. 
Ҳозирги кунда деярли барча ўқувчилар ахборот технологиялари билан таниш ва 
кундалик ҳаётида улардан ўйин воситаси сифатида фойдаланмоқдалар. Бошқа томондан 
ўқувчиларнинг компьютер саводхонлигининг яхшироқ бўлиши учун улар таълим соҳасида 
ахборот технологияларини қўллашни ўрганишлари зарур. Шу билан бирга методологик 
тўғри қўлланилишида ахборот технологияларини қўллаш ўқувчилар ақлий қобилиятини 
ривожлантирувчи билиш ускунаси бўлади. 
Ўқувчиларнинг график маданиятини ривожлантиришда турли математик масалаларни 
ечишда билиш ускуна сифатида ахборот технологияларини қўллаш билан боғлиқ 
қийинчиликлар мактаб ўқитувчиларини қуйидагиларни билмаслигига олиб келади: 
–янги 
маълумотни 
англаган 
ҳолда 
ўзлари 
тушунадиган 
маълумотларни 
тушунмайдиган маълумотлардан ажратишни; 
–асосий мулоҳазани иккинчи даражалисидан ажрата билишни; 
–ўз саволлар ва жавобларирни яхши таърифлай олмайди; 
–кўп вариантли жавобларда қийналган ҳолда аргументли суҳбатни олиб бориш. 
Бу қийинчиликларни бартараф қилиш учун математик ва информатик тайёргарликдан 
ташқари мантиқий мулоҳаза юритиш ҳам яхши самара беради. Таълимда компьютердан 
фойдаланиш бир томондан талабалар математик маданият шаклланишига ижобий таъсир 
қилса, бошқа томондан эса ахборот маданиятини ошириш ва ахборот технологияларини 
самарали қўллаш учун талабаларга ҳал этиш компьютер зиммасига юклатилган масала 
конкрет қўйиш мақсадида математик атамаларнинг мазмунини билиш каби кўникмалар, 
оралиқ натижаларнинг тўғрилигини назорат қилиш қобилияти, шунингдек охирги 
натижасини амалий қўллаш имкониятларини таҳлил қилишни билишлари зарур. Бу 
кўникмаларни эгаллашга компьютерларда математик мазмунли масалаларни ечиш ва 
компьютер воситалари ёрдамида амалга ошириладиган математик моделларни қуриш 
аҳамиятли даражада ёрдам беради. Юқорида айтилганлардан келиб чиққан ҳолда математика 
ва ахборот технологияси математика ҳамда информатика ва ахборот технологиялари 
фанларини ўқитиш интегратив методология позициясида амалга ошириш мақсадга мувофиқ 
бўлади, чунки уни ўқитиш концепциясини қўллаш олий педагогик таълим сифатини ошириш 
имконини беради. 
Фойдаланилган адабиётлар: 
1.Еровенко В.А., Тимохович О.В. Тест Тьюринга и компьютерная поддержка 
математического образования //Адукацыя i выхаванне. – 2004. – № 3. – С. 29–35. 
2.Эргашев Ж.Б. “Компьютерли математик тизимлар– ўқитишнинг янги ахборот 
технологиялари сифатида” //“Педагогик таълим” илмий–услубий журнал, Тошкент, 2009.–
№2. 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling