002-секция Кармии doc


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/81
Sana19.02.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1214770
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   81
Bog'liq
002qarmii

Фойдаланилган адабиётлар 
1.Ляш А.А. Содержательный компонент методики обучения учителей информатики 
использованию педагогических технологий информационно–образовательный систем в 
профессиональной деятельности //Образовательные технологии и общество: международный 
электронный журнал (ISSN 1436–4522).–2011.–№2 
2.Спирин Л.Ф. Теория и технология решения педагогических задач.–М., Российское 
педагогическое агенство.–997.–174с. 
«CАНОҚ СИСТЕМАЛАРИ» МАВЗУСИНИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯСИДАН 
ФОЙДАЛАНИБ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ 
 
Юсупов Р.М., Тангиров Х.Э., Алишев Ш.А. 
(Жиззах давлат педагогика институти) 
Жамиятнинг замонавий ривожи инсон ҳаётий фаолиятининг барча соҳаларида 
ахборот–коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш билан характерланади. 
Педагогика олий таълим муассаларида таҳсил олаётган бўлажак ўқитувчилар таълим 
жараёнини ривожлантириш учун ахборот–коммуникация технологияси ва информатиканинг 
фан сифатидаги ролини англаши лозим. Демак, талабалар «Информатика ва ахборот 
технологиялари» ўқув предметини ўрганиш жараёнида ўзлаштирадиган билимлар ва 
эгаллайдиган кўникмалари глобал ва оммавий характерга эга. Ушбу ўқув предметини 
ўрганиш учун талабалар мактаб, академик лицей ёки касб–ҳунар коллежларида ўзлаштирган 
информатика соҳасидаги назарий билимлар ва амалий кўникмаларга таянади. Талабалар 
ушбу ўқув предметини ўрганиш жараёнида эгаллаган билимларини ва амалий 
кўникмаларини ўқув режасидаги ўқитиш кўзда тутилган бошқаларни ўрганишда, малакавий 
амалиётда, шунингдек, курс ишлари ва битирув малакавий ишларни тайёрлашда фойдалана 
олиши керак. 
Демак, педагогика олий таълим муассаларида «Информатика ва ахборот 
технологиялари» ўқув предметининг мақсади – бу талабаларда касбий соҳада ахборот–
коммуникация технологияларини саводли қўллаш ҳақида тасаввурни шакллантиришдир. 
Ушбу ўқув предметини ўрганиш натижасида талаба: 
–информатиканинг асосий тушунчаларини, техник ва дастурий таъминот, дастурий 
таъминот таснифи, компьютер хотирасида сонларни тасвирлаш хусусиятларини, 
алгоритмлаш ва дастурлаш асосларини билиши керак; 
–операцион тизимлар, матнли муҳаррирлар, жадвал процессори, маълумотлар 
базасини бошқариш тизимлари, тақдимотлар яратиш дастурлари, ахборот–қидирув 
тизимлари билан ишлай олиши керак; 
–умумий ва касбий мазмунли дастурлар билан ишлаш малакасини эгаллаган бўлиши 
керак. 
Бир қатор ижтимоий–гуманитар таълим йўналишлари (тарих ўқитиш методикаси, 
ўзбек тили ва адабиёти ҳамда бошқалар) талабалари билан ўтказилган сўров натижалари 



шуни кўрсатадики, ушбу ўқув предметидаги «Саноқ системалари» мавзуси улар учун энг 
қийин ва мураккаб мавзу ҳисобланар экан. «Информатика ва ахборот технологиялари» 
курсида ушбу мавзуни ўрганиш зарурияти шу билан изоҳланадики, сонлар компьютер 
хотирасида иккилик саноқ системасида тасвирланади, саккизлик ва ўн олтилик саноқ 
системалари эса компьютерли ҳужжатларни расмийлаштириш ва дастурлашда, рақамли 
қурилмалар билан боғлиқ соҳаларда фойдаланилади. 
Ижтимоий–гуманитар таълим йўналишларида «Саноқ системалари» мавзусини 
ўрганишнинг мураккаблиги шу билан изоҳланадики, у математика билан боғлиқ 
ҳисобланади. Мазкур таълим йўналиши талабаларида ушбу мавзуни ўрганишга деярли 
мотивация йўқлиги кузатилади, чунки улар ўзлаштирилган билим ва эгалланган 
кўникмаларини кейинги фаолиятида қўллаш мумкинлигини тушунмайдилар. 
Қайд этилган муаммони ҳал этишнинг усулларидан бири, бу ушбу мавзуни ўрганишда 
компьютерни қўллаш ҳисобланади. Бу эса, ўз навбатида асосий амалларни компьютерда 
бажариш ва ҳисоблашни автоматлаштириш эвазига мавзуни ўрганишга ажратилган вақт 
бюджетини тежашга имкон беради. Бундан ташқари, компьютердан фойдаланиш талабаларга 
компьютернинг асосий функцияларини ва уни бўлажак касбий фаолиятда қўллаш 
мумкинлигини кўрсатишга ёрдам беради. 
Ушбу мавзуни ўрганишда биз Microsoft Office Excel пакетидан фойдаландик. 
Microsoft Office Excel дастурида турли кўринишдаги ҳисоблашлар учун кўп сонли 
ўрнатилган функциялар (математик, статистик, вақт ва санали, молиявий, мантиқий, 
муҳандислик – техника соҳасига оид ва бошқалар) категориялари мавжуд. Шу билан бирга 
ўрнатилган функциялар таркибига сонларни бир саноқ системасидан бошқасига ўтказиш 
функцияси ҳам киради. Бу функция муҳандислик (техника соҳасига оид – инженерные) 
категориясида мавжуд бўлиб, унинг бир неча турлари келтирилган. 
Ушбу «Инженерные» категорияси танлангач, ундаги турли функциялар орқали 
берилган сонларни иккилик саноқ системасидан 8, 10, 16 лик саноқ системасига; саккизлик 
саноқ системасидан 2, 10, 16 лик саноқ системасига ва ҳ.к. ўтказиш мумкин. 
Талабаларга ушбу функциялардан фойдаланиб бажаришлари учун намунаси 
қуйидагича бўлган топшириқлар бериш мумкин. 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling