002-секция Кармии doc
>>combine((sin(pi/8))^4+(cos(3*pi/8))^4+(sin(5*p/8))^4+(cos(7*pi/8)) ^4)
Download 1.97 Mb. Pdf ko'rish
|
002qarmii
- Bu sahifa navigatsiya:
- >> P=(x+1)*(x-1)*(x^2-x+1)*(x^2+x+1) P = (x+1)*(x-1)*(x^2-x+1)*(x^2+x+1) >> P1=expand(P)
- Foydalanilgan adabiyotlar: 1.
- (Навоий давлат педагогика институти)
>>combine((sin(pi/8))^4+(cos(3*pi/8))^4+(sin(5*p/8))^4+(cos(7*pi/8)) ^4)
kabi kiriting va Enter tugmasini bosing. Natija ans = 1.5000 Ifodalarda shakl almashtirishlar.Ifodalarda qavslarni ochib, ularning hadlarini ixchamlash expand( >> syms x y z a b c d e >> P=(x+1)*(x-1)*(x^2-x+1)*(x^2+x+1) P = (x+1)*(x-1)*(x^2-x+1)*(x^2+x+1) >> P1=expand(P) P1 = x^6-1 Ko’phadlarni ko’paytuvchilarga ajratish uchun esa factor( foydalanamiz. Masalan: >> factor(P1) ans = (x+1)*(x-1)*(x^2-x+1)*(x^2+x+1) >> factor(x^5-x^4-7*x^3+x^2+6*x) ans = x*(x-1)*(x-3)*(x+2)*(x+1) Ifodalarni soddalashtirish simplify( oshiriladi. Masalan: >> P2=(cos(x)-sin(x))*(cos(x)+sin(x)) P2 = (cos(x)-sin(x))*(cos(x)+sin(x)) >> simplify(P2) ans = 2*cos(x)^2-1 Bundan ko’rinib turibdiki hisoblash ishlarida shakl almashtirishlar bir qancha qulayliklarni keltirib chiqarmoqda. Foydalanilgan adabiyotlar: 1. Yusupbekov N.R., Muxitdinov D.P., Bazarov M.B. Boshqarish sistemalarini kompyuterli modellashtirish asoslari: O’quv qo’llanma.- Navoiy: «Navoiy Gold Servis».- 2008. - 184 bet. ПЕДАГОГИК ВА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ОРҚАЛИ ТАЛАБАЛАРНИНГ МУСТАҚИЛ БИЛИМ ОЛИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ Ибодуллаева О.Н., Казакбаева М.А. (Навоий давлат педагогика институти) Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг малакали мутахассислар тайёрлашга катта эътибор бериб келинмоқда. Таълим жараёнини педагогик ва ахборот технологиялардан фойдаланиш орқали ўқитишнинг муҳим элементларидан бири компьютерли ўргатувчи 64 дастурлардан фойдаланиб ўқитишдир. Компьютерли ўқитиш ўтган асрнинг 80–йиллардан эътиборан бошланган. Талабалар фақат матн тартибидагина ишлашни билишига қарамай, ўқув жараёнининг самарадорлиги кўтарилган. Талаба ўқув материални яхшироқ эсда қолдирган, ўқув жараёни тезлашган. Мультимедиа восита (матн, графика, анимация, товуш) ларини ишлаб чиқиш таълим самарадорлигини етарлича кўтарди. Бизга маълумки, бундан 3500 йил олдин Конфуций «эшитганимни ёдимдан чиқараман, кўрганимни эслаб қоламан, мустақил бажарсам тушуниб етаман», деган экан. Таълимда ахборот ҳамда педагогик технологияларни қўллаганда талаба эшитиш, кўриш, кўрганлари асосида мустақил фикрлаш имкониятига эга бўлади. Таълим жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда дарсларни ташкиллаштириш учун маълум бир шарт–шароитлар мавжуд бўлиши лозим. Биринчидан, ахборот ресурслари бўлиши керак. Буларга: –шахсий компьютер; –проектор; –мультимедиа воситалари; –сканер (мураккаб схемалар ва чизмаларни, негатив плёнкадаги тасвирларни компьютерга ўтказиш учун); –рақамли фотоаппарат; –видеокамера (видео конференциялар ўтказиш ва яна бошқа мақсадлар учун); –принтер, нусха кўчирувчи қурилма (тарқатма материалларни қоғозга тушириш ва кўпайтириш ва яна бошқа мақсадлар учун) ва бошқа ресурслар киради. Таълим жараёнида талабаларнинг мустақил билим олишлари олдин ўтилган билимларни қайта эсга олиш учун уйга вазифалар бериб юбориш ва китобдан мураккаб бўлмаган мавзуларнинг бандларини мустақил ўқиб, мазмун ва моҳиятини ўзаро мулоқот ҳамда мунозара тарзида тушунтириб бериш орқали амалга оширилади. Талабаларнинг ўқув фаоллиги деганда, уларнинг билим, малака ва кўникма эгаллаши учун керакли ҳисобланган жисмоний ва ақлий ишларни маълум мақсад асосида онгли хоҳиш, ижодий ёндашув йўли билан бажаришлари тушунилади. Талабалар мустақил иш фаолиятини шакллантиришни уларнинг фаолликларидан ажратиб қолиш эмас, аксинча, улар органик биргаликда ўрганилади. Кўпгина мутахассислар фаоллик билан мустақилликни психологик ва педагогик жиҳатдан ўзаро алоқада эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтганлар. Бизга маълумки, агар дарс машғулоти маъруза сифатида ўтилса, дарсда иштирок этаётган умумий талабанинг 5% игина мавзуни талаб даражасида ўзлаштириш имкониятига эга бўладилар, китоб устида мустақил ўқишда эса 10% имконият таъминланади. Агар мустақил ўқилган материаллар талабалардан баҳс, мунозара тартибида сўралса, китоб устида мустақил ўқитиш сифати ва мазмуни, шу асосда талабаларнинг ўзлаштириш даражаси 45–50% га ортар экан. Демак, машғулотлар маъруза тарзида эмас, балки талабаларнинг китоб устида мустақил ишлашларини ташкил этиб, ўрганилган мавзулар баҳс, мунозара асосида савол–жавоб йули билан ўтказилса, дарснинг ижобий таъсирчанлик қиммати шунча ошар экан. Мустақил фикрлаш ва англаш фақат инсонга хосдир. Ҳар бир инсон шахс сифатида шаклланар экан, у ўз кучи, қудрати ва билимини мустақил равишда ривожлантириб боради. Мустақил фикрлашни ривожлантириш ижтимоий–иқтисодий тараққиётнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи бўлганлиги учун, ўқитиш жараёнида талабаларнинг ижодий ва мустақил фикр юритишни кўникмаларини ривожлантириш зарур. Мустақил фикр юритиш муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш, фаразларни илгари суриш, аввал ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларни янги вазиятларда қўллаб, янги билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш, ўз фикрини далиллаш ва ўқув топшириғини текшириб кўриш билан характерланади. Ривожлантирувчи таълим технологияси таълим–тарбия жараёнида, жумладан, дарсларда талабаларнинг мустақил равишда билим, кўникма ва малакаларини ривожлантиришда ҳамда таълим мазмунининг сифат кўрсаткичини таъминлашда 65 аҳамиятлидир. Бу технологиянинг асосий ғояси талабаларни ҳар томонлама ривожлантириш саналади. Мазкур технологиянинг асосий хусусиятлари: –талабаларни ўз билиш фаолиятининг субъектига айлантириб, мустақил фикр юритиш механизмини шакллантиради, ривожлантиради; –талабаларнинг ўқув–билув фаолияти юқори даражада ташкил этилиб, ўқитиш жараёнида билимларни таққослаш, умумлаштириш ва хулосалаш орқали ўрганиш устувор бўлади; –ўқитиш жараёнининг асосини талабаларнинг топшириқларни бажариш орқали вужудга келтириладиган мустақил фаолият ташкил этади. Анъанавий таълимда талабалар фаолияти пассив тингловчи сифатида ташкил этилиб, ёппасига ўқитиш назарда тутилса, замонавий педагогик технологияларга асосланган таълим– тарбия жараёнида талабаларнинг қизиқиши, қобилияти, эҳтиёжи, мотиви ҳисобга олинган ҳолда шахснинг ҳар томонлама ривожланишига замин тайёрланади. Хулоса шуки, ўқув жараёнида “Биламан. Билишни хоҳлайман. Билиб олдим”, “Чархпалак”, “Бумеранг”, “Зинама–зина” ва шунга ўхшаш технологиялар ва “Заковат”, “Интелектуал ринг” телеўйинларидан андоза олиб мунтазам ўтказилиб турилса, талабаларнинг турли мавзуларни ёдда сақлаб қолиш, сўзлаб бериш, ўз фикрини эркин ҳолда мустақил баён қилишга, қисқа вақт ичида кўп топшириқларни бажаришларига ҳамда уларни баҳолашга эришиш мумкин. Download 1.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling