002-секция Кармии doc


АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА ИНГЛИЗ ТИЛИ ФАНЛАРИНИНГ


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/81
Sana19.02.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1214770
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   81
Bog'liq
002qarmii

 
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА ИНГЛИЗ ТИЛИ ФАНЛАРИНИНГ
УЗВИЙЛИГИ 
 
Собиров Қ., Давлетов Р. 
(Хоразм ВПКҚТМОИ) 
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 2012 йил 10 декабрдаги «Чет 
тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора–тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–
1875 қарорига асосан таълим муассасаларида замонавий педагогик ва ахборот–
коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини 
жорий этиш йўли билан, ўсиб келаётган ёш авлодни ахборот технологиялари ва чет тилларга 
ўқитиш, шу тилларда эркин сўзлаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш тизимини тубдан 
такомиллаштириш ҳамда бунинг негизида, уларнинг жаҳон цивилизацияси ютуқлари ҳамда 
дунё ахборот ресурсларидан кенг кўламда фойдаланишлари, халқаро ҳамкорлик ва 
мулоқотни ривожлантиришлари учун шарт–шароит ва имкониятлар яратилмоқди. 
Дарсдаги техник воситаларнинг ажралмас қисми, ўқитиш учун мўлжалланган ахборот 
технологиялари ҳисобланади. Ҳозирги кунда ахборот технологияларисиз яшаб бўлмайди. 
Уларга компьютер, видеопроектор, интерфаол доска, кодоскоп, эпидоскоп ва ҳакозолар 
киради. Ўқитиш жараёнида, кўрган нарса эшитганга нисбатан бир неча баробар тез 


76 
ўзлаштирилиб, узоқ муддатга эсда сақланиб қолишлигини доимо ёдда тутиш керак. 
Ўқитувчиларнинг ўз машғулотларида АКТни қўллашлари таълим сифатини оширишда 
муҳим ўрин тутади. Бугунги кунда ҳар бир ўқитувчи ўз фани бўйича АКТдан фойдаланган 
ҳолда машғулотларни тақдимотли, кўргазмали, мультимедиа воситалари ва электрон 
дарсликлардан фойдаланган ҳолда ўтказиши лозим.
Оддий дарсликка қараганда, электрон дарсликлар орқали ўқитиш самаралидир, чунки 
компьютер ўқитувчи учун қийин бўлган баъзи қирраларни бажара олади, ўз жойида ва ўз 
вақтида материални кўрсатиш, билим даражасини ҳаққоний аниқлайди. Ўқувчилар ўз 
тезликлари бўйича ишлайдилар, ўқитувчи янги мавзуни баён қилмайди, мавзуга 
йўналтиради, ўқитувчининг машғулот жараёнидаги роли–йўналтирувчи, фасилитатор, 
мененжерга ўзгаради. 
Фанлараро алоқадорликни ва узвийликни амалга оширишда педагогик ва ахборот 
технологияларининг асосий хусусиятлари ва афзаллик жиҳатлари қуйидагилардан иборат: 
–таълим олишнинг қулайлиги ва самарадорлигини таъминлайди; 
–таълимий компьютер ўйинларидан фойдаланиш ўқишга қизиқишни орттиради; 
–ўқувчиларни мустақил фикрлаш ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга 
йўналтиради; 
–ўқувчиларда мустақил ишлаш ва изланиш малакалари шаклланади; 
–таълим 
тизими учун жорий этилган электрон дарсликлар ва ахборот 
технологияларидан фойдаланиш асосларини билиши, уларни машғулот жараёнида мустақил 
қўллай олиш малакасига эга бўлиши керак. 
Инглиз, француз ва немис тилларини ўрганишда ахборот технологиялари ва электрон 
дарсликларнинг самараси каттадир. Бу фанлардан барча синфлар учун электрон дарсликлар 
яратилган. Буларга қўшимча равишда тилларни мустақил ўрганиш бўйича мультимедиа 
дастурлари ҳам яратилган. Электрон дарсликларни таълим–тарбия жараёнида қўллаш 
фанларни самарали ўзлаштиришга катта ёрдам беради. Айниқса, фанни мустақил ўрганувчи 
(ўқувчи, талаба, ўқитувчи, тингловчилар), бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар билан ишлашда 
жуда қўл келади. Электрон дарсликларни СD ёки DVD дискларда уй иши сифатида 
ўқувчиларга бериб юборилса, қайта–қайта кўриш, эшитиш орқали материални ўзлаштира 
олади. 
Интернет глобал тармоқлари, мультимедиа воситалари ва телевизион кўрсатувлар 
ёшларни маънавий–аҳлоқий ва интеллектуал тарбиялашда ҳам аҳамиятли ўрин эгаллайди.
Ўқитувчи ва ўқувчилардан инглиз тилини билган ҳолда интернет тизимидан керакли 
ахборотларни олиш, қайта ишлаш ва уларга муносабат билдириш, машғулотларда қўшимча 
материал сифатида фойдаланиш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир.
«ZiyoNet» тармоғи орқали таълим муассасаларининг халқаро таълим ва билим олиш 
манбаларига кириш имкониятларини орттириш мақсадида, унинг ресурс марказини 
мультимедия ресурслари, шахсий компьютерлар ва мобиль ускуналар учун «Чет тиллари» 
иловалар билан бойитилган, шунингдек, инглиз тилида ўқув ва бадиий адабиётлар 
жойлаштирилган. 
www.teachingenglish.org

www.britishcouncil.org/learnenglish

http://www.edunet.uz, http://www.istedod.uz
, ва 
multimedia.uz
сайтларида инглиз тили фани 
ўқитувчилари учун машғулотларни самарали ташкил қилиш методлари ва ўқувчиларга 
инглиз тилини ўрганиш учун қизиқарли мультимедиа воситалари берилган.
Хулоса қилиб айтганда фанлараро алоқадорликни ва узвийликни амалга оширишда 
педагогик ва ахборот технологияларини қўллаш орқали ўқувчиларнинг фанга қизиқиш 
даражасини, билиш фаолиятини, таълимнинг самарадорлиги ошириш мумкин. 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling