002-секция Кармии doc


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/81
Sana19.02.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1214770
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   81
Bog'liq
002qarmii

 
 
 
 


77 
ИНТЕГРАТИВ ДАРС МАШҒУЛОТЛАРИНИ ЎТКАЗИШДА МУЛЬТИМЕДИА
ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ 
 
Арабов Ж., Қобилов Б.Б., Ниязхонова Б.Э.
(Бухоро давлат университети, buxdu.uz) 
 
Мультимедиа технологияларнинг дидактик имкониятлари ўкув материалларини турли 
формат, ранглар ва шаклларга эга бўлган матнлар, жадваллар, статик ва динамик графиклар, 
анимацион моделлар ва интерфаол сервис дастурлари қўллаш ҳисобидан кескин ошади.
Дарс мазмунини очиб берувчи жараёнларни тегишли изоҳлар бериб, турли вариантларда 
намоён этиш ва зарурий ҳолларда орқага қайтариш/такрорлаш билим олиш суръатини 
ўқувчилар салоҳиятига, ахборотни қабул қилиш, қайта ишлаш ва хотирада сақлаб қолиш 
суръатига мослаштириш, таълим жараёнининг муҳим компоненти бўлган қайтар алоқани 
доимий сақлаб туришга имкон яратади. 
Мутахассислар аниқлашларича, ўқувчиларнинг оператив хотираси ҳажми анъанавий 
маъруза натижасида ошиши 36% га ва мультимедиа технологияларига асосланган маъруза 
натижасида 88% га ошиши кузатилган. Бундан ташқари, 2–нчи ҳолда ўқувчиларда асабий
зўриқишнинг камайиши, кайфият яхшиланиши, дарс жараёнида қатнашиш фаоллиги,
диққатнинг концентрацияси ва йўналганлиги ҳам сезиларли даражада ошиши кузатилган.
Машғулотларни замонавий таълим технологиялари талабларига мослаб илмий–
услубий ва услубий–дастурий жиҳатдан тайёрлаш, кўп қиррали жараён бўлиб, педагогдан
фаннинг фундаментал асосларини чуқур билиш, турдош фанлардан олган билимларини
интегратив дарс тамойиллари асосида уйғунлаштириш ва ўқув материалларини фанлараро 
боғлиқликни очиб берувчи энг янги маълумотлар билан мунтазам тўлдириб боришни талаб 
этади. 

Мультимедиа технологияларига асосланган интегратив дарснинг ўқув ва синов–
назорат материалларини тайёрлаш ҳам ўзига хос хусусиятларга эга. 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling