002-секция Кармии doc
АЛОҚА ВОСИТАЛАРИ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТАРМОҚЛАРИ БЎЙИЧА
Download 1.97 Mb. Pdf ko'rish
|
002qarmii
АЛОҚА ВОСИТАЛАРИ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТАРМОҚЛАРИ БЎЙИЧА
ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ–УСЛУБИЙ МАЖМУА ЯРАТИШ 1 Хайриев Э.И., 1 Ғуломов А., 2 Файзиев М.А. (1–ТАТУ СФ, 2–СамДУ) Мамлакатимиз олий таълим муассасаларида самарали ўқитишни ташкил қилиш, бунинг учун замонавий ўқув материаллар базасини яратиш масаласи жадаллик билан ривожланмоқда. Яратилаётган ўқув материаллар базасидан оқилона фойдаланишни ташкил қилишни такомиллаштириш бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бир қанча Буйруқ ва Қарорлар қабул қилинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъатининг 2009 йил 10 декабрда 11/6 рақамли «Олий таълим муассасаларида фанлар бўйича замонавий дарслик ва ўқув–услубий мажмуалар тайёрлаш тўғрисида»ги қарори чиқарилди. Ушбу қарорнинг бажарилиши ҳамда ўқув– методик мажмуаларнинг сифати, тузилиши бўйича меъёрий қўлланма ҳам чиқарилган. Ушбу қўлланмада «Олий таълим тизимида юксак малакали, ижодкорлик ва ташаббускорлик қобилиятига эга, келажакда касбий ва ҳаётий муаммоларни мустақил ҳал қила оладиган, янги техника ва технологияларга тез мосланишга лаёқатли кадрларни тайёрлашда таълим жараёнини замонавий ўқув–методик мажмуалар билан таъминлаш муҳим аҳамиятга эга» деб кўрсатилган. Чиқарилган қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасаларида ҳам бир қанча аҳамиятга молик ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижаси сифатида олий таълим муассасалари профессор–ўқитувчилари томонидан барча фанлардан тайёрланаётган ўқув–услубий мажмуаларни келтириш мумкин. Набватдаги вазифа сифатида эса яратилган ўқув–услубий мажмуалардан таълим жараёнида самарали фойдаланиш муаммоси турибди, яъни талаба ундан фойдаланмоқчи бўлганда ўзига керакли таълим йўналиши, фанлар бўйича мажмуадаги керакли мавзуни, маълумотларни тез ва осон топишини таъминлаш зарур бўлади. Бу муаммони ҳал этиш учун эса яратилган ҳар бир ўқув–услубий мажмуани худди электрон дарсликлар сингари электрон ўқув–услубий мажмуа шаклига ўтказиш лозим. Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида ҳам профессор–ўқитувчилар томонидан яратилган ўқув–услубий мажмуалар асосида электрон ўқув–услубий мажмуалар яратиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда бир қанча фанлардан бу ишлар амалга оширилган. Масалан, «Телекоммуникация тармоқлари ва тизимлари», «Алоқа воситалари ва мобил алоқа технологиялари» фанларидан яратилган электрон ўқув–услубий мажмуалар ҳам шулар жумласидандир. Яратилган электрон ўқув–услубий мажмуада дастлаб Давлат таълим стандарти, намунавий ўқув режа, ўқув режа жойлаштирилган. Ҳар бир фан бўйича яратилган ўқув– методик мажмуа меъёрий таркиб бўйича тузилган. Ҳар бир бўлим гипермурожаатлар 81 ёрдамида боғланган. Ундан талабалар фойдаланганда керакли маълумотларни тез ва қулай топа оладилар. Ҳар бир электрон ўқув–методик мажмуада маъруза, амалиёт ва лаборатория машғулотлари бўйича мультимедиали кўринишлар тайёрланган, анимациялар яратилган. Бундан ташқари ундаги маълумотларни ўзлаштирган талабалар ўз билимларини текшириб кўришлари учун мавзулар бўйича тест–назорат тизими дастури ҳам тузилган. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, электрон ўқув–методик мажмуа ўқув жараёни ва масофадан ўқитиш усулларини ўқув–услубий томондан қўллаб қувватлайдиган ва талабга тўлиқ жавоб берадиган ўқитиш тизимини шакллантиришга имконият яратади. Бу эса ўз навбатида ўқув жараёнининг самарадорлигини оширишга, талабаларга мустақил шуғулланиш учун шароит яратишга, ўқиш шаклига боғлиқ ҳолда маълумотлар муҳитини қулай ва осон ташкил қилиш имкониятини яратади. Download 1.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling