018 йил январдан бошлаб жшдснинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 7,5%; ўртача ставка – 16,5%; энг юқори ставка – 22,5%
Download 63.47 Kb.
|
даромад солиги
11-ВАЗИЯТ ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби
Ходимнинг январь–март ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 1 200 000 сўмни ташкил қилди. Йил бошидан даромад 3 600 000 сўмни (1 200 000 х 3) ташкил этди. Март ойида ходим бухгалтерияга ҳар ойда унинг иш ҳақидан 500 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди. ● ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар суммаси ходимнинг солиқ солинадиган даромадларини аниқлашда чегириб ташланади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-банди). Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз: 3 600 000 – 500 000 = 3 100 000 сўм. 16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–март ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз: 155 016 + (3 100 000 – 2 583 600) х 16,5% = 240 222 сўм. Январь-февраль ойларида 215 148 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойи учун солиқ суммаси 25 074 сўмга (240 222 – 215 148) тенг. Январь–март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 51 665,6 сўмни ((3 100 000 – 516 720) х 2%) ташкил этади. Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 41 110,4 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 10 555,2 сўмни (51 665,6 – 41 110,4) ташкил қилади. Март ойи учун бюджетга 41 110,4 сўм (51 665,6 – 10 555,2) ЖШДС ўтказилади. Мажбурий суғурта бадаллари 96 000 сўмга (1 200 000 х 8%) тенг. Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий ўтказилган бадал чегирилгандан кейин ходимга 552 334,4 сўм (1 200 000 – 500 000 – 51 665,6 – 96 000) иш ҳақи тўланади. 12-ВАЗИЯТ Илгари мазкур ҳисобот йилида ишламаган, янги ишга қабул қилинган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби Март ойида илгари мазкур ҳисобот йилида ишламаган ходим ишга қабул қилинди. Унга 1 400 000 сўм маош белгиланди. Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади: (1 400 000 – 516 720) х 7,5% = 66 246 сўм. ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 17 665,6 сўмни ((1 400 000 – 516 720) х 2%) ташкил этади. Март ойи учун бюджетга 48 580,4 сўм (66 246 – 17 665,6) солиқ ўтказилади. Мажбурий суғурта бадаллари 112 000 сўмга (1 400 000 х 8%) тенг. ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 1 221 754 сўм (1 400 000 – 66 246 – 112 000) тўланади. Download 63.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling