018 йил январдан бошлаб жшдснинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 7,5%; ўртача ставка – 16,5%; энг юқори ставка – 22,5%
Download 63.47 Kb.
|
даромад солиги
13-ВАЗИЯТ Ипотека кредитини олган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби
Ёш оила аъзоси ҳисобланадиган корхона ходими квартира сотиб олиш учун ипотека кредитини расмийлаштирди. Унинг январь-март ойларидаги ойлик иш ҳақи миқдори 1 500 000 сўмни ташкил қилади. Йил бошидан солиқ солинадиган даромад 4 500 000 сўмни (1 500 000 х 3) ташкил қилади. Март ойида ходим бухгалтерияга ипотека кредитини сўндириш учун ҳар ойда 500 000 сўмдан ҳисоблаб ўтказишни сўраб ариза топширди ва барча зарур ҳужжатларни тақдим этди. ● Ёш оила аъзолари томонидан квартира сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган иш ҳақи суммаларига жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 30-банди). Январь-март ойлари учун солиқ солинадиган даромад 4 000 000 сўмни (4 500 000 – 500 000) ташкил қилади. ЖШДС суммасини аниқлаш учун аввало 16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва солиқни ҳисоблаймиз: 155 016 + (4 000 000 – 2 583 600) х 16,5% = 388 722 сўм. Январь-февраль ойларида 314 148 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойи учун ЖШДС суммаси 74 574 (388 722 – 314 148) сўмни ташкил қилади. Январь-март ойларида ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 69 665,6 сўмни ((4 000 000 – 516 720) х 2%) ташкил қилади. Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 53 110,4 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 16 555,2 сўмни (69 665,6 – 53 110,4) ташкил қилади. Март ойи учун бюджетга 58 018,8 сўм (74 574 – 16 555,2) ЖШДС ўтказилади. Мажбурий суғурта бадаллари 120 000 сўмни (1 500 000 х 8%) ташкил қилади. Солиқ, суғурта ажратмалари ва кредитни сўндириш учун ушланмалар чегирилганидан кейин ходим 805 426 сўм (1 500 000 – 500 000 – 74 574 – 120 000) иш ҳақи олади. 14-ВАЗИЯТ Олий ўқув юртида ходим фарзандининг ўқиши учун ҳақ тўлашда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби Ходимнинг январь-март ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 1 600 000 сўмни ташкил қилади, йил бошидан даромад 4 800 000 сўмни (1 600 000 х 3) ташкил этди. Унинг аризасига биноан март ойида корхона ходим ўғлининг ўқишига 2017–2018 ўқув йили учун 3 500 000 сўм миқдорида ҳақ тўлади, тўланган сумма март ойидан бошлаб тўлиқ сўндирилгунга қадар жисмоний шахснинг даромадларидан ушлаб қолинади. ● Фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-банди). Ходимнинг аризасига кўра ўқиш ҳақини сўндириш учун унинг даромадларидан ҳар ойда 600 000 сўмдан ушлаб қолишга қарор қилинди. Январь-март ойлари учун солиқ солинадиган даромад 4 200 000 сўмни (4 800 000 – 600 000) ташкил қилади. ЖШДС суммасини аниқлаш учун аввало 16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз: 155 016 + (4 200 000 – 2 583 600) х 16,5% = 421 772 сўм. Январь-февраль ойларида 347 148 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойи учун ЖШДС суммаси 74 574 (421 722 – 347 148) сўмни ташкил қилади. ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 73 665,6 сўмни ((4 200 000 – 516 720) х 2%) ташкил қилади. Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 65 110,4 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 8 555,2 сўмни (71 665,6 – 65 110,4) ташкил қилади. Бюджетга 65 110,4 сўм (73 665,6 – 8 555,2) ЖШДС ўтказилади. Мажбурий суғурта бадаллари 128 000 сўмни (1 600 000 х 8%) ташкил қилади. Солиқ, суғурта ажратмалари ва таълим олиш учун ҳақ тўлаш ҳисобига ушланмалар чегирилганидан кейин ходимга 797 426 сўм (1 600 000 – 74 574 – 128 000 – 600 000) иш ҳақи тўланади. Download 63.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling