018 йил январдан бошлаб жшдснинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 7,5%; ўртача ставка – 16,5%; энг юқори ставка – 22,5%


Download 63.47 Kb.
bet5/9
Sana24.12.2022
Hajmi63.47 Kb.
#1056342
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
даромад солиги

8-ВАЗИЯТ Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби
Солиқ кодексининг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь–март ойларида ойига 1 300 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 2 300 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 1 500 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган. Ходимнинг йил бошидан даромади 7 700 000 сўмни (1 300 000 х 3 + 2 300 000 + 1 500 000) ташкил қилади.
Қуйидагиларга мувофиқ:
● Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (516 720 х 4 = 2 066 880 сўм) чиқариб ташланади;
● Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (172 240 х 12 = 2 066 880 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;
● Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (172 240 х 6 = 1 033 440 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.
Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:
3 900 000 – 2 066 880 + 2 300 000 – 2 066 880 + 1 500 000 – 1 033 440 = 2 532 800 сўм.
Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:
(2 532 800 – 516 720) х 7,5% = 151 206 сўм.
Январь-февраль ойларида 136 238,4 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 14 967,6 сўмга (151 206 – 136 238,4) тенг.
ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 40 321,6 сўмни ((2 532 800 – 516 720) х 2%) ташкил этади.
Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 31 545,6 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 8 776 сўмни (40 321,6 – 31 545,6) ташкил қилади.
Бюджетга 6 191,6 сўм (14 967,6 – 8 776) солиқ ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари 104 000 сўмни (1 300 000 х 8%) ташкил этади.
Ходим қўлига 1 181 032,4 сўм (1 300 000 – 14 967,6 – 104 000) олади.
III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР
9-ВАЗИЯТ Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби
Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь–март ойларида ойига 800 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Ходимнинг йил бошидан даромади 2 400 000 сўмни (800 000 х 3) ташкил қилади.
● Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Солиқ кодексининг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 8-қисми).
● Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 9-қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши шарт.

Download 63.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling