018 йил январдан бошлаб жшдснинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 7,5%; ўртача ставка – 16,5%; энг юқори ставка – 22,5%
Download 63.47 Kb.
|
даромад солиги
15-ВАЗИЯТ Илгари бошқа корхонада ишлаган янги ишга қабул қилинган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби
Март ойида янги ходим ишга қабул қилинди. Унга ойига 600 000 сўм маош белгиланди. У аввалги иш жойидан маълумотнома ва СТИРни бухгалтерияга тақдим этмаган. ● Йил мобайнида асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи ўзгарган тақдирда, жисмоний шахс жорий йилда ўзига тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисидаги маълумотномани янги иш жойидаги бухгалтерияга дастлабки иш ҳақи ҳисоблангунига қадар тақдим этиши шарт (Солиқ кодексининг 186-моддаси 5-қисми). Маълумотнома ёки солиқ тўловчининг идентификация рақами тақдим этилмаган тақдирда, ЖШДС энг юқори ставка бўйича ушлаб қолинади. Маълумотнома ва СТИР тақдим этилган тақдирда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси илгариги асосий иш (хизмат, ўқиш) жойида олинган даромадлар инобатга олинган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади. Шунга асосланиб март ойида янги ишга қабул қилинган ходимнинг 600 000 сўмлик даромадига энг юқори ставкада солиқ солинади: 600 000 х 22,5% = 135 000 сўм. Март ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар қуйидагига тенг бўлади: 600 000 х 2%) = 12 000 сўм. Бюджетга ўтказиладиган сумма қуйидагича ҳисобланади: 135 000 – 12 000 = 123 000 сўм. Март ойи учун мажбурий суғурта бадаллари қуйидаги суммани ташкил қилади: 600 000 х 8% = 48 000 сўм. Солиқлар ва мажбурий ажратмалар ушланганидан кейин ходимга 417 000 сўм (600 000 – 135 000 – 48 000) тўланади. 16-ВАЗИЯТ Даромадлар ҳисоблаб ёзиладиган вақтда ишдан бўшаб кетган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби Корхона 2018 йилнинг март ойида ишлаб чиқариш цехининг ходимларига 2017 йилги молия-хўжалик фаолияти натижалари бўйича мукофот тўлади. 2017 йилда тўлиқ ишлаганлар 1 500 000 сўмдан олишди. Раҳбариятнинг қарорига кўра 1 500 000 сўмлик мукофот 2017 йилда 12 ой тўлиқ ишлаган ва 2018 йилнинг 1 январидан ишдан бўшаб кетган ходимга ҳам тўланди. Ходим даромадларидан ЖШДСни энг юқори ставка бўйича ушлаб қолиш ҳақида аризани топширмаган. Унга 2017 йилда тўланган даромадлардан ойига ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёзни ҳисобга олган ҳолда, солиқ ушлаб қолинган, чунки у II гуруҳ ногирони ҳисобланади (Солиқ кодексининг 180-моддаси). ● Меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг ходимга илгариги асосий иш жойида тўловлар амалга оширилган тақдирда, мазкур тўловларга ЖШДС Солиқ кодексининг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзлар қўлланилмаган ҳолда солинади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 7-қисми). ● Юридик шахс бу ходимга тўлаган даромаднинг жами суммаси ва ундан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган умумий суммаси ҳақида бу юридик шахс ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига 30 кун ичида ёзма шаклда маълум қилиши шарт. Собиқ ходимнинг март ойи учун даромади – 1 500 000 сўмга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади, чунки бу сумма 2 583 600 сўмдан ошмайди: (1 500 000 – 516 720) х 7,5% = 73 746 сўм. Март ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар қуйидаги суммани ташкил қилади: (1 500 000 – 516 720) х 2% = 19 665,6 сўм. Уни ҳисобланган ЖШДС суммасидан чегириб ташлаймиз ва бюджетга қуйидаги солиқ суммаси ўтказилади: 73 746 – 19 665,6 = 54 080,4 сўм. Март ойи учун мажбурий суғурта бадаллари қуйидагига тенг: 1 500 000 х 8% = 120 000 сўм. Солиқлар ва мажбурий ажратмалар ушланганидан кейин ходимга 1 306 254 сўм (1 500 000 – 73 746 – 120 000) тўланади. Подробнее: https://www.norma.uz/foydali_axborot/2018_yil_mart_oyi_uchun_jismoniy_shahslar_daromadidan_olinadigan_soliq_va_boshqa_majburiy_tulovlar_hisob-kitobi_uslubiyati Download 63.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling