018 йил январдан бошлаб жшдснинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 7,5%; ўртача ставка – 16,5%; энг юқори ставка – 22,5%


I. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган


Download 63.47 Kb.
bet6/9
Sana24.12.2022
Hajmi63.47 Kb.
#1056342
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
даромад солиги

I. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.
Унинг январь–март ойларида олган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. ЖШДС:
(2 400 000 – 516 720) х 7,5% = 141 246 сўмга тенг.
Январь-февраль ойларида 94 164 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 47 082 сўмга (141 246 – 94 164) тенг.
ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 37 665,6 сўмга ((2 400 000 – 516 720) х 2%) тенг.
Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 25 110,4 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 12 555,2 сўмни (37 665,6 – 25 110,4) ташкил қилади.
Март ойи учун бюджетга 34 526,8 сўм (47 082 – 12 555,2) ЖШДС ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари суммаси 64 000 сўмни (800 000 х 8%) ташкил этади.
Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим 688 918 сўм (800 000 – 47 082 – 64 000) иш ҳақи олади.
II. Ўриндош ходим бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 22,5%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.
Ўриндошнинг даромади 5 167 210 сўмдан ошмаслигига қарамай, ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 22,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь–март ойлари учун ЖШДС суммаси 540 000 сўмга (2 400 000 х 22,5%) тенг.
Январь-февраль ойларида 360 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойида унинг суммаси 180 000 сўмни (540 000 – 360 000) ташкил этади.
Жами иш ҳақидан (ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (2%) ҳисоблаб ёзилади. Январь–март ойларида уларнинг суммаси 48 000 сўмни (2 400 000 х 2%) ташкил қилади.
Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 32 000 сўм ўтказилган, март ойи учун 16 000 сўм (48 000 – 32 000) ўтказилади.
Бюджетга 164 000 сўм (180 000 – 16 000) ЖШДС ўтказилади.
Март ойи учун суғурта бадаллари 64 000 сўмни (800 000 х 8%) ташкил қилади.
ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим 556 000 сўм (800 000 – 180 000 – 64 000) иш ҳақи олади.
10-ВАЗИЯТ Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби
Ходимнинг январь–март ойларидаги меҳнатига ойига 850 000 сўмдан ҳақ тўланган. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 50 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 1 000 000 сўм ижара ҳақи олади.
● Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-3454-сон қарорга 25-илова).
● Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 4 500 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 3 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 500 сўм белгиланган.
● Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 7,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси).
● ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.
Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 225 000 сўмни (4 500 х 50) ташкил этади, у ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:
1 000 000 х 7,5% = 75 000 сўм.
Январь-март ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан 7,5%лик ставка бўйича солиқни ҳисоблаймиз:
(2 550 000 – 516 720) х 7,5% = 152 496 сўм.
Январь-февраль ойларида 101 664 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 50 832 сўмга (152 496 – 101 664) тенг.
ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 40 665,6 сўмга ((2 550 000 – 516 720) х 2%) тенг.
Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 27 110,4 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 13 555,2 сўмни (40 665,6 – 27 110,4) ташкил қилади.
Март ойи учун бюджетга 37 276,8 сўм солиқ (50 832 – 13 555,2) ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари 68 000 сўмни (850 000 х 8%) ташкил этади.
Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга 1 656 168 сўм иш ҳақи (850 000 + 1 000 000 – 75 000 – 50 832 – 68 000) тўланади.

Download 63.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling