0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet18/76
Sana12.10.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1701077
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

64-масала. Иккита кулранг танали, узун қанотли пашшалар ўзаро чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган пашшаларнинг ҳаммаси кулранг танали, узун қанотли бўлган. Чатиштириш учун олинган пашшаларнинг генотипини аниқ аниқлаш мумкинми? Аниқ аниқлаш учун қандай чатиштириш ўтказиш керак?


65-масала. Кулранг танали, узун қанотли пашшалар қора танали, калта қанотли пашшалар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган пашшаларнинг 50% и кулранг танали, узун қанотли ва 50% и калта қанотли, лекин кулранг танали бўлган. Чатиштириш учун олинган пашшаларнинг ва чатиштиришдан кейин олинган пашшаларнинг генотипини аниқланг.


66-масала. Кулранг танали, узун қанотли пашшалар қора танали, калта қанотли пашшалар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган пашшаларнинг 1/4 қисми кулранг танали, узун қанотли; 1/4 қисми кулранг танали, калта қанотли; 1/4 қисми қора танали, узун қанотли ва 1/4 қисми қора танали, калта қанотли бўлган. Чатиштириш учун олинган пашшаларнинг генотипини аниқланг. Нима учун фенотип бўйича 1 : 1 : 1 : 1 нисбатда ажралиш олинганлигини тушунтиринг.


67-масала*. Итларда жун рангининг қора бўлиши жигарранг бўлиши устидан, калта бўлиши узун бўлиши устидан тўлиқ доминантлик қилади. Ҳар иккала белгининг ривожланишини таъмин этувчи генлар бошқа-бошқа хромосомаларда жойлашган.
1) дигетерозиготали қора ва калта жунли итлар чатиштирилганда кейинги авлодда олинган кучукчаларнинг неча фоизи қора ва калта жунли бўлади?
2) овчи қора, калта жунли ит сотиб олган. Итнинг ўрганилаётган белгилар бўйича қандай генотипга эга эканлигини аниқ аниқлаш учун қандай чатиштириш ўтказиш керак?
Масаланинг ечилиши:
Белги Ген

Жун ранги қора A


Жун ранги жигарранг a
Калта жун B
Узун жун b

қора калта жунли қора калта жунли


1) P ♀ AaBb X ♂ AaBb
g AB, Ab, aB, ab AB, Ab, aB, ab
F1 1. AABB - 1
2. AABb - 2 9/16 қора, калта жунли ( 9 AˍBˍ)
3. AaBB - 2
4. AaBb - 4
5. AАbb - 1 3/16 қора, узун жунли ( 3 Aˍbb)
6. Aabb - 2
7. aaBB - 1 3/16 жигарранг, калта жунли ( 3 aaBˍ)
8. aaBb - 2
9. aabb - 1 1/16 жигарранг, узун жунли ( 1 aabb)
Жавоб: 1) дигетерозиготали қора, калта жунли итлар чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган кучукчаларнинг 9/16 қисми қора, калта жунли бўлади. Бу ҳамма олинган кучукчаларнинг тахминан 56,2% ини ташкил қилади.
2) овчи қора, калта жунли итининг генотипини аниқ аниқлаши учун итини жигарранг, узун жунли ит билан чатиштириши керак. Бунда кейинги авлодда ҳар иккала белги бўйича ажралиш кетмаса, унинг ити гомозиготали бўлади.
қора, калта жунли жигарранг, узун жунли
P ♀ AABB X ♂ aabb
g AB ab
F1 AaBb - қора, калта жунли
Агар бирорта белгиси бўйича ажралиш кетса, у гетерозиготали бўлади:
AABb, AaBB ёки AaBb.
1) P ♀ AABb X ♂ aabb
g AB, Ab ab
F1 AaBb - қора, калта жунли
Aabb - қора, узун жунли
2) P ♀ AaBB X ♂ aabb
g AB, aB ab
F1 AaBb - қора, калта жунли
aaBb - жигарранг, калта жунли
3) P ♀ AaBb X ♂ aabb
g AB, Ab, aB, ab ab
F1 AaBb - қора, калта жунли
Aabb - қора, узун жунли
aaBb - жигарранг, калта жунли
aabb - жигарранг, узун жунли.



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling