0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet28/76
Sana12.10.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1701077
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

93-масала*. Нўхат ўсимлигида доннинг сариқ ранги A яшил ранги a устидан, доннинг силлиқ шаклда бўлиши B буришган бўлиши b устидан, гулининг қизил ранги C оқ ранги c устидан тўлиқ доминантлик қилади.
Қуйидаги генотипга эга бўлган нўхат ўсимликлари ўзаро чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган ўсимликларнинг генотип ва фенотипини аниқланг:
1) AaBbcc x aabbcc; 2) AaBbCc x aabbcc;
3) AaBBcc x aabbCc; 4) AaBbCc x AaBbCc.
Масаланинг ечилиши:
1) P ♀ AaBbcc X ♂ aabbcc
g ABc, Abc, aBc, abc abc
F1 AaBbcc - сариқ, силлиқ, оқ
Aabbcc - сариқ, буришган, оқ
aaBbcc - яшил, силлиқ, оқ
aabbcc - яшил, буришган,оқ
Бу масалада дигетерозиготали ўсимлик рецессив гомозиготали ўсимлик билан чатиштирилгани учун F1 да 1:1:1:1 нисбатда тўртта генотипик ва тўртта фенотипик синфларга мансуб ўсимликлар ҳосил бўлади (таҳлилий чатиштириш).
2) P ♀ AaBbCc X ♂ aabbcc
g ABC, ABc, AbC, aBC, abc
Abc, aBc, abC, abc
F1 AaBbCc - сариқ, силлиқ, қизил
AaBbcc - сариқ, силлиқ, оқ
AabbCc - сариқ, буришган, қизил
aaBbCc - яшил, силлиқ, қизил
Aabbcc - сариқ, буришган, оқ
aaBbcc - яшил, силлиқ, оқ
aabbCc - яшил, буришган, қизил
aabbcc - яшил, буришган,оқ
Бу масалада тригетерозиготали ўсимликлар рецессив гомозиготали ўсимликлар билан чатиштирилгани учун F1 да саккизта генотипик ва фенотипик синфлар ҳосил бўлади. Уларнинг нисбати 1:1:1:1:1:1:1:1 га тенг бўлади (таҳлилий чатиштириш).

3) P ♀ AaBbcc X ♂ aabbCc


g ABc, Abc, aBc, abc abC, abc
F1 AaBbCc - сариқ, силлиқ, қизил
AabbCc - сариқ, буришган, қизил
aaBbCc - яшил, силлиқ, қизил
aabbCc - яшил, буришган, қизил
AaBbcc - сариқ, силлиқ, оқ
Aabbcc - сариқ, буришган, оқ
aaBbcc - яшил, силлиқ, оқ
aabbcc - яшил, буришган,оқ
Бу масалада дигетерозиготали ўсимликлар моногетерозиготали ўсимликлар билан чатиштирилгани ва гетерозиготалилик ҳар хил аллеллар бўйича бўлгани учун F1 да 1:1:1:1:1:1:1:1 нисбатда саккизта генотипик ва фенотипик синфлар ҳосил бўлади.

4) P ♀ AaBbCc X ♂ AaBbCc


g ABC, ABc, AbC, aBC, ABC, Abc, AbC, aBC,
Abc, aBc, abC, abc Abc, aBc, abC, abc
Бу масалада тригетерозиготали ўсимликлар худди шундай тригетерозиготали ўсимликлар билан чатиштирилгани учун кейинги авлодда 27 та генотипик ва 8 та фенотипик синфлар ҳосил бўлади.
F1 Генотипик синфлар Фенотипик синфлар
1. AABBCC = 1 сариқ, силлиқ, қизил;
2. AABBCc = 2 сариқ, силлиқ, қизил;
3. AABbCC = 2 сариқ, силлиқ, қизил; 27 AˍBˍCˍ сариқ,
4. AaBBCC = 2 сариқ, силлиқ, қизил; силлиқ, қизил
5. AABbCc = 4 сариқ, силлиқ, қизил;
6. AaBBCc = 4 сариқ, силлиқ, қизил;
7. AaBbCC = 4 сариқ, силлиқ, қизил;
8. AaBbCc = 8 сариқ, силлиқ, қизил;
9. AABBcc = 1 сариқ, силлиқ, оқ;
10. AABbcc = 2 сариқ, силлиқ, оқ; 9 A­ˍBˍcc сариқ,
11. AaBBcc = 2 сариқ, силлиқ, оқ; силлиқ, оқ
12. AaBbcc = 4 сариқ, силлиқ, оқ;
13. AabbCC = 1 сариқ, буришган, қизил;
14. AAbbCc = 2 сариқ, буришган, қизил; 9 AˍbbCˍ сариқ,
15. AabbCC = 2 сариқ, буришган, қизил; буришган, қизил
16. AabbCc = 4 сариқ, буришган, қизил;
17. aaBBCC = 1 яшил, силлиқ, қизил;
18. aaBBCc = 2 яшил, силлиқ, қизил; 9 aaBˍCˍ яшил,
19. aaBbCC = 2 яшил, силлиқ, қизил; силлиқ, қизил
20. aaBbCc = 4 яшил, силлиқ, қизил;
21. AAbbcc = 1 сариқ, буришган, оқ; 3 Aˍbbcc сариқ,
22. Aabbcc = 2 сариқ, буришган, оқ; буришган, оқ
23. aaBBcc = 1 яшил, силлиқ, оқ; 3 aaBˍcc яшил,
24. aaBbcc = 2 яшил, силлиқ, оқ; силлиқ, оқ
25. aabbCC = 1 яшил, буришган, қизил; 3 aabbCˍ яшил,
26. aabbCc = 2 яшил, буришган, қизил; буришган, қизил
27. aabbcc = 1 яшил, буришган, оқ. 1 aabb яшил,
Жами = 64 буришган, оқ
Ҳосил бўлган фенотипик синфларнинг нисбати 27:9:9:9:3:3:3:1 га тенг.



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling