1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

 
 
 
1- Бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия. 
1-Боб Ибтидоий жамоа тузумида жисмоний тарбия элементларининг пайдо 
бўлиши ва тараққиёт этиши. 
Жисмоний тарбиянинг келиб чиқиши. 
 
Жисмоний тарбиянинг келиб чиқиши ҳақидаги масала жисмоний тарбия 
тарихининг энг муҳим муаммоларидан бири бўлиб, принципиал методологик 
аҳамиятига эгадир. Бу масалани кўпгина буржуда олимлари хал этишга уриниб 
кўрдилар. Уларнинг тадқиқотлари бу муаммони ўрганиш борасида маълум рол 
ўйнайди. Бироқ улар бу муаммони ўз синф манфаатлари нуқтаи назаридан ҳал этиб, 
тарихни бузиб кўсатдилар, сохталаштирадилар.
Летурно, Эспинас, Гросс, Бюхер, Шиллер, Спенсер ва бошқа чет эл олимлари 
жисмоний тарбия хайвонларининг ўйинида келиб чиққан, деган назарияни олға 
сурадилар. Фрейд ва унинг издошлари, ўйин индивидуалнинг тўла қимматига эга 
бўлмаганлигидан далолат беради, деб исботлашга уриниб кўрадилар, чунки ўйинда 
гўё инсоннинг турмуш қийинчиликларидан ҳаёлат оламига кетишига уриниши 
ифодаланар эмиш. Жисмоний тарбия ва диний маросимларнинг келиб чиқиши 
тўғрисидаги буржуа назариялари ҳам худди шу таълимотга асосланади. Қатор чет 
эллик тадқиқотчилар-Бюхер, Неринг, Максимов, Штернберг ва бошқалар, 
ҳайвонларнинг кўлга ўргатилиши ва умуман, меҳнат ибтидоий ўйин ва рақслардан 
келиб чиққан деб таъкидлаганлар. Уларнинг фикрларига кўра “ўйин мехнатдан 
каттадирёки “меҳнат бу ўйинни боласидир” деганлар. Г.В. Плеханов ибтидоий 
ўйинлари жисмоний машқлар биологик факторлардан эмас, балки одамларнинг 
меҳнат фолиятидан келиб чиққанлигини илмий жиҳатдан исботлаб берди. Айрим 
киши ҳаётида ўйин меҳнатдан олдин бўлса ҳам, умуман, жамиятда эса у фақат 
меҳнатни акс эттиради. У “меҳнат ўйинда каттадир”, “ўйин бу меҳнат боласидир” – 
деган эди.
Одамларнинг тошни майдалашга ва ёришга ҳамда ёғочдан оддий қуроллар 
ясашга ўрганишлари учун неча юз минг йиллар керак бўлади. 
Ишлаб чиқариш фолиятида бу аслида табиат эҳсон қилган нарсаларни йиғиш 
даври эди. Ёввоий ҳайвон ови хали тасодифи характерга эга эди. Бу даврда жисмоний 
тарбиянинг бирон нисбатни мустақил элементларининг борлиги ҳақида иши ҳам 
бўлиши мумкин эмас эди. Кишилар учун керакли жисмоний сифатлар, малака ва 
қобилятлар уларнинг бевосита меҳнат фолияти жараёнида хосил қилинар эди. Фақат 
ёшлар ўша вақтларда мавжуд бўлган оддий меҳнат қуролларини қандай ясаш ва 
ишлашни ҳамда ёввойи ҳайвонлардан қандай сақлаш кераклигини катта ёшдаги 
кишилардан маълум даражада ўрганар эдилар.
Ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши кейинчалик ирғитиладиган турли 
куролларнинг такомиллашувига олиб келди. Турли мустахкам ва ўткир учли енгил 
найзаларнинг, сўнгра эса ўқ ва ёйнинг пайдо бўлиши овчилик кишининг асосий 
касбига айлантирди. Бунинг натижасида овқат топиш учун сарфланадиган вақт анча 
қисқарди. Ўша даврдаги кишиларнинг қазилмалар даврида топилган манзилгохлари 
одамнинг анча яхшироқ ҳаёт кечира бошлаганидан ва ўз эхтиёжларини қондириш 
учун анча катта имконятларга эга бўлганидан далолат беради. Чунончи, ўша даврдаги 
одамда ёш авлоднинг тарбиялаш имконияти туғилди; бунда жисмоний тарбия асосий 
роль ўйнади. Одамларининг бир ерга йиғилиш ва тасодифий ов йўли билан овқат 



топиш ҳамда бирлашган дастлабки жамоаси ҳам мустаҳкам ижтимоий организм эмас 
эди. Шунинг учун ҳам кишилар жамоасининг бошланғич, ижтимоий шаклини 
“ижтимоий пода” деб аталарди. 
Хўжаликнинг идрок қилишининг янги шакллари пайдо бўлиши билан кишилик 
жамиятини уюштириш ишлари анча мустахкамлана борди. Оналик уруғчилик 
жамоаси пайдо бўлди, унинг аъзолари биргаликда қилинадиган доимий каллектив 
меҳнат ва қон-қариндошлик билан бошланган эди. Жамоаларининг пайдо бўлиши ва 
тараққиёт этиши билан аста-секин маданият соҳасида ҳам ўзгаришлар содир бўлади. 
Энди одам ўзига доимий турар жой қуради, кийим-кечак пайдо бўлади, тасвирий 
санъат бунёд этилади. Қўшиқ, ўйин ва рақслар ижро этиладиган турли байрамлар кенг 
тарқалди. Жисмоний тарбия элементларининг пайдо бўлиши ҳам худди шу даврга 
тўғри келади. Бевосита меҳнат билан боғлиқ бўлган кўпгина мусобақа ўйинлари 
мустақил тарбиявий аҳамият касб этади ва улардан уруғ коллективнинг турли ёшдаги 
гуруҳлари фойдалана бошлайди. Меҳнатнинг жинс ва ёшга қараб тиббий равишда 
бўлиниши эндигина туғилиб келаётган ибтидоий жисмоний тарбияда ҳам ўз 
ифодасини топди. Жисмоний тарбиянинг янада ривожланишида ибтидоий санъат ҳам 
катта роль ўйнайди. Санъат кишиларнинг фикр ва туйғуларини бойитди, уларнинг 
маънавий дунёсини тақомилаштирди. Ўйин ва рақсларда тақдирланадиган меҳнат ва 
мудофа ҳарактеридаги кўпгина ҳаракатлар энди бевосита меҳнат предметига 
йўналтирилган эди. Бу ҳаракатлар жисмоний машқлар сифатида нисбатан 
мустақиллик касб этди. 
Жисмоний машқларнинг мусобақа ўйинлари шаклида вужидга келиши 
ибтидоий жамият кишисини тарбиялашда тубдан ўзгариш ясади. Одамлар кишини 
ҳаётига, айниқса меҳнат фолиятига тайёрлашининг янги воситасига эга бўладилар. 
Жаҳонга машҳур рус этнографи ва саёҳатчиси Н. Миклуха-Маклай, масалан, 
папуасларнинг ота-оналари ўз болаларини меҳнатга жуда барвақт ўргатганликларини 
шу мақасдда ўйинларидан ҳам фойдаланганларини ҳикоя қилади. “Ўғил болаларнинг 
ўйини” деб ёзган эди. Миклуха-Маклай – таёқларни найзага ўхшатиб ирғитишдан, 
камалак отишдан иборат эди; улар бу ўйинларда салгина ютуқа эришишлари билан 
уларни амалий хонага тасбиқ этадилар. Мен соатлаб денгиз бўйида, ўтириб, ёй ўқини 
бирор балиққа тегизишга ҳаракат қилган жуда кичкина ўғил болаларни кўрганман. 
Қиз болалар билан ҳам ҳудди шундай хол юз беради, чунки улар ҳўжалик ишлари 
билан жуда эрта шуғуллана бошлайдилар ва ўз оналарнинг ноибаларига айланадилар.
Қуйидаги мисол, факт ҳам ибтидоий мусобақа ўйинларининг меҳнатни 
ифодалаб, кишиларни меҳнатга тайёрлайдиган энг муҳим воситаларидан бири 
бўлганини кўрсатади. Этногарфларнинг таъкидлашича, XIX асрнинг ва 60-йиллардаёқ 
Австралиянинг бир қанча қабилаларида овга чиқиш олдидан йиртқич ҳайвоннинг 
шаклини қумга чизиб, унга найза отиш расм бўлган; бунда ҳар бир овчи ўз найзасини 
мумкин қадар аниқроқ ва кучлироқ отишига ҳаракат қилган. Бу ерда машқ ва 
мусобақанинг айрим элементлари қўшилган. Шундай қилиб, одамлар найза отишни 
машқ қилиш билан ўзларининг меҳнат малакалари ва маҳоратларини такомилаштириб 
борганлар. Ўша вақтда меҳнат ва ўйин бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлган ва диний 
ақидалар билан боғланган. Кишилик ўйинлари одамларнинг даҳшатли табиат 
кучларига қарши курашда биргаликда ҳаракат қилишга бўлган ҳаётий эҳтиёжларидан 
келиб чиққан.
Уруғлик тузуми оналик уруғчилик тузуми (матриархат) ва оталик уруғчилик 
тузуми (патриарахат)га бўлинган. Бу уруғчилик тузумининг ҳар бир ўзига хос 
тарққиёт ва жисмоний тарбия ҳусусиятларига эга бўлган.



Оналик уруғчилик тузумининг гуллаб-яшнаган даврида ўйин учун маҳсус 
тайёрланган нарсалар (жундан килинган копток шар, найзабозлик таёқлари, учи 
тўнтоқ найзалар, ўйинчоқ, палохмон, ўйинчоқ ёй, бош эгри, ҳасса ва бошқа нарсалар) 
пайдо бўлган.
Ёшларни, масалан, найза, таёқ, суйил ирғитишга ёйдан отишга ўргатиш 
ибтидоий жисмоний тарбия таркибига кириб, унинг энг муҳум таркибий қисмини 
ташкил этган. Ёй отишга ва бумеранг ирғитишга ўргатиш айниқса мураккаб бўлган.
Оналик уруғчилик даврида бир қанча ўйин асбоблари ҳам ихтиро этилган эди. 
Масалан: индеецларда оталик уруғчилиги даврига (уларни европаликлар кашф этган 
даврда) ўтиш босқичидаёқ ичи ковак ва яхлит каучкли коптоклар, маҳсус чана 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling