1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


ҚАДИМГИ ДУНЁ ДАВЛАТЛАРИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

 
ҚАДИМГИ ДУНЁ ДАВЛАТЛАРИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ . 
ҚАДИМГИ ШАРҚ ДАВЛАТЛАРИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ. 
 
Уруғчилик тузумининг емирилиши жараёнида янги ишлаб чиқариш 
муносабатларининг асослари қурила борди, бу янги ишлаб чиқариш муносабати билан 
вужудга келган янги мулкчилик шакилларининг пайдо бўлишига сабаб бўлди. 
Қулдорчилик жамиятининг пайдо бўлиши ёки вужудга келиши бу жараёнининг 
оқибат натижаси бўлади.
Қадимги Шарқ қулдорлик давлатлари: Миср, Сурия, Эрон, Хиндистон ва Хитой 
кишилик тарихидаги энг қадимги синфий жамиятлари эди. Қадимги Шарқ
давлатларида, қадимги дунё давлатлари Греция ва Рим қулдорлари давлатларидан 
фарқли ўлароқ, қулдорчилик ҳам оила қулчилиги доирасидан ташқарисига чиқмаган 
бўлиб, кўпгина жамоа ҳаёти формилари сақланган ҳолда давом этди. Бу давлатларда 
қулдорлар ва қуллар синфи билан бирга озод жамоатчилар оммаси деҳқонлар кўплаб 
сақланган эди. Қулдорлар синфи ўз иқтисодий ва сиёсий қудратини мустахкамлаш 
мақсадида халқлар томонидан тарихнинг олдинги даврларида яратилган маданиятдан 
кенг фойдаланилади. 
Ибтидоий жамоа тузуми шароитларидаёқ вужудга келган дин ва коҳинлар 
тоифаси ҳукумрон синф хокимятини мустахкамлашда катта роль ўйнайди.
Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган ва кўпинча сеҳргарлик ҳаракатлар 
харакатерига эга бўлган турли-туман ўйинлар, рақслар, хоровадлар ва мусобақалар 
барча. Қадимги Шарқ давлатларининг озод аҳолиси ўртасида тарқалган эди. Халқ 
орасидаги ҳарбий машқларнинг кўпгина турлари ҳам кўп қўлланар эди, чунки озод 
жамоачилар ҳали ҳам шарқий диспотия кўшинларининг асосини ташкил этар эди. 
Қадимги Мисрнинг кўп сонли ёдгорликлари Миср фаллоқлари ўртасида курашга, 
қиличбозликка доир машқлар, кўп сонли акработика машқлари, рақс машқлар, копток 
ўйнаш машқлари ва хакозоларнинг тарқалганлигидан далолат беради. Сурия, 
Вавилион, Қадимги Эрон ёдгорликлари ҳам халқ орасида мавжуд бўлган кўпгина 
ўйинлар ва мусобақалар тўғрисида хабар беради. Қадимги Хитой кураши ва 
қиличбозликнинг, оёқ тўпи ўйнашининг ўзича хос усуллари бўлган. Хитойда сақланиб 
қолган “У-шу” жисмоний тарбия системаси жуда қадимги замонда туғилган ва бу 
системанинг баъзи бир машқлари қулдорчилик жамияти шароитларида вужудга 
келган, деб тахмин қилишга асос бор.
Ҳукумдор қулдор бошлиқлар хокимятнинг кучайиб бориши билан халқнинг 
жисмоний тарбия элементларидан борган сари кўпроқ даражада хокимятнинг синфий 
мақсадлари йўлида фойдаланилади. Армиядаги раҳбарлик ролига мансуб бўлган 
аслзода қулдорлар машқларнинг халқ орасидаги турларидан ўзларига жангчи учун 
зарур бўладиган сифатларни камол топшириш учун фойдаланилганлар. Улар махсус 
уюштирилган жисмоний тарбия оддий халқ оммасидан ажратиб кўрсатадиган ва бу 
билан ўзларини юқори тутадиган жисмоний фазилатларни камол топширишга 
интилар эдилар. 
Қадимги Эронда махсус ташкил қилинган мактабларда задогон ёшлари 
тарбиялаш системаси мавжуд эди; бу мактабларда отда юришга ва камалак отишга 


13 
ўргатишга алоҳида эътибор берар эди. Қадимги Мисрда ҳарбий зодагон доираларнинг 
махсус харбий жисмоний жиҳатдан тайёрлаш, найза ирғитишга доир машқлардангина 
фойдаланганлиги ҳақида баъзи бир маълумотлар бор. Жамиятнинг тоифаларга 
ажралиши расм бўлган. Қадимги Хиндистонда ҳукумрон синфлар ўртасида 
жангчиларнинг алоҳида тоифаси-кшатрийлар пайдо бўлган. Бу тоифа аъзолари ёшлик 
чоғлариданоқ ўзларининг барча вақтини ва ўзини харбий машқларда камол 
топширишга сарфлаб, жангчи бўлишга ўргатилган.
Айни бир вақтда қадимги шарқнинг мустабид қулдор бошлиқалари ўзларининг 
ҳалқ оммасига бўлган хукумдорлиги ва таъсирини кенгайтиришга интилиб, кўпгина 
ҳалқ байрамлари анъаналаридан кенг фойдаланилганлар; кўп сонли мусобақа 
ўйинлари, рақслар ва хороводлар бу ҳалқ байрамларининг таркибий қисмини ташкил 
қилади. Қадимги шарқ давлатларнинг кўпларида коҳинлар тоифаси бу ҳам анъанавий 
халқ байрамларнинг дастлабки кунлариданоқ қулдорларнинг синфий хукумронлигини 
мустахкамлаш қуроли бўлиб қолган. Янги расмий динга моҳирлик билан 
мувофиқлаштира бордилар. Бу хол Қадимги Мисрда айниқса яққол кўзга ташланади. 
Қадимги Мисрда расмий динни кўп сонли худоларни урф-одатига бағишланган 
кўпгина, байрамлар, анъанавий халқ мусобақалар ўйинлари ва рақслари билан бирга 
қўшиб юлиб борилади. Жисмоний тарбиянинг халқ элементлари аста-секин янги 
диний маросимларининг таркибий қисми бўла бориб, бу урф-одатлар ёрдамида халқ 
оммаси борган сари кўпроқ идеологик асоратга солинар эди.
Ҳукумрон қулдорлар доираси халқ машқлари турларидан ўз камолоти ва кўнгил 
очиши йўлидан ҳам кенг фойдаланган. Қулдорлар, бир томонидан, ўзларининг бўш 
вақтини кўпинча ўйин, ов турли машқлар билан ўтказар, иккинчи томонидан ўзлари 
учун томошалар ташкил қилиб, улардан анча чаққон, кучли ва эпчил озод 
жамоачиларни иштирок эттирар эдилар. Қадимги Миср, Эрон, Хиндистон ва Хитой 
ёдгорликлари ўша вақтларда аслзодаларга қарашли саройларда томоша кўрсатган 
дарбозлар, жангчилар, ўйнчи ва раққосалар бўлганлигидан далолат беради.
Шудай қилиб, Қадимги Шарқ қулдорлик давлатларида жисмоний тарбия 
элементларининг ривожланишидаги характерли хусусияти шундан иборатки, озод 
деҳқонлар орасида расм бўлиб келишган халқ жисмоний тарбияси шакиллари ва халқ 
машқларнинг турлари билан бирга, қулдор бошқаларнинг бу жисмоний тарбия 
эелементларини ўз обрўйи ва хукумронлигини кучайтириш учун ўзлаштириш ва 
фойдаланишга бўлган интилиши яққол кўзга ташланади. 
Ибтидоий жамоанинг меҳнат фаолиятида туғилган халқ жисмоний тарбияси 
элементларининг қулдорларнинг эҳтиёжлари синфий мақсадларига мослашиб бориш 
жараёнини Қадимги Греция мисолида айниқса яхши кўриш мумкин.
Уруғчилик тузумининг емирилиши ва қулдорлик муносабатларининг туғилиб 
келиши Греция тарихининг Гомер даври деб аталадиган энг қадимги даврига тўғри 
келади; бу давр эрамиздан аввалги XII-VIII асрларини ўз ичига олади.
Бу синфий қулдорлик жамиятига ўтиладиган даврни харбий демократия деб 
аталган. Уруғчилик тузумида хукумронлик мовқени эгаллашга ҳаракат қилган уруғ-
зодагонларининг ажралиши ва юқори даражага кўтарилиши бу давр учун 
характерлидир. 
Одатда, аслзодалар муҳитидан уруғ оқсоқоллари-босилейлар ажралиб чиқар эди. 
Шу билан бирга, уруғ аслзодаларини халқ оммаси билан хисоблашишга мажбур 
қиладиган эски уруғчилик муассасалари ҳам сақланиб қолган эди. Бу даврда ибтидоий 
уруғчилик жамоаси учун ҳарактерли бўлган тартиблар ҳали-ҳам сақланиб қолган, бу 
тартибларга кўра, ҳар бир катта ёшдаги эркак аёлни бир вақтда жангчи ҳам бўлар эди. 


14 
Лекин бу даврга келиб, халқ ичида чиққан жангчи билан уруғ задогонлари ичидан 
чиққан жангчи орасида фарқ мавжуд бўлади. Задагон жангчилар ўз куролларининг 
зеби-зийнатлари ва ўзининг яхши тайёргарлик даражаси билан фарқ қилиб турар эди. 
Улар қўшинда раҳбарлик ролини ўйнашга харакат қилар ва ҳарбий ўлжанинг катта 
улушини ўзлаштириб олар эдилар.
Гомернинг “Илиада”ва “Одиссея” поэмаларида ўша даврдаги юнон хаётининг 
ёрқин манзаралари акс эттирилади, қаҳрамонлар деб аталадиган задагон жангчилар 
образи чизилиб, уларни оддий халқдан ажратувчи жисмоний фазилатлар 
таъкидланади. Гомер поэмаларининг қаҳрамонлари ҳалок бўлган, қаҳрамонлар 
шарафига ёки қабила ҳаётидаги бирор муҳим вақтни нишонлаш шарафига ташкил 
этиладиган кўпдан-кўп мусобақа ўйинларида ўзларининг жисмоний фазилатларини 
намойиш этадилар. Бу ўйинларда югуриш, найза, диск улоқтириш, сакраш, курашиш 
ва бошқа машқлар юзасидан мусобақалар ўтказилар эди.
Шубҳа, йўқки, бу ўйинлар ўз илдизлари билан узоқ ўтишишга бориб тақалади, 
анъанавий уруғчилик ёки қабилачилик байрамлари билан боғланган. Уруғчилик 
тузумини емирилиши шароитларида бу ўйинлар аста-секин ўзининг умумуруғчилик 
ёки умумқабилачилик аҳамиятини йўқота бориб, улуғ задагонларнинг байрамига 
айлана борган. Мусобақаларда фақат задагон жангчилар иштирок эта бошлади. 
Мусобақа ўйинларида кўрсатиладиган томошалар задагон жангчиларни жисмоний 
кучайши фазилатларини текшириш ва намойиш килишининг ўзига хос бир усули 
бўлиб, бу томошалар уларни гўё халқдан юқори даражага кўтаргандай бўлар эди. 
“Одиссея” поэмасида талқин этилишига, “антлёт” сўзи ўша вақтда “олижаноб 
қаҳрамон изидан” тушунчалари билан боғланган ва “халқ ичида чиққан одам”, 
тушунчалиги қарама-қараши қўйилган. Гомер поэмаларида қабиланинг оддий 
аъзолари задагон жангчиларнинг ўйинчиларида иштирок этилмайдилар, улар фақат 
томошабин бўлиб кўринадилар.
Эрамиздан аввалги IX-VIII асрларга келиб Греция териториясида уруғчилик 
тузумининг емирилиши ва қулдорлик муносабатларининг ривожланиши жараёни 
дастлабки давлатларнинг тузилишига олиб келади. Кучайиб бораётган қулдорлар 
синфининг ҳукумронлигини мустахкамлашга қаратилган биринчи давлатлар пайдо 
бўла бошлади.
Уруғчилик тузуми хараболаларида тараққий этган юнон қулдорлик давлатлари 
харбий жиҳатдан уюшган полислар (шаҳарлар) характерига эга эди. Давлатларнинг 
бундай характерга эга бўлиши қулларни қуролли куч ёрдамида итжоат гўёликда 
сақлаш ихтиёжидан келиб чиққан эди. Ўша вақтларда ҳарбий тайёргарлик даражаси 
билан белгиланар эди. Шунинг учун юнон ҳарбий-қулдорлик полисларида 
қулдорларни жисмоний жиҳатидан тарбиялашга катта эътибор берилар эди. Эркин 
бўлиб туғилган ҳар бир эркак қулдор ҳарбий хизматни ўташ мажбур эди. Армия фақат 
қулдорлардан таркиб топиб, улар энг муҳим қуролларидан бирига айланар эди. 
Шунинг учун ҳарбий тайёргарлик масалалари ва у билан боғлиқ бўлган қулдорларни 
жисмоний жиҳатидан тарбиялаш масаласи бу давлатларнинг диққат марказида турар 
эди.
Турли давлатларда бўлажак жангчиларни тайёрлаш махсус тарбия системалари 
яратила бошланади. Бу системалар асосини жисмоний тарбия ташкил этар эди. Спарта 
ва Афринида вужудга келган тарбия системалари энг характерли системалардан эди. 
Бу давлатларнинг ўзига хос ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий хаёти ўзига хос тарбия 
системасининг вужудга келишига сабаб бўлади. 


15 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling