1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия
ИЛК ФЕОДАЛИЗМ ДАВРИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ
Download 1.48 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя
ИЛК ФЕОДАЛИЗМ ДАВРИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ
Эрамизнинг Ш ва ХI асрлари орасидаги даврда феодал ишлаб чиқариш усулининг қарор топиши ва йирик ер эгалари томонидан эркин-жамоатги деҳқонларнинг аста-секин крепостнойликка айланиши давом этди. Бу даврда синфий кураш деҳқонларнинг крепостнойликка айлантирилишига қарши кураш сифатида ривожланади. Бу кураш жараёнида кенг деҳқонлар оммасини бостириш органлари сифатида феодал давлатлари қарор топа бошлади. Бу даврда (тахминан V асрда) Ғарбий Европада давлатлар таркиб топиб, улар аста-секин феодал муносабатлар ўрнатила бошлади. Бирмунча кейинроқ Марказий ва Шрақий Европада славян давлатлари пайдо бўлди. Шимолий Африканинг катта териториясида араблар вужудга келди. Дастлабки вақтларда бу давлатларда барча меҳнаткашлар ҳарбий хизматни ўташга мажбур бўлган эркин ер эгаларидан иборат эди. Улар қурол ёки ҳарбий бошлиқ чақириғи билан қуролланган холда етиб келишлари ва ҳарбий юришларда қатнашиш учун тайёр бўлишлари керак эди. Лекин ҳарбий таълим яхши ташкил этилмаган эди. Аҳолини ҳарбий ва жисмоний жиҳатидан тайёрлашнинг ўзига хос халқ шакилларининг жадал суратда ривожланишига сабаб ҳам эҳтимол, уюшган, ҳарбий таълимининг йўқлиги бўлса керак. Деҳқонлар учун ҳарбий ва жисмоний тарбия фақат жанговар фаолият учунгина эмас, балки меҳнат фаолияти учун ҳам зарур эди. Бу даврда жисмоний тарбиянинг синфий характери биринчи навбатда жисмоний машқлардан фойдаланиш мақсадларида намоён бўлди. Деҳқонлар жисмоний тарбиядан меҳнат ва жанговор фаолиятига тайёрлаш ва юқори мартабага эришган феодал аслзодалар эса ўз қудратини мустахкамлаш воситаси сифатида фойдаландилар. Феодал аслзодалари фақат ўз мавқе, ҳокимлиги билангина эмас, балки жисмоний куч билан ҳам ҳалқдан ажралиб туришга харакат қилар эди. Бунинг учун аслзодаларда ҳалққа нисбатан беқиёс даражада катта имкониятлар бор эди. 27 Феодал аслзодалар ўзларининг ҳарбий жисмоний тарбия системаларини яратишида халқнинг жисмоний машқлар ва ўйинлар соҳасидаги ижодидан кенг фойдаландилар. Ўша даврдаги Ғарбий Европа давлатларнинг энг йириги Франклар давлати эди. Франклар қўшни давлатлар билан олиб борган жуда кўп урушларда жуда кучли қўшин вужудга келтирган эдилар. Бу қўшиндан дружникалардан ва деҳқонлар лашкаридан иборат эди. Деҳқонлар лашкарларида барча деҳқонлар қатнашар эди, шунинг учун франклар халқни ҳарбий жиҳатдан тайёрлашга катта эътибор бердилар. Ҳар йили ҳарбий кўриклар ташкил этилиб, уларда ҳарбий манервлар ўтказилар эди. Франклар оғир қуроллар – қиличлар, найзалар, катта ёйлар, палахмонлар ва ойболталар билан қуролланар эдилар. Бу қуролларни ишлатиш жуда катта жисмоний куч, чидамликни ва эпчилликни талаб қилар эди. Уруғчилик тузумининг емирилиши давридан бошлаб халқ хаётида сақланиб келаётган жисмоний машқ ва ўйинлар бу фазилатларнинг такомиллашувига ёрдам берар эди. Аста-секин феодал муносабатларининг тараққий этиб борши билан феодаллар халқни ҳарбий ишдан четлаштириб борди. Отлиқ рицарлар асосий ҳарбий куч бўлиб қолди. IX асрда франкларда отлиқ рицарлар қўшиннининг асосий негизига айланган эди. Йирик ер эгалари қирол чақириғига мувофиқ, яхши қуроллари ва аслаҳалларини олиб, отлиқлар гуруҳи ҳамкорлигида юришга отга миниб чиқиши лозим эди. Қироллар рицарларнинг жанговор тайёргарлигини текшириш учун махсус кўриклар ташкил этар эди. Дастлабки вақтда бу кўриклар ҳарбий намойиш характерида эди. Кейинроқ улар турнирлар номини олиб яккама-якка олишувларга айланди; бу кўрик қатнашчилари тўмтоқ найзалар, гурзилар ва қуличлар билан харакат қилишар эди. VII-IX асрларда давлати вужудга келган Марказий ва Шарқий Европанинг қадимги славянлари ҳам меҳнат ва жанговар фаолияти билан боғланган жуда кўп меҳнат ва жанговар фаолияти билан боғлиқлигин жуда кўп жисмоний машқларни тақбиқ этганлар. Қадимги славянлар жанговар, кучли ва жасур халқ бўлган. Славянлар Болтиқ денгизининг шарқий қирғоқларида туриб енгил кемаларда хозирги Домия ва хатто Буюк Британия қирғоқларига ҳарбий юришлар уюштирганлар. Улар Киев Русидан худди шундай кемаларда Днепер бўйлаб қуйда оқимга тушиб келганлар ва Визонтияга ҳужум қилиб, Қора денгизда кўчиб ўтганлар. Улар қуролларни яхши ишлата олишлари натижасида қўл жангида алоҳида маҳоратига эга бўлганлар. Славянларда югуриш, тўсиқлардан сакраш, муштлашиш, кураш, оғирлик кўтаришига доир машқлар ва овчилик жуда оммалашган эди. Славянларнинг азалий омил аслида жисмоний кучга, чаққонликка, жасурликка ва ҳарбий маҳоратга доир мусобақалардан иборат бўлар эди. Чеҳлар жуда узоқ муддат давомида ўз мустақиллиги учун немис рицарларининг тажавузига қарши кураш олиб боришга мажбур бўлдилар. Бу кураш давомида чеҳлар жанг қилиш шакл ва методлари таркиб топди. Бу курашда чеҳлар қуролларнинг ҳар хил турларигина эмас, балки меҳнат қуролларини ҳам (чалғиларни, ғалла янчиш занжирларини ва хакозаларни) ишлатдилар. Чеҳ деҳқонларининг эрксеварлиги, юксак аҳлоқий ва жисмоний тайёргарлиги юз йиллар давомида немис рицарлари отрядларига қарашилик кўрсатишга имконият берди. VII асрда араблар давлати таркиб топди. Араб аслзодалари ёшларнинг ҳарбий – жисмоний тайёргарлигига катта эътибор бердилар. Шунинг натижасида енгил қуролланган араб отлиқ аскарлари жангда яхши моневр қилар олар эдилар. Улар тезлик билан чопиб кетаётган отнинг устидан ёйдан мохирона отар, енгил найзаларни улоқтирар, қилич ва узун найзаларни мохирлик билан ишлатар, эпчиллик билан 28 эгардан сакраб тушар ва унга сакраб чиқар эдилар. Бундан ташқари, отлиқ аскарлар турли қуролларда қиличбозлик қилишни ва сузишни яхши билар эдилар. Араблар Визонтия ва Ғарбий Европа давлатларининг жисмоний тарбиясига бирмунча таъсир кўрсатдилар. Отда юриш ва ёйдан ўқ отиш усулларининг кўпларини ғарбий европаликлар араблардан ўзлаштирган эдилар. Ўйинлар тўғрисида ҳам, масалан; илгари Ғарбий Европада маълум бўлмаган “човғон” ўйини ҳақида ҳам ҳудди шундай дейиши мумкин. XII-XIII асрларда бу ўйинлар Византиядаги сарой аслзодаларнинг севикли томошаларидан бирига айланди. Ғарбий Европада (Францияда) бу ўйин “чикане” номи билан тараққий этди ва кейинги вақтларда от устидаги тўп ўйини сифатида таркиб топган. Download 1.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling