1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


ТАРАҚҚИЙ ЭТГАН ФЕОДАЛИЗМ ДАВРИДА ЖИСМОНИЙ


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

 
ТАРАҚҚИЙ ЭТГАН ФЕОДАЛИЗМ ДАВРИДА ЖИСМОНИЙ 
ТАРБИЯ. 
VII-XI асрлада феодал ишлаб чиқариш усули тараққий этди. Меҳнатининг 
ижтимоий тақсимот ва ҳунармандчиликнинг қишлоқ ҳўжалигидан ажралиши, 
шаҳарларнинг вужудга келиши феодализм тараққиёт даврининг характерли 
ҳусусиятлари эди.
Тараққий этган феодал жамиятларида крепостной ва қарам деҳқонни 
эксплататция қилиш анча кучайди. Бу хол халқ оммасининг феодалларга қарши 
синфий курашишни кескинлаштиришга олиб келди. Тараққий этган феодализм 
даврининг охирларига келиб, бу кураш ғоят кескинлашиб қолди ва бир қанча йирик 
деҳқон қўзғолонларининг кўтарилишига сабаб бўлди. Шаҳарларнинг ўз мустақиллиги 
учун феодалларга қарши кураш ҳам ўша вақтда кучайиб кетди.
Ҳарбий иш борасида катта ўзгаришлар содир бўлди. Эски халқ лашкари ўрнига 
ҳукумрон синф вакилларидан тузилган феодал қўшин ташкил топади. Ҳарбий иш 
феодалларнинг имтиёзи ва мажбурият бўлиб қолди. Феодал армиясининг сони халқ 
лашкарларига нисбатан анча оз эди. Феодал қўшинда кавалерия (отлиқ рицарлар) 
раҳбарлик мавқени эгаллар эди.
Тараққий этган феодализм жамиятида ҳалқ оммасининг (деҳқонлар ва 
шаҳарликлар) жисмоний тарбияси ва ҳукумрон синф (феодал -рицарлар)нинг 
жисмоний тарбияси мавжуд эди. Бу тарбиянинг ҳар иккаласи, ҳар бир ўзига хос йўл 
билан, синфий кураш таъсирида тараққий этиб боради. Халқ оммасининг жисмоний 
тарбияси алоҳида-алоҳида бўлинган ҳарбий –жисмоний машқлар ва анъанавий 
ўйинлардан иборат эди. Феодалларнинг жисмоний тарбияси анча хилма-хил эди. 
Моддий ресурслар ва бўш вақтнинг мавжудлиги феодаллар учун ўзларига Ҳарбий-
жисмоний тарбиянинг тугалланган системасини яратишга имкон берди.
ФЕОДАЛЛАР ҲАРБИЙ – ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯСИ
Феодал қўшини ҳужум ва мудофаа қилиш учун мўлжалланган оғир қуроллар, 
шунингдек махсус муҳофаза аслахалари билан қуролланган эди. То ўқ отадиган қурол 
кашф этулгунча қадар феодал-рицорлар жангда зарба емайдиган даражада эдилар. 
Чунончи 1119 йили Брюмелда бўлган жангда қатнашган 900 рицардан, 3 киши ҳалок 
бўлган, 140 киши эса отлардан йиқитилиб, асирликка олинган эди.
Оғир қуроллардан фойдаланиш (яроғ-аслаҳаларни ишлатиш) феодалдан катта 
жисмоний кучни, эпчилик ва чидамликни талаб қилар эди. Совутга ўралиб олган 
феодал отда мохиралик билан юрар, оғир қилич, узун найза, тўқмоқ ва бошқа 
қуролларни яхши ишлатар эди. Ҳарбий харакатларга ўргатиш феодалларни ҳарбий-
жисмоний тарбиялаш системасининг асоси қилиб олинган эди. Бу система Ғарбий 
Европада салб юришлари даврида топган эди.


29 
Феодалларнинг тарбиялаш “етти хил рициарлик фазилатларини” отда юриш, 
қиличбозлик камалак отиш, сузиш,ов қилиш, шаҳмат ўйнаш ва шеър тўқишни билиб 
олшидан иборат эди. Феодаллар ўзларига фақат ҳарбий ишчини муносиб кўриб, 
жисмоний меҳнатни писанд қилмас эдилар, улар қўпол ва жоҳил эдилар. 
Феодаларнинг ҳарбий-жисмоний тарбиялаш фақат манфаатпарастлик мақсади-
ҳам ташқи босқинчлик урушлари учун, ҳам мамлакат ичидаги крепостной деҳқонлар 
ва ҳунармандларининг озодлик харакатларини бостириш учун бир хилда қодир бўлган 
жисмоний жиҳатидан кўчли ҳарбий рицарларни тайёрлаш мақсадини кўзлар эди.
Бўлажак рицарларнинг ҳарбий-жисмоний тарбиялаш уларнинг жуда ёшлик 
чоғлариданоқ, одатда, йирик феодалларнинг саройларида бошланар эди. Сюзеренлар 
қаълалари ёш рицарларнинг мактаблари эди, десак бўлади. Бу “мактаб” тарбияси 
гарчи маълум даражада тартиб ва қоидаларга солинган бўлсада, хусусий оилавий 
характерда эди.
Эркак феодаллар рицарликка баҳшланган тарбиянинг икки мажбурий босқичини 
ва бир ихтиёрий босқични-олий босқични ўтар эдилар. 
Оддий феодаллар ўзларининг 7 ёшлик ўғилларини сенъор (анча бой феодал) 
қалъасига юборар эдилар; қалъада бу болаларга паж(махрам) унвони берар эди. 
Пажлар рицарлар тайёрлаш ва хизмат ўташининг дастлабки (қўйи) босқичини ўтар 
эдилар. Улар кучли ва эпчил бўлиши учун камалак отиш, тош ва найза улоқтириш, 
сакраш, югуриш, курашиш, сузиш ва отда юриш билан шуғулланар эдилар. Айни бир 
вақтда уларга ов қилиш, ҳарбий-жисмоний машқларни бажариш ва рицарлик одоб-
қоидалари ўргатилар эди.
Пажлик ёшида ҳосил қилинган малака ва кўникмалар навбатдаги босқичда, 14 
ёшга етган пажлар, куролбардорликка ўтказилиб, улар қилич ва шпор тақиш ҳуқуқига 
эга бўлганларидан кейин, такомиллаштирилар эди. Қуролбардорлар махсус 
ўқитувчилар раҳбарлигида асов отларни миниб ўргатар, оғир темир қалқонлар кийган 
холда ва уларсиз узоқ масофаларга чопишар, ҳандақлардан ва деворлардан сакраб 
ўтишлари керак эди. Қалъа деворларига нарвон билан нарвонсиз чиқишар эди. Қурол 
билан ва қуролсиз сувда сузишар, ов қилишар, итларни ўргатишар, шахмат ўйнашар 
эдилар. Қуролбардорликнинг охирги йилларида бу ёшлар қиличбозлик, найза 
улоқтириш ҳамда тўла асбоб-аслаҳалари билан отда юришни машқ қилар эдилар. 
Қуролбардорликнинг умумий жисмоний ва ҳарбий тайёргарлиги ана шундай амалга 
оширилар эди. 21 ёшга кирганларида улар рицарлик унвонини берилар эди. Ана шу 
даврдан бошлаб уларнинг кўпчилиги учун жисмоний машқ машғулотлари кўнгил 
очиш воситасига (отда юриш, ов қилиш) айланар ёки турнирларда иштирок этиш 
воситаси сифатида хизмат қилар эди.
Рицарлик тайёргарлиги – жисмоний камолотининг учинчи босқичи-фақат йирик 
сенъорлар учун мўлжалланган эди. Бу тарбия босқичи шахсий майллар мувофиқ 
келадиган жисмоний машқлар (масалан кураш, қиличбозлик ва бошқалар) 
турларигина ўз ичига олади. Бу босқичда гуруҳлар таълими эмас, балки индивидуал 
таълим устида турар эди.
Қалъаларга профессионал ўқитувчилар, қиличбозлик усталари, энг машҳур 
курашчилар ва бошқа мутахассислар таклиф этилар эди.
Бундай тарбия системаси натижасида рицарлар, одатда жисмоний жиҳатдан 
кучли, эпчил ва матонатли кишилар бўлиб, улар ҳарбий харакатларнинг асосий 
усулларидан ҳабардор бўлар эдилар. Дағал жисмоний куч уларнинг ифтихори эди. 
Улар ўзларининг доирасида рицарлик адаб-қоидалари деган аҳлоққа амал қилар 


30 
эдилар. Лекин улар деҳқонларга ва шаҳарликларга нисбатан ҳар қандай қўполлик ва 
зўрликни ишлатар эдилар.
Рицарларнинг турнарлари рицарлар ҳарбий спрот мусобақаларининг ўзига хос 
шаклидан иборат эди. Уларда гўё феодал аслзодаларнинг ҳарбий-жисмоний 
тайёргарлигига ва рицар отрядларининг ҳарбий харакатлари тайёргарлигига якун ясар 
эди. Турнарлар илк ўрта аср даврида вужудга келган. Улар Франция, Германия, 
Англия, Чехия ва Испанияда салб юришлари даврида айниқса равнақ топган. 
Турнирлар ўз тараққиётида икки босқични босиб ўтган, биринчи босқич-реалистик 
ҳарбий ўйинлар бўлиб, бунда турнирлар намунали курашдан иборат эди, иккинчи 
босқич спрот якка кураш бўлиб у французларда “жут”, немислардан “тъост” деб 
аталган. 
Оммавий реалистик курашлар (“буғуртлар”) кенг катта майдонларда ўтказилган 
ва бирор ҳарбий харакат манзарасини эслатган. Вақтлар ўтиши билан бу курашлар 
чекланган майдонда, маълум вақт қоида ва тартибга асосланиб ўтказила бошланган. 
Кейинчалик оммавий турнирлар жут ва тъост турнирлари шаклини олган. Тъост 
турнирлари XI асрда яккама-якка олишувнинг анча аниқ шакли сифатида пайдо 
бўлди. ХШ асрда улар турнир дастурининг асосий қисмига киритила бошланди ва 
рицарлар доиарсида жуда кенг тарқалди. Пойга ва найза билан харакат қилиш жут ёки 
тъостда-оғир аслаҳа билан қуролланган рицарларнинг яккама-якка олишувида асосий 
машқлардан эди. Белгиланган қоидага мувофиқ, чопиб келаётган отнинг устида туриб, 
найза зарби билан рақибини эгар устидан учириб юбориши лозим эди.
Турнир махсус майдонларда-пойга ва бошқа мусобақалар ўтказиладиган 
майдонларда ўтказилар эди. Дастлаб турнарлар вақтида қалъа ва шаҳарлар яқинидаги 
атрофи ўралмаган жойлар ана шундай майдонлар вазифасини ўтар эди.XI асрдан 
бошлаб махсус майдонларнинг хажми маълум бир тартибга солина бошлади, лекин бу 
ҳамма жойда ҳам бир хил эмас эди. XIV асрда турнар иштирокчиларининг 
ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида майдонлар тўсиқлар билан тўсиб қўйиладиган 
бўлди; рақиблар шу тўсиқлар бўйлаб бир-бирларига қарши харакат қилар эдилар. 
Аста-секин ана шундай яккама-якка олишувлардаги жанг санъати учун тумтоқ 
найзалар билан кучли ва аниқ зарба беришдан иборат бўлиб қолди.
Қуролланган икки отряднинг олишувидан иборат бўлган оммавий турнирлар 
анча жиддий характерга эга эди. Отрячдлар майдон чеккасидаги арқон билан тусиб 
қўйилган жойда саф тортиб тизилишар эди. Сигналчига мувофиқ, арқон узиб 
ташланар ва отрядлар бир-бирига қарши ҳужумга ўтар эдилар. Ўз шлёмиши йўқотган 
ва отдан уриб туширилган рицарлар сафдан чиқар эдилар. Энг кам зарар кўрган отряд 
турнарда ғолиб чиққан хисобланар эди. Турнирда алоҳида ажралган иштирокчилар 
Хонимлар қўлидан қимматбахо мукофат ёки ёдгорлик совғаси олар эдилар.
Ўқ отадиган қурол найза бўлиши билан XIV асрдан бошлаб отлиқ рицарлар ва 
рицарлик турнирлари тушкунликка юз тута бошлади. Турнир феодал задогонлари 
учун томошаларга айланиб қолди, камбағалашган кичик рицарлар эса турнирлардан 
бойиш ва талаш манбан сифатида фойдаланар эдилар. 
Ўйин ва томошаларнинг феодалларнинг, айниқса уларнинг болаларнинг ҳарбий-
жисмоний тарбиясида катта ўрин тутар эди. Ўғил болалар ва йигит ихтиёрида ёғоч 
оёқлар, арғимчоқлар, шағам тошлар, пилдироқлар бўлар эди. Болалар ҳар жиҳатдан 
кўнгил очишар, паракларда, ўрмонларда, далаларда эркин югуришар, дарёда 
чўмилишар эди. Йигитлар ўйинчоқ қалъалар курашишар ва уларга ҳужум қилиб, 
“босиб” олишар эди.


31 
Мусобақа ўйинлари феодалларнинг тарбиясида катта аҳамиятга эга эди. 
Мусобақа ўйинларини икки гуруҳга: ҳарбий ва спрот гуруҳларига ажратиш мумкин. 
Ҳарбий ўйинларда ҳарбий операциялардан, асосан салиб юришларидан, 
шунингдек қаҳрамонлик рамонларидан турли ҳарбий эпизодлар (қалъани қамал 
қилиш, шаҳар қалъасига ҳужум қилиш ва хаказолар) қайтарилар эди. Ўрта асрларда 
бундай ҳарбий ўйинлар сони ғоят кўп эди. “Салидин дараси” номи билан аталадиган 
ўйин айниқса оммалашиб кетган эди.
Феодалларнинг энг севимли спрот ўйини кичик копток-хозирги теннис 
коптогига ўхшаш копток ўйини эди. Францияда бу ўйин “жедекам” (олма ўйини) деб 
аталар эди. Бу ўйин учун махсус коптоклар, ракеткалар тайёрланиб, махсус бино-
“ўйин уйи” курилар эди. Катта тўп билан “суль” ўйини-футбол ўйинини эслатувчи 
ўйин ўйинлар эди. Бу ўйинлар асосий халқ ўйини эди. Лекин карол ва унинг 
атрофидаги аслзодалар, айниқса қишлоқ дварянлари ундан ҳазар қилмас эди. 
Феодалларнинг кўнгил очиш ўйинларидан акработика машқлари, масалан, тикка 
кўтарилган деворга қўшимча тахта билан югуриб чиқиш, қийин тўсиқлардан сакраб 
ўтиш, ёғоч отда ўйнаш машқлари маълумдир. Баъзи бир кдроллар ва бошқа 
феодалларнинг саройларида махсус акработика ўқитувчилари ҳам бўлган.
Ёввойи ҳайвонларга ов қилиш анча оммалашган кўнгил очиш воситаси бўлган. 
Овда рицарлар, хонимлар, қуролбардорлар, пажлар ва кўп сонли мулозимлар 
қатнашган. Махсус кишилар ҳайвонларнинг уясидан ҳайдаб ёки қувиб, овчилар 
келаётган томонга ёки тарафга чиқарганлар, овчилар эса ҳайвонларни отганлар ёки 
ўқсиз қурол билан яраланганлар. Одатда от устида туриб ов қилган. Қутурган 
ҳайвонлар баъзан овчиларга ҳужум қилган шунинг учун овчиларга жасурлик, 
эпчиллик билан чаққон ҳаракатлар қилишга тўғри келган. Бу эса омадли овчилар 
донғини чиқарган. 
Ўйин ва томошалар оқ суяк ва феодалларнинг ҳеч қандай қонун билан 
белгиланмаган, тартибга солинмаган ҳарбий-жисмоний системаси ана шундай эди. Бу 
тарбиянинг оқибат мақсади феодалларни феодал тузумини мустахкамлаш ҳамда 
деҳқон ва хунармандлани итоат- гўйликка сақлаш учун курашга тайёрлашдан иборат 
эди. Тараққий этган феодализм даврида Византияда ва Рус феодал князликларида 
жисмоний тарбия бирмунча бошқачароқ равноқ топди. Византия турклар томонидан 
босиб олишига қадар (1453 йил) у ерда цирк томошалари ўйинлари ва кўнгил очиш 
воситалари сифатида антик жисмоний тарбия излари сақланиб қолди.
Рус феодал князликларида князларнинг ҳарбий-жисомний тарбия системаси, 
Ғарбдаги сингари, ҳалқдан кескин фарқ қилмас эди. Рус князлари Рус ерининг кўп 
сонли душманларига-чўл кўчманчилари ва Ғарбий Европа рицарларига қарши 
курашда ҳалқ лашкарларига таянишига мажбур эди. Шунинг учун ҳалқ оммаси бу 
ерда ҳарбий ишдан четлаштирилмаган эди. Князлар ва уларнинг дружиналарининг 
ҳарбий-жисмоний тарбиясида жисмоний машқ ва ўйинларнинг ҳалқ турлари кўп 
ишлатилганки, бу хол ҳам эҳтимол, шу билан изоҳланса керак. 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling