1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


II бўлим. ЎРТА АСРЛАРДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

 
II бўлим. ЎРТА АСРЛАРДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ 
III боб ИЛК ТАРАҚҚИЙ ЭТГАН ФЕОДАЛИЗМ ДАВРИДА 
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ
Ўрта асрлар Осиё, Европа мамлакатлари ва Африканинг бир қанча 
мамлакатларининг асосий кўпчилигида феодал ишлаб чиқариш усули ҳукумронлик 
қилган давр эди. Тарих майдонида янги-янги халқлар пайдо бўлган ва Ғарбий Шарқий 
Европанинг, Хинди-Хитойнинг кўпгина давлатлари, Туркия, Япония ва бошқалар 
қарор топди. Хитой, Хиндистон, Эрон ва Ўрта Осиё территорияларида илгари пайдо 
бўлган давлатлар ҳам ривожлана борди.
Хитой эрамизнинг Ш-IV-асрларида Хиндистон ва Ўрта Осиё мамлакатларида
Шимоий Африкада ва Европа эрамизнинг Ш ва VII асрларида феодал муносабатлар 
вужудга келди. Баъзи бир халқлар қулдорлик тузумини четлаб, тўғридан-тўғри 
ибтидоий жамоа тузумидан феодал муносабатларга ўтдилар. 
Феодализм дарви ер феодалларнинг мулки хисобланар эди. Ер оқсуяк 
феодалларга ва чернов феодалларига қарашли бўлган вақтдагина эмас, балки, баъзи 
бир шарқий мамлакатларда бўлганидёк, феодал давлатига қарашли бўлган вақтда ҳам 
феодалнинг мулки ҳисобланар эди. Меҳнат қуроллари, моллар, ҳўжалик иморатлар ва 
уруғчиликлар феодалларда ҳам бевосита ишлаб чиқарувчилар, деҳқонларда ҳам 
шунингдек ҳунармандларда ҳам бор эди.
Эксплуататорлар синфи-оқсуяк феодаллар ва черков феодаллари ҳамда 
эксплуатоция қилинувчи синф-крепостной деҳқонлар феодал жамиятнинг асосий 


26 
синфлари эди. Улар ўртасида бутун ўрта асрлар давомида қаттиқ синфий кураш олиб 
борди. Бу кураш ўша даврдаги ижтимоий тараққиётининг барча соҳаларига, шу 
жумладан, феодал ва халқ оммасининг жисмоний тарбияси ҳам хал қилувчи таъсир 
қилар эди.
Черков феодал жамиятнинг ғоят реакцион куч эди. У анитак маданият 
қолдиқларини йўқ қилишига ҳаракат қилди, халқ ижодига, фанга қарашли кураш олиб 
борди. Черков халқининг жисмоний камолотга томошаларга интилишини 
мажусийликнинг, антак диний – урф-одатларининг кўриниши деб билади. Черков 
сергуноҳликка қарши кураш ниқоби остида халқ ҳаётидан жисмоний машқлар ва 
ўйинларини зўр бериб чиқариб ташлай бошлади. Черков, худди оқсуяк феодал каби 
деҳқонлар ва шаҳарликлар жисмоний машқлар ёрдамида ўз жисмоний тайёргарлигини 
яхшилай олишлари ва ундан феодалларга қарши курашишлари учун фойдаланишлари 
мумкин деб хавфсиради.
Илк ўрта аср даврида чернов феодалларнинг жисмоний тарбиясига ҳам салбий 
муносабатда бўлди. У салб юриш давридагина раҳбарларнинг ҳарбий-жисмоний 
тайёргарлигига бўлган ўз муносабатини ўзгартирди. Бу вақтларда черков оқ суяк 
феодал аслзодаларнинг жисмоний тарбияси қораламади ва ҳатто бу тарбияни 
руҳонийлар ҳамда монаҳлар жамиятига олиб кирди. Черков худога ва феодал 
тартибларнинг мустахкамлигига бўлган эътиқодни фақат бутлар ёрдамида эмас, балки 
қилич ёрдамида ҳам қувватлар эди. 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling