1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия
Download 1.48 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя
АНИТИК ГИМНАСТИКА
Қадимги Герциянинг жисмоний тарбияси системасида “гимнастика” деган умумийланган билан бирлаштирилган жисмоний машқлар шаклидаги жуда кўп воситалардан фойдаланилган. Қадимги юнон гимнастикаси ўз мазмунига кўра уч қисмга: полестрина, орхестрика ва ўйинларга ажратилган. Полестрина асосан югурши, сакраш, найза ва диск улоқтириш ҳамда курашишдан иборат бўлган беш кураш мусобақаси ташкил этар эди. Югуришнинг 18 турли турларидан фойдаланилар эди: стадиодром-биринчи босқичдаги масофага югуриш (192м); диаул- иккинчи босқичдаги масофага югурши (қарийиб 384м); долиходром-чидамли бўлиш учун узоқ масофаларга югуриш; одатда, иккинчи босқичда ўтказиладиган қуролланган холда (найза ва қалқонларни қўлга олиб, шлём ва совутни кийган ҳолда) югурши; маъшала кўтариб югуриш. Лукианнинг кўрсатишича, машқлар “қаттиқ ерда эмас, балки чуқур қумлак жойда” ўтказилган югуришда ғоят чидамли бўлиши юнон югурувчилари учун характерли бўлган. Бунинг ёрқин мисоли шуки, эрамиздан аввалги 490 йил Марафон остонасида эронликлар билан бўлган қаттиқ жангда кейин бир жангчи ғалаба хабарини етказганлиги учун жанг майдонидан Афинагача (42кмдан зиёдроқ йўл босиб) югуриб келган. Сакраш машқларидан узунликка сакраш кўпроқ қўлланилган. Хандақлардан ва бошқа тўсиқлардан сакраш катта амалий аҳамиятга эга эди. Мусобақаларда кўпинча кўлга гонтеллар ушлаб сакраш машқлари кўпроқ бажарилган. Найза улоқтириш машқи ҳарбий иш билан бевосита алоқадор бўлган. Найзани маълум нишонга ва масофага улоқтирганлар. Диск улоқтириш тош отишдан келиб чиққан қадимги машқ бўлиб, у ҳарбий амалий аҳамиятига эга бўлган. Тошдан ёки металдан дискаларнинг оғирлиги 1.7 кг дан 4.7 кг гача, динаметри эса 14 см дан 21 см гача бўлган. Кураш машқлари икки хил вариантда бўлган. Биринчи вариант шундан иборатки, унда қайси курашчи ўз оёқларини ердан узмаган ҳолда рақибини уч марта ерга кўтариб урса, у ғолиб ҳисобланган. Курашнинг иккинчи вариантида рақибнинг елкасини ерга текизиши мақсадида турли ҳолатларда курашилган. Бу асосий машқлардан ташқари полестрина таркибига муштлашиш ва панкратион ҳам киритилган. Панкритион мураккаб машқ бўлиб, унда кураш ва мушлашиш элементлари қўшилган. Сузиш, қиличбозлик, отда юриш, ёйдан отиш ҳам полестрина таркибига кирган. Орхестрика нафис-харакатларни ривожлантириш учун бажариладиган турли машқлардан иборат бўлган. Бу машқлардан фойдаланилган. Грецияда диний-урф- одатлар ва оммавий такомиллар вақтида катта рол ўйнаб келган. Кўп сонли рақслар ҳам орхестрини таркибига кирган. Ўйинлар кўпинча болалар билан ўтказиладиган машқлар вақтида фойдаланилган гимнастика қисмини ташкил қилган. Копток билан ўйналадиган жуда кўп ўйинлар, бир-бири билан арқон тортишув ўйинлари, мувозанат сақлаш ўйинлари, югуриб ўйналадиган, ўйинлар (тутмачоқ ўйини сингари ва хоказолар) ана шундай ўйинлар жумласига кирган. Download 1.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling