1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

СПОРТА СИСТЕМАСИ. 
Дорийликларнинг Лаконияни босиб олиш натижасида эрамиздан аввалги IX 
асрнинг ўрталарида вужудга келган. Спарта давлати дастлаб ҳарбий жиҳатдан уюшган 
уруғчилик иттифоқи ҳарактерга эга эди. Спарта бу иттифоқнинг кўпгина 
хусусиятларини деярли бутун тарихи давомида сақлаб келган. Босиб олинган 
маҳаллий аҳоли босқинчилар-дорийликлар тамонидан жуда қаттиқ эксплуатция 
қилиш объектига айланади. Маҳаллий аҳоли босқичларини барча қишлоқ хўжалиги ва 
хунармандчилик махсулотлари билан таъминлашга мажбур эди; ҳарбий жамоаларга 
уюшган босқичларнинг ўзлари эса фақат ҳарбий иш билан банд эдилар. Ўз 
замонларига қарши тез-тез қўзғолон кўтариб турадиган педономлар ва илоатлар 
оммаси устидан ҳокимликни қўллаб-қувватлаш зарурлиги спарталикларни доим 
жанговар ҳолатда туришга мажбур қилади ва жамоанинг шунга мувофиқ ҳарбий 
лагерв уюшмасининг юзаги келишига сабаб бўлади. Спартанинг .20 ёшидан 60 
ёшигача бўлган ҳар бир фуқароси аримя сафида булар, бунинг устига кўп вақтнинг 
оиласидан узоқда, ҳар куни бирор маълум бўлинманинг жангчилари йиғиладиган 
жамоат ошхоналарида (сисситияларда) ўтказишига мажбур бўлар эди. Ҳарбийлар 
лагер ҳаёти шариотларида ўзига хос тарбия системаси ҳам ривожланиб борар эди.
Спарталиклар тарбия соҳасида ўз эътиборини асосан кучлик чидамлилик ва 
эпчилликнинг ўсишига қаратар эдилар, чунки спарталикларнинг қуролланиши 
характери ва тактикаси шуни талаб қилар эди. Тарбия мақсади бўлажак жангчилар 
хамжиҳатлигини, кучини ва чидамлигини таъминлайдиган жисмоний фазилатларини 
камол топтиришдан иборатдир. Спартада тарбия масалаларига катта эътибор берилар 
эди. Гўдакнинг туғилган кунидан бошлаб унинг ҳаёти давлат назорат остида бўлар 
эди. Плутархнинг айтишига қараганда, бирор жисмоний камчилик билан туғилган 
барча болаларни ўлдирганлар, сўнгра эса махсус ташкил қилинган ижтимоий интернат 
уйларида ўқитганлар. 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўғил болалар жамоат уйларида яшаб 
улар асосан жисмоний тарбия олар эдилар. Улар жисмоний машқлар (югуриш, 
курашиш, ирғитиш, сакраш ва бошқалар) ёрдамида ҳар қандай қийинчиликларни 
енгишга ўргатар, ўз кучлари ва чидамликларини ўстирар эди. Уларнинг мураббийлари 
ва раҳбарлари давлат томонидан белгиланадиган педономлар эди. Ҳар йили шу 
ёшдаги гуруҳга турувчи болалар учун синов (уй) лар ташкил этилиб, бу синовларда 
ўғил болалар ўзларининг жисмоний фазилатларини ривожлантириш борасида бир йил 
ичида эришган натижаларни намойиш қилар эдилар. 14 ёшга етган ўсмирлар учун 
синов йили деб аталувчи алоҳида йил белгиланар эди; бу ўсмирлар қурол олар, махсус 
отрядларга гуруҳлаштирилар ва ўз мураббийлари раҳбарлигида полиция ҳизмати ва 
ҳарбий хизматни ўтар эдилар. Бу синов йили давомида улар тунги югуришлар 
уюштирар эдилар, бундай тунги югуришлар вақтида уларга йўлда учраган ҳар бир 
илотни ўлдиришга, илотларни қишлоқларига хужум қилишга бу қишлоқларни вайрон 
қилиб ташлашга ҳуқуқ берилган эди. Бу юришлар илотларни қўрқитиш ва ёш 
спарталикларни юриш вақтидаги жанговор холатига, илотларнинг қўзғолонларини 
бостиришга ўргатиш мақсадида уюштирилар эди.
Синов йилни тугаши билан ўсмирлар эйренлар разрядига ўтказилар эди. 
Эйренлар (15 ёшдан 20ёшгача бўлаган йигитлар) системали жисмоний тайёргарлик 
билан шуғуланар ва айни бир вақтда кичик ёшдаги синфдаги ўғил болаларни 
тарбиялашда педономларга амалий ёрдам кўрсатар эдилар.
Ёш сапратлик 20 ёшга тўлиши билан яна синовдан ўтар ва эдиблар разрядига 
ўтказилиб, улар қаторида 30 ёшгача бўлар эди. Эдиблар куйишлар составига 
киритирар, югуришларда қатнашар эдилар. Улар мунтазам равишда жисмоний 


16 
машқлар билан шуғуланар ўзларида аска учун зарур бўлган фазилатларини таркиб 
топтирар эдилар.
Спарта ёшларнинг эрлар жинси жисмоний тарбиясининг қаттиқлиги спарталик 
қизларнинг ҳам қаттиқ табиясига мувофиқ келар эди. Қизлар йигитлар билан бир 
қаторда жамоат байрамларида иштирок этиб, мусобақа ва рақсларга қатнашар эдилар: 
югуриш, сакраш, ирғитиш ва ҳатто курашишга доир машлар кўпроқ шуғулланар 
эдилар. Қадимга маънбаларнинг кўрсатишича, қизларни бундай табиялашдан мақсад 
“бу қизлардан туғиладиган болалардан бақувват ва кучли бўлиши учун уларнинг 
танасини кучли бақувват қилишидан иборатдир”. 
Қулдорларнинг Афинада вужудга келган тарбия системаси Спартадаги қаттиқ, 
бир тамонлама тарбия системасидан (бу ерда ақлий таълимга эътибор беришар эди) 
фарқ қилади. 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling