1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия
Download 1.48 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя
(“табоғган”) лар бор эди; улар бу копток ва чаналардан фақат хужаликлардагина эмас,
балки мусобақаларда ҳам фойдаланганлар. Колумб давридаёқ европаликлар индеецларнинг коптоклари – Костильяликлари (Испания) нинг коптокларидан яхши эканлигини тан олишга мажбур бўлган эдилар. Индеецлар томонидан резина коптокни кашф этилиши кўпгина бошқа Европа халқларида ҳам копток ўйиннинг янада равноқ топишида муҳум рол ўйнади. Ибтидоий одамларга суякдан қилинган чанғилар, конькилар копток билан ўйнашга мўлжаланган ракеткалар маълум бўлган. Оналик уруғчилиги шараоитида асл меҳнатни ва мудофаа фаолиятида эркак билан баб-баравар қатнашар эди. Мавжуд этнографик матераллардан маълум бўлишича ўша вақтларда муштлашиш, курашиш, югуриш, таёқбозлик, найза ирғитиш, ёй отиш юзасида ва бошқа шу каби соҳаларда аёлларнинг махсус мусобақаси, аёллар билан эркаклар мусобақаси ўтказилар эди. Баъзи бир маълумоларга қараганда, аёлларнинг бундай машқлари масалан; скифларда, ўзбек халқининг қадимий аждодларида, шунингдек патриархат тузуми шароитидаги айрим бошқа уруғлар орасида сақланиб қолган. Ибтидоий жамоа жисмоний табия соҳасида ўз аъзолари зиммасига маълум мажбуриятлар юклади. Ёш қиз ва йигитлар хаётда керак бўладиган эпчилик, чидамлилик, чаққонлик, жасурлик ва қаьтиятлик каби қобилиятларга эга бўлиши лозим эди. Баъзи қабилаларда масалан, бароро ва конелла (шарқий Бразиля)ларда йигитлар маълум синовлардан ўтмагунларча ҳатто уйланишлари ҳам мумкин эмас эдилар. Кураш ва югуриш энг асосий синовлардан эди. Бразилия тадқиқотчиларидан бари Бушан, бу бадан машқларининг қийинлиги шундаки, югураётган киши елкасида оғир бир ёғоч бўлагини кўтариб бориши ва югуриб бориб, нишонга тегизиш лозим, деб ёзган эди. Мексикалик индеецларда югуриш мусобақаси 20 кмлик масофани айланиб ўтишдан иборат эди. Этнограф Цобель индеецларнинг карагумар қабиласидаги аёллардан баъзиларининг анча катта масофани эркаклар билан аниқ бир вақтда югуриб ўтганлигини кузатган. Шарқий Африкадаги кўпгина ибтидоий қабилаларда лангар чўп билан сакраш ва югуриб келиб баландликка сакраш мусобақалари ҳам бўлганлиги маълум. Чунончи ватуси қабиласида югуриб келиб баландликка сакраш ва лангарчўп билан сакраш турли байрамлар вақтидаги оддий ходиса бўлган. Ибтидоий жамоа шароитларидаёқ сузишнинг турли усуллари, элементлари (масалан; крол усули билан сузиш) маълум бўлган, каноэ ва байдарка - хилидаги енгил узунчоқ қайиқда эшкак эшиш қўлланилган. Этнографик материаллар Жанубий Америкадаги баъзи бир қабилаларда (Европанинг мустамлака қилиб олишгача бўлган даврда) турида машқ қилиш элементлари мавжуд бўлганлиги тўғрисида далолат беради. Шимолий Америка индеецларининг айрим қабилаларида (бу қабилалар кашф этилган вақтида оналик ҳуқуқи асосида уруга бирлаштирилган эди) катта резина 10 копток, човғанлардан фойдаланиб ўйналадиган хоккей тўпидаги ёзги ва қишки ўйинлар расм бўлган. Баъзи бир манбалар ибтидоий жамоа одамларида диск улоқтириш машқи ҳам бўлганлиги кўрсатади. Тўғри, ҳали бу мусобақа тури ҳар томонлама мустақил бўлмаган балки комплекс характердаги ўйинлар таркибига кирган. “Диск” кактус ўсимлигидан тайёрланган ва юмалоқ шаклда бўлган. Олдин кактусдан тиканлар тозаланган. Диск ҳам ўнг, ҳам чап қўл билан улоқтирилган. Ўйновчилар икки тўдага бўлинган. Биринчи тўдадаги ўйинчилар навбат билан дискни улоқтирадиган пайтда иккинчи тўдадаги ўйинчилар (навбат билан) учиб келаётган дискга ёй ўқи билан текизишга харакат қилганлар. Ўқи нишонга тегмаган ўйинчилар ўйиндан чиқарилган. Юқорида айтилган гаплар ҳозирги замон спорти ва жисмоний машқларнинг қатор элементлари оналик уруғчилиги шароитидаёқ пайдо бўлганлигидан далолат беради. Download 1.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling