1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

АФИНА СИСТЕМАСИ 
Афинани давлатлари ҳам, ҳудди Спарта сингари, ҳарбий қулдорлик полислари 
ҳарактерида эди. Шу билан бир вақтда бу давлатлар Консерватив - деҳқончилик. 
Спартасидан савдо – сотиқ ва хунармандчилик тараққиётининг юксак даражаси ҳамда 
қуллар меҳнатининг уюшганлиги билан фарқ қилар эди. Қуллар меҳнатининг ўсиши 
Афина давлатларидан эркин фуқаролар (қулдорлар)нинг мулкий табақаланишига 
сабаб бўлади, бу хол Солоннинг (эрамиздан аввалги 594 йил) Афина жамиятининг 
синфларга ажралиши тўғрисидаги қонунларда ўз ифодасини топди. Ҳарбий қулдорлик 
полисининг характерига мувофиқ, қулдорлик жамоасининг барча аъзолари ҳарбий 
хизмат ўтиши лозим бўлган. Солон қонунига кўра, тамомила мулкка эга бўлмай, 
тўртинчи синфга ажратилган фуқораларга ҳарбий хизматдан озод қилинган. Эркин 
бўлиб туғилган аскар кишилар оммасининг армияга жалб этилиши сабабни давлат 
тузилишининг ўзига хослиги бўлиб, бу давлат тузилишида ҳарбий мажбуриятни 
ўтайдиган демоснинг барча табақалари гараждан ҳуқуқларидан фойдаланар эдилар. 
Афина иқтисодий қудратининг ўсиши шароитида маданиятнинг барча соҳалари 
равнақ топди, бунинг натижасида Афина давлатлари Грециянинг маданий хаётидан 
асосий мавқени эгаллади. Афина давлатининг бу хусусиятлари бу ерда таркиб топган 
тарбия системасида ҳам ўз ифодасини топди. Афина тарбиясининг мақсади ҳам, ҳудди 
Спартадаги сингари қуллар жангчини тайёрлашдан иборат эди. Бироқ, Афина 
қўшинлари спарталиклардан фарқ қилиб оғир қурол-аслаҳа билан қуролланган пиёда 
аскарлардангина эмас, балки фалинга сафидан ташқарида ҳаракат қиладиган енгил 
қуролланган пиёда аскарлардан ҳам иборат эди.
Афинанинг юксак иқтисодий ва маданий ривожланиши шароитларида жангчини 
тайёрлаш мақсадига жисмоний тарбиядангина эмас, балки ҳам ақлан. Ҳам эстетик 
тарбиядан кенг фойдаланиш йўли билан эришган эди, афиналикларини ўзлари 
гувохлик беришга, жангчини тайёрлаш “ташқи ва ички гўзалликка ” эришишдан 
далолат эди. Бу ўринда ички гўзаллик тушунчаси қулдорлик давлати фуқароси 
зиммасига юкланадиган мажбуриятларни бажариш маҳорати ва қобилияти англанади.
Афинадаги ўғил болалар 7 ёшгача уйда тарбияланар эди. Уй тарбиясининг 
асосий вазифаси турли ўйинлар ёрдамида болани жисмоний жиҳатидан 
чиниқтиришдан иборат эди. Болалар 7 ёшдан 14-16 ёшгача ҳусусий мактабларда 
ўқитилар эди. Мусиқий мактабларда болаларга савод, мусиқа ва ашула, гимнастика 
мактабларида (полестрада) жисмоний машқлар ўрганар эди. Полестрада жисмоний 
тарбиянинг асосий воситаси сифатида юнонларнинг беш кураш мусобақаси; югуриш, 
сакраш, диск ва найза улоқтириш ҳамда курашишдан фойдаланар эди. 


17 
Полестраларнинг асосий мақсади жисмоний жиҳатдан тайёрлашдан, жангчига зарур 
бўлган, мардлик ва қатъий иродани тарбиялашдан иборатдир; шу билан айни бир 
вақтда полестралар ўз олдига ҳушбичим гавдани таркиб топтириш, эпчил ва чиройли 
ҳаракатларни ҳосил қилиш вазифасини ҳам қўяр эди.
Лунианнинг сўзига кўра, гимнастика машқлари натижасида “йигитлар ўз 
билимларини жангда қўллашга мажбур бўлганларида, кутилмаганда зарур бўладиган 
кўникмаларни хосил қиладилар”, полестралар эса шу мақсадда “энг яхши машқлардан 
фойдаланшиб, ялонғоч аъзою баданларини чиниқтирар уни соғлом, бақувват, чаққон, 
ҳушбичим ва душман зарбига чидамли қилар” эдилар.
Полестраларда педотриблар таълим берар эди; улар машқларнинг барча турлари 
юзасидан машғулотлар ўтказар эдилар; лекин ҳар бир педотриб унчалик кўп бўлмаган 
ўқувчилар билан машғулот ўтказар эди.
Қулдор йигитлар 14-16 ёшидан 18 ёшгача гимназияларда таълим олар эди. Бу 
масалалар биринчи навбатда ёшларни гимнастика соҳасида камол топтиришга 
мўлжаланган эди. Бу ерда таълим олувчиларга анча малакали раҳбарлар бошчилик 
қилар эди. Ҳар бир педотриб машқларнинг барча турлари юзасидан машғулотлар 
ўтказадиган полестралардан фарқли равишда гимназиялардаги педотриблар 
машқларнинг айрим турлари юзасидан мутахасислар эди. Педотрибларнинг ишига 
медицинага доир айрим билимлардан хабардор бўлган гимнастикачилар раҳбарлик 
қилардилар. Аристотелнинг сўзига кўра, гимнастикачилар ўғил болалар организмини 
тегишли холатга келтиришлари, педотриблар эса уларни гимнастика машғулотлари 
билан ривожлантириши лозим бўлган.
Афинадаги қулдорлар ёшларни тарбиялашнинг охирги босқичи эфебия-ўзига 
хос ҳарбий ташкилот бўлиб, бу ташкилотга биринчи (анча бадавлат) уч синфлардан 
икки йил муддат билан (18 ёшдан-20ёшгача) йигитлар киритилар эди. Эфебияда 
қиличбозликка, ёйдан отишга, найзабозликни, найза ва диск улоқтиришига ва 
манжаниқдан отишга ўргатадиган ўқитувчилар таълим берар эди. Биринчи йил 
давомида эфеблар гимнасия билан алоқасини узмагунча қатнашиб турар ва ўзининг 
умумий жисмоний тайёргарлигининг такомиллаштириб борар эди. Шу билан айнан 
бир вақтда улар одатда юришни, қўш ғилдиракли аравада юришни, сувда сузишни ва 
хакозоларни машқ қилар эдилар. Эфебияда таълим олишнинг иккинчи йилни 
бошларида ёш жангчилар ўзларининг бир йиллик ҳарбий тайёргарлик соҳасида олган 
билимларини халқ олдида намойиш қилар эдилар; шундан кейин уларга қалқон ва 
найза бериб, ҳарбий хизматини ўтиш учун чегардош горнизонларга жўнашар эдилар. 
Ёш афиналикни тарбиялаш шу билан тугаланар эди. Лекин кейинчалик ҳам, катта 
ёшга кириб қолган чоғларида ҳам афиналиклар ўз жисмоний тайёргарлигининг 
сақланиб туриши ва ривожланиб бориши тўғрисида ғамхўрлик қилганлар. Улар 
одатда эрталабдан кечгача очиқ бўлган гимнасияларга тез-тез келиб туришар ва бу 
ерда ёшларнинг машғулотларини томоша қилиб қолмасдан, машқларда ўзлари ҳам 
қатнашар эди.

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling