1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия
ДЕҲҚОНЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯСИ
Download 1.48 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя
ДЕҲҚОНЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯСИ
Озод деҳқонларнинг қуликка солиниши, уларни эксклуатация қилишнинг кучайиши ва уларни ҳарбий ишда қатнашишдан четлаштирлиши ҳалқ оммаси жисмоний машқлар билан шуғулланиш учун зарур бўлган моддий имкониятлар камайиб кетди. Бунинг натижасида ўйинлар, рақслар, турли машқларни ўз ичига олган мусобақа турлари билан нишонланадиган кўпгина эски ҳалқ байрамлари унитилди. 32 Бироқ деҳқонлар ўзларнинг оғир ва ҳуқуқсиз аҳволларига қарамасдан, ўз муҳитида, илгариги даврлардаги анъанавий жисмоний машқлари сақланиб қолишга ҳаракат қилдилар. XIV-XV асрлардаги гравюраларда деҳқонларнинг отда чопиши, рақслари, унинг югуришига, курашга ва лангар чўпга тиркалиб чиқишга доир мусобақалар акс эттирилган. Гермон князликларида ерга ташлаб қўйилган шамшир атрофида рақсга тушар ғоят оммалашган эди. Европанинг шимолий районларида, жумладан Скадиновияда чанғида юриш ва конки учиш анча кенг қўлланар эди. Францияда туки билан ўйналадиган ўйинлар машҳур эди. “Суль” ўйинида кўпинча аксари қишлоқларнинг аҳолиси иштирок этди. Ўйновчилар икки гуруҳга олиб кетишида ва олдиндан белгилаб қўйилган нишонга ташлашдан иборат эди. Ўйновчилар сони кўпинча бир неча юз кишига етар эди. Худди шунча ўхшаш ўйинлар Англияда турли номли (“футбол”, “херлинг”, “кемпинг” ва бошқалар) билан машҳур эди. “Лапта” туридаги ўйинлар (немис ўйини “шлагбалль”, инглиз ўйинлари “крикет”, “раундрес”), шар ўйинлари, кегли ўйинлари ҳам анча оммалашган эди. Ҳалқ ҳаётида сақланиб қолган ўйин ва машқлар деҳқонларда системали жисмоний тарбиянинг йўқлигини бирмунча тўлдирар ва уларда меҳнат қилиш ва феодалларга қарши курашиш учун зарур бўлган маънавий ва жисмоний фазилатларнинг тарбиялашга имкон берар эди. Деҳқонлар оммасидаги жисмоний тайёргарликнинг ҳалқ формалари аҳамияти швейцарияликлар мисолида яққол кўзга ташланади. Габсубурглар империясига қарши кураш даврида Маргантека ёнидаги бўлган жангда (1315 йил) ва бошқа жангларда уч швейцария контонлари Швица, Урви, Унтервальден иттифоқи душманнинг отлиқ рицарларига жиддий зарба беришга мувоффиқ бўлди. Швейцарияликларнинг яхши жисмоний тайёргарлиги ва уларнинг жангда камалак отиш, тоши улоқтириш ва бошқа ҳаракатларни моҳирона қўлланганликлари маълум даражада бу курашнинг мувоффақиятли боришига сабаб бўлади. XIV асрда Швейцария ёшларнинг ўзига хос жисмоний тарбия системаси қарор топади. 16-18 ёшдаги кишилар жиддий жисмоний тайёргарлик мактабини ўтар эдилар. Улар югуриш, сакраш, курашни ўрганар; тош улоқтириш, узун найза, ойболтани ишлатишини, зич саф бўлиб ҳаракат қилишни ўрганар, шунингдек тўп ўйини ва бошқа ўйинлар билан шуғулланар эдилар. Йигитларнинг ҳарбий ва жисмоний тайёргарлиги ўз-ўзини идора қиладиган коптоклар орасида сайлаб қўйиладиган махсус шахслар томонидан текширилар эди. Бундай текшириш алоҳида ҳалқ йиғилишларида амалга оширилар ва югуриш, сакраш, тош улоқтириши, курашиш, отда югуриш, камон отиш ва қиличбозликка доир мусобақалардан иборат бўлар эди. Кейинчалик швейцарияликлар княз ва короллар қўшинига ёллана бошладилар, ланусккехтларга-абсалютизм малайларига айланадилар. Улар ким кўп ҳақ тўласа ана шунча пул баданига ўз кучи ва ҳаётини сотар эдилар. Швейцарияликларни бошқача қилиб айтганда, ўзларининг жанговар шуҳратини пулга айлантириб юбордилар. Феодалларга карши чиқадиган халқ лашкарларини тайёрлашда жисмоний машқлар катта ўрин тутар эди. Ёмон қуролланган пиёда деҳқонлар совутга ўралиб олган отлиқ рицарларга қарши жанг қилиш мажбур бўлар эди. Ғаллаёнчилар биринчи навбатда, рицарлар отдан уриб туширар эдилар. Бунинг учун эса улар отлиқларни арқон билан урар ёки отларнинг оёғини чопиб ташлар эдилар. Пиёда қолган рицарлар бесўнақай бўлиб, қўзғолончилар уларни сўйил, тўқмоқ, гурза ва тошлар билан урар эдилар. Бу усуллар уларга ўзларининг душманига жиддий фалокат етказиш имконини 33 берар эди. Масалан, сўнгра ўрта аср даврида таборитлар-асосан чех деҳқонларидан иборат бўлган ҳалқ лашкари ҳаракат қилди. XV асрнинг бошларида гусит урушлари олиб борилаётган пайтда таборитлар ўзларининг йўлбошчиси Ян Жижин бошчилигида немис рицарлари қўшинига бир қанча кучли талофатлар етказди. Таборитларнинг асосий қуроли қисқа найза, сўйил, тошлар, деҳқон тўқмоғи ва палохмондан иборат эди. Жижина лашкари курашга яхши тайёргарлик кўрар эди. Ҳатто ўсмирлар ҳам палахмондан тош отиш машқига қатнашар ва бунга махсус ўргатилар эди. Тўқмоқ билан бир дақиқада 20-30 зарба уриш мумкин эди, бу эса олдиндан жиддий тайёргарлик кўришни талаб қилар эди. Download 1.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling