1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ҲАҚИДАГИ НАЗАРИЙ


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ҲАҚИДАГИ НАЗАРИЙ 
БИЛИМЛАРНИ ДУНЁГА КЕЛИШИ
Машҳур қадимий юнон ва қадимги рим философалари ва тиббиётлари 
ўзларининг асрларида, ёшларни тарбиялашда ва соғлиғини мустахкамлаш учун 
жисмоний тарбиядан фойдаланишни кўрсатиб ўтганлар. Қулдорлик давлатларида 
жисмоний тарбия ҳалқ оммасини эзиш учун ҳарбий қувватни ташкил этишда 
экспуатотрларни тайёрлашда бирдан бир асосий восита бўлган.
Меҳнатга бўлган ихтёжни туғилиши, жисмоний тарбия воситаси эса бадавлат 
қулдорларни ўйин мусобақалари ва феодаллар турнарларида меҳнат билан алоқасини 
йўқотади. Шунинг учун қулдор ва феодал ўз учун моддий бойликларни ишлаб 
чиқаришда ва меҳнат қилиши шармандалик деб ҳисоблайди.
Сократ (эрамиздан аввалги 469-399 йил) ўзининг ўқувчилари билан суҳбатда 
рақсга тушувчиларни найрангбозлигини ва хийла-найрангини қоралади ва гимназия 
ҳамда палестрларда шуғулланувчи, ёшларни олқишлади.
ПЛАТОН (эрамизадн аввалги 427-347 йил). Кимда ким ўқиш ва ёзишни югуриш 
ва сузишни билмаса, уларни чўлоқлар деб атаган. Платон томонидан таклиф қилинган 
таълим ва тарбия асосида, айниқса давлат, гимнастика ва мусиқа санъат “қоравуллар” 
га хосдир; мусиқа маънавиятни (руҳини) такомиллаштириши учун, атлантика-тана 
учун керак. Платон ўқитиш ва тарбиялашни учта ёш даврига ажратади: 7 ёшгача, 
қачонки бола уйда бўлган холда, ўйинларда қатнашади.7-10 ёшда эса яна гимнастика 
билан шуғулланиши зарур; 10 ёшдан-20 ёшгача албатта шахсий ва давлат 
мактабларига боришлари мажбурийдир, буни энг асосий мақсада ёшларни фикри, 
мактабда болаларни зўрлаб ўқитиш эмас, балки катталарни шуғулланувчиларни 
қизиқиши ва ютуқларига қараб, айниқса энг кучли ва қобилиятлиларини танлаб 
олишга имкон беради. 
ГИППОКРАТНИ (эрамиздан аввалги 460-356) тиббиётни отаси деб аташган. У 
тиббий ходимларни касалларни даволашга ўргатди. Гиппократ касални жисмоний 
тарбия воситалари билан даволаш принципларни асослаб берди ва кун тартиб, 
овқатлашиш тартиби ёки пархезини, шунингдек гимнастика агонистик билан 
шуғулланувчилар учун гигинек талабаларни таклиф қилди. Соғлом кучли жасур 
киши, чекка ерда ғалабаларга эришшида илҳом бахш этиши Гиппократни диққатини 
жалб қилган. Биринчи бўлиб филсофияни тиббиёт билан, тиббиётни философия билан 
бирга қўшиб олиб боришни таклиф қилган.
Гиппократ кўп саёҳатда ва сайрда бўлиб юнонларга бошқа ҳалқларни урф-
одатларини ўрганишни таклиф қилади. Ўзбекистон худудида яшовчи халқларни 
қўрқмаслиги ва интизомли-тартиблигини ҳисобга олиб уларни отда юришини камонда 


37 
отишни ва шикаслатишни олдини олши усулларидан фойдаланишни тавсия қилган 
бўлиши мумкин. 
КЛАВДИЙ ГАЛЕН (131-201). Пергама шаҳридаги мактабда цирк аренасида 
шикастланган ва жароҳат олган, гладиаторларни соғлигини тиклаган. У 
қатнашганларни жамоат олдида чиқишни артистлик маҳоратини ошириш учун 
машқлар мажмуасини таклиф қилди ва аренага чиқиш олдида ва жанг қилишдан 
кейин гладиатор учун уқалашни тўққизта турини ёзди. Гален анатомия ва 
физиологияни асосини баён қилди. Овқатланиш гигиенасини ва жисмоний машқлар 
гигиенасини алоҳида фан даражасига кўтарди.
Киши организмига ташқи муҳтни таъсир этган ишни тушинишига материалстик 
ёндошиши ва овқатланиш пархези, гимнастика, ванна қабул қилиш, уқалаш эса “киши 
саломатлиги”. Гален қарашлари системасини аниқлайди. У жисмоний машқлар барча 
дориларни алмаштириш мумкин, бироқ барча дори дармонлар эса, барчасини бирга 
олганда, жисомний машқларни алмаштиршига қодир эмас. К.Галенни ижтимоий 
педагогик фаолиятига шундай ёрдам берадики, яъни қулдорлар хамомлар, булар 
уқалаш (массаж) хоналари ва жисмоний машқлар учун заллар қура бошладилар. 
Бундай ажойиб боғлар билан қурилган хаммомларда бир-бирлариникига бориб кўнгил 
очишарди. Бундай ажойиб ва катта қурилган хамомларни қолдиқлари хозирги кунгача 
сақланиб қолган. 
Италияда барча задогонларни ўқув юртларда тикланиш даврида қиличбозлик 
мажбурий фан бўлган, қиличбозлик назарияси бўйича биринчи иш италиялик 
муалифлар Пъетро Монга (1509) ва Аниле Мароццо (1536) тамонидан ёзилган. 
Италияда энг яхши тарбиявий ўқув юртларини бирида – “Дом радостда” 
гуманистларни вакили Ватторино да Фельтра ишлаган. 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling