1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


ГУМАНИСТЛАРНИНГ ИДЕАЛЛАРИ


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

ГУМАНИСТЛАРНИНГ ИДЕАЛЛАРИ 
Буржуазия идеологлар ўрта аср илоҳий қарашларига қарама-қарши ўлароқ, 
инсон шахсини улуғладилар,инсонга унинг кучи ва қобилятига ишонч билан 
қарадилар. Ишонч бўлган қарашлардаги бундай ўзгариш одатда “гуманизм” 
(инсонпарварлик) тайёрлиги билан англатилади. Сўнгра ўрта аср давридаги гуманизм 
икки асосий манбадан: қадимги халқлар маданияти ва халқ ижодидан озиқланди. Халқ 
ижодида кам фойдаланилар эди, шунинг учун сўнгга ўриш аср даврининг гуманизми 
асосан қадимги дунёда яратилган ниманики бўлса, асосан шуни тиклашдан иборат 
эди. буржуазия ва феодал аслзодалар эса ўзларини нариги дунё ҳаётига эмас балки 
ердаги ҳаётдан лаззатланиш учун тайёрлашга ҳаракат қила бошладилар. Ўрта асрнинг 
озгина баданга топшиниши хис уйғотадиган соғлом баданга топиниш билан 
алмаштирди. Бу хол архитектура, хайкалтарошлик, рассомлик ва адабиётда ўз аксини 
топди.
Гуманистлар ўрта асрдаги қуруқ педагогикага қарама-қарши улароқ, кишининг 
фақат ақлигина эмас, балки танасининг тарбиялашга қаратилган янги педагогикани 
илгари сурдилар. Улар ўз ҳукумронлигини ўрнатиш, узоқ муддатли саёҳатлар қилиш, 
янги ерлар кашф этиш, бу янги ерларга кўчиб келган халқларни талаш ва 
бўйсиндиришга қодир бўлган уддабурон, жисмоний жиҳатдан етук буржуаларни 
тарбиялашни истар эди.
ВИТТОРИНО ДА ФЕЛЬТРЕ МАКТАБИ
Ромбольдино Витторано да Фельтре (1378-1446 йилар). Италияда педагогика 
соҳасида кўзга кўринган дастлабки гуманист эди. Витторино Мантуан ҳукумдори ва 
унинг саройидаги кишиларнинг болаларини тарбиялаб, саройда янги типдаги мактаб 


38 
яратди ва унинг раҳбари бўлди. Унинг мактабида ўқувчиларнинг билимга қизиқиши, 
ақлий ва жисмоний ҳаваси ҳар томонлама рағбатлантирилар эди. Ўқувчиларни 
эринчоғлиги, беадаблиги ва манманлиги учун аёвсиз жазолар эдилар. Қуруқ ёдлаш 
ўрнини кўрсатма таълим методлари эгаллади.
Витторино ўқувчиларнинг соғлиғи ва жисмоний камолати тўғрисида айниқса 
кўп ғамхўрлик қилар эди. у ўқувчиларни соф хавода харакатли ўйинлар ўйнашга 
ўргатар, сувда сузишга ва жисмоний машқларни бажаришга одатлантирар эди; бу эса 
ўқувчиларнинг жисмоний кучни, эпчиллигини ва чиройли қилиқларини тараққий 
эттирар эди. Унинг мактаби ўқув режасида ўйинлар қиличбозлик, ҳарбий машқлар, 
отда юриш ва сувда сузиш кўзга кўринар ўйинни эгаллар эди. Витторино 
ўқувчиларнинг аҳлоқий сифатларини тарбиялаш тўғрисида ҳам ғамғўрлик қилиб, 
уларда ўз қадрини билиш туйғусини,гигиена элементлари қоидаларига риоя қилиш 
одатини ва хокозаларни ҳосил қилар эди. Витторино до Фельтре мактаби оқсуяк ота-
оналар болаларини тарбиялаш борасида илгари ташлаган катта қадам эди.

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling