1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия
РАБЛЕНИНГ ЖИСОМНИЙ ТАРБИЯ ТЎҒРИСИДАГИ ФИКРЛАРИ
Download 1.48 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя
РАБЛЕНИНГ ЖИСОМНИЙ ТАРБИЯ ТЎҒРИСИДАГИ ФИКРЛАРИ.
Француз гуманист ёзувчи Франсуа Рабле (1494-1553 йилар) ўз ғояларини қадимги ёзувчиларнинг асрларидан кўра, кўпроқ халқ ижодидан олар эди. У ўз асрларини лотин тилида эмас (ўша вақтларда ёзганларидек), балки она тилида ёзар эди.Ўз асрларида у черков ходимлари, оқ суяк ҳукумдорлар, схоластлар устидан кулар 39 эди. Рим, Женева ва Сарбонна бир неча бор уни лаънатлаган ва ҳар хил йўллар билан таъқиб қилган эди. Ўша вақтларда Рабленинг асрларига бўлган талаб ғоят даражада катта эди. Унинг “Гаргантюа ва Пантагрюэль” номли романи икки ой ичида шунчалик кўп нусхада тарқалган эдики, ҳатто таврот ун йил ичида шунчалик тарқалмаган эди.Бу роман барча тилларга таржима қилган бўлиб, хозирга қадар қайта-қайта нашр этилиб келмоқда. Рабле ўзининг асрларида кучайиб келаётган буржуазия идеологиясини маъқуллади ва дунёни илмий англаш ғояси тарғиб қилди. Рабле схалостлар устидан оччиқ кулиб: “Ўғил боланинг ўз мураббийлари раҳбарлигида илоҳий китобларни ўрганганидан кўра, умуман ўқимаган маъқул, чунки уларнинг фани-беъманиллик, уларнинг билимдонлигига эса батамон уйдирмадир ” – деган эди. У ўқувчиларнинг эркин фикрлашга ва эркин характ қилишга олиб келадиган тарбияни илгари сурди. Рабле тарбия орқали инсон шаҳсий аҳлоқий, ақлий ва жисомний тамонларини таркиб топтиришни истади. У бутун тарбия ва таълимни ўқувчилар учун ёқимли формада ифодалашни тавсия қилади. Рабле тарбияланувчилар учун режим зарурлигини, уларнинг майший ҳаёти учун гигиени зарурлигини, жисмоний машқларнинг ақлий машғулотлар ва овқатланиш режими билан қўшиб олиб бориш кераклигини талаб қилади. У баданни ювиб туришни, массаж қилишни терлагандан кейин кийимни алмаштиришни; машқларни ва жисомний куч меъёрини аста-секин мураккаблаштириб боришини тавсия қилади. У фақат қадимги машқларни эмас балки ўша вақтларда дворянлар, шаҳарликлар ва деҳқонлар ўртасида одат бўлаган машқларни ҳам илгари суради. Тарбияланувчилар югуришлари, сакрашлари ва ирғитишлари; камалакдан, камондан, эски оғир милтиқ ва замбаракдан отишлари; кўкрак билан, чалқончасига, ён билан сузишларни ўргатар эди. Download 1.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling