1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


МЕРКУРИАЛИСНИНГ ҚЎРИҚЛОВЧИ МЕДИЦИНАСИ


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

МЕРКУРИАЛИСНИНГ ҚЎРИҚЛОВЧИ МЕДИЦИНАСИ
Машҳур италиян гуманист врачи Иероним Меркуриалис (1530-1606 йиллар) 
гимнасткага доир олтита китоб ёзди. Дастлабки уч китоб жисмоний машқлар 
тарихини ёритишига, сўнгги уч китоб эса жисмоний машқларни медицина жиҳатидан 
тахлил қилишга бағишлангандир. Меркуриалис медицинани даволаш медицинаси ва 
сақловчи медицина деб иккига ажратади. Сақловчи медицинани у бузуқчиликка ва 
озиқ-овқат ҳамда ванани ортиқча истемол қилишга қарши курашга мўлжаллади; 
бундай холлар оқсуякларнинг вакилларига мувофиқ эди.
Меркуриалис гимнастика ва бошқа жисомний машқларни сақловчи медицина 
воситалари жумласига киритади. У барча машқларни ҳақиқат (даволаш), ҳарбий 
(ҳаётий, зарурий) ва соҳта (атлетик) машқлар бўлган эди.
Меркуриалис айрим машқларнинг аҳамиятини баҳолаб, кўпроқ жисмоний кўч 
талаб қиладиган машқлар салбий тавсифлади ва соғломлаштириш-гигиена жиҳатдан 
фойда бериш мумкин бўлган машқларгина бажаришни тавсия қилди. У муштлашишни 
инкор қилмади, лекин яккама-якка муштлашишни эмас, балки кишининг сояси билан 
муштлашишни таклиф қилди, чунки кишининг сояси билан муштлашиши “катта куч 
ишлатишини” талаб қилмайди. Меркуриалис сувда сузишни эмас, балки чўмилишни 
мақтайди ва балиқ овини таклиф қилади. У жисмоний тарбиянинг мусобақа методини 
фойдали деб ҳисобламади ва спортни инкор қилди. Меркуриалиснинг “бир вақтлар 
катта эътиборга сазовар бўлган гимнастика санъатининг тиклаш учун ҳаракат 
қилишга” ҳақиқатга тўғри келмайди. Унинг ҳизмати шундан иборатки, у даволаш-
профилактика машқларини тиклади ва уларни медицинанинг муҳим воситалари 
сифатида ҳимоя қилади.
Меркуриалис кўзга кўринган черков арбобларининг сарой врачи, сўнгра эса 
император Максимлион II-нинг ҳам врачи эди.У феодал буюк алзодаларнинг 
бошлиқларига кўрсатган хизматлари учун ўша вақтлардаёқ эскириб қолган рицарлик 
унвони билан тақдирланган эди.

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling