1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия
Download 1.48 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя
IV боб ФЕОДАЛИЗМНИНГ ЕМИРИЛИШИ ДАВРИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ . ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТЎҒРИСИДА ГУМАНИСТЛАР ТАЪЛИМОТИ. XIV ва ХVII асрларда Ғарбий Европа феодал ишлаб чиқариш усули ҳам ҳукумрон эди. Фақат анча илғор мамлакатлардагина бу усул капиталистик 35 муносабатлар томонидан сиқиб чиқарилмоқда эди. Бу давр деҳқонларни ердан маҳрум қилиш, мустамлака ҳалқларни тинимсиз танлаш даври, капиталнинг дастлабни жамғарилиши даври эди. Европанинг феодал тарқоқлиги савдо ва саноатнинг тараққий этишига ҳалақит берар эди. Шаҳарларнинг иқтисодий жиҳатдан мустахкамланган буржуазияси учун барқарор марказлашган давлат хокимят керак эди. Феодаллар ўртасида доимий учрашувлардан зарар кўриб келаётган ҳалқ ҳам ҳудди шуни истар эди. Оқибат натижада XIV асрнинг иккинчи ярмида “корол ҳокимяти” шаҳарликларга таяниб, феодал дварянларнинг қудратини синдиради ва чинакамга миллатларга асосланган йирик монарҳиялар барпо этди; бу монарҳияларда ҳозирги Европа миллатлари ва хозирги бутун жамияти тараққий этиб борди. Буржуазия узоқ вақт давомида феодал абсолютизмга билан муроса қилиб келган ва уни қўллаб қувватлади. Бироқ ўрта асрнинг охирларига келиб, буржуазия шунчалик мустахкамландики, энди у феодал абсолютизми қарши чиқишга ва Ғарбий Европанинг иқтисодий жиҳатидан тараққий этган мамлакатларида ўз сиёсий ҳукумронлигини ўрнатишга (Англия буржуа революциялари) қодир эди. Ўша вақтларда Европанинг шарқида рус ҳалқи унга кўп асрлик татар зулмидан етказилган жароҳатларни тузатиб олди ва қудратли давлат барпо қилди. “Иван Ш подшолик” қилган даврнинг бошларида деб ёзилади. Москва давлатининг борлигини ҳатто хаёлига келтирмай, ҳайратга тушган Литва ва татарлар ўртасида сақланиб қолган Европа ўзининг шарқий чегараларида тўсатдан катта империянинг вужудга келишидан довдираб қолди, ҳатто Султон Боязиднинг ўзи гарчи у (Ғарбий Европа -Т) унинг олдида титраб турса ҳам, москваликлардан биринчи марта такаббурона нутқларини эшитди. Рус давлати, унинг иқтисодиёти ва маданияти жадал суръатлар билан тараққий этиб борди. Рус ҳалқининг фан ва маданиятнинг баъзи соҳаларда эришган ютуқлари Ғарб ҳалқлари эришган ютуқлардан ўзиб кетди. Жадал тараққий этиб бораётган буржуа ишлаб чиқаришининг эҳтиёжлари оёқ чарх, сув парраги ва хоказоларнинг эҳтиро этилишига сабаб бўлди. Буларнинг ўзи эса математика тадқиқот методларининг такомиллашувига сабаб бўлди ва астрономия, механика, оптика ҳамда химия сингари фанларни ҳаётга чорлади. Фан ва техника ишлаб чиқаришини кенгайтиришга ёрдам берди, техника эса олимлар қўлига жуда кўп сонли янги фанларни бериб, бу фактлар фанни бойитди ва уни илгари силжитди. Леанардодо Винчи (1452-1519 йиллар) қушларнинг учушини кузатиб бориб, учувчи аппаратининг тузилиши тўғрисида ўз мулоҳазаларини баён этди. Рус крспостой деҳқони эса ўша вақтдаёқ одамни кўтаришга қодир бўлган қанотларнинг аниқ хисобини олди, уларни ясади ва уларнинг томдан ҳамда қаъла гумбазларидан кишининг ерга мувоффақият билан қўнишга эришди. Ғарбий Европа ва Россияда китоб нашр қилиши вужудга келди ва қимматбаҳо пергамент ўрнини қоғоз эгаллади. Денгизда сузиш эҳтиёжи натижасида кемасозлик тараққий этди, испанлар, голландияликлар, сўнгра инглизлар ҳам жанубий ярим шарда кўпгина географик кашфиётлар қилдилар, янги ерлар топувчи рус сайёҳлар ва денгизчилари эга Шимолий Муз океанини тадқиқ қилиш ишини бошлаб берди ва Осиё Америкадан ажратиб турувчи бўғозни кашф этди. Порохнинг кашф этилиши ўқ отадиган қуролнинг вужудга келишига сабаб бўлди. Архитектура соҳасида бир қанча ютуқлар қўлга киритилди. Одамнинг ўрганишига тааллуқли бўлган табиатшунослик соҳасида катта кашфиётлар қилинди. Ленардодо Винчи одам гавдасининг мутаносиблиги ва унинг ҳаракати механикасини ўрганди. Медицина ҳам жадал суръатлар билан тараққий этиб 36 борди. Швейцарияда туғилган Парцельс (1493-1541 йиллар) ўз шогирдларини биринчи марта бемор етган жойда ўқитди ва хирургия билан терапиянинг чамбарчас боғлиқлигини таъкидлади. Испан врачи қон алмашиши ҳақида баъзи бир мулоҳозаларини баён этди, инглиз Гарвей (1578-1657 йиллар) “Юрак ва қон харакати” ҳақида китобни ёзди. Табиатшуносликнинг таррақий этиши янги фалсафаннинг вужудга келишига сабаб бўлади; бу фалсафа диний қоидаларни рад этди ва тажрибани ҳақиқатни ягона мезони деб эълон қилди. Инглиз Ф. БЭКон (1561-1626 йиллар), фақат тузатиш ва тажриба (индукция, ананамиз таққослаш, тажриба) чинакам илмий метод ҳисобланади, деб исботланади. Декарт дедукциянинг муҳимлигини исботлади, Гассенади эса молекулалар назариясига асос солади. Download 1.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling