1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия
Download 1.48 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя
XX Олипиада ўйинлари
(1972 йил 26 августдан-10 сентябргача, Мюнхен ГФР) 1966 йилнинг баҳорида халқаро қўмитаси аъзо бўлган давлат вакиллари ХОК нинг навбатдаги сессиясига йиғилишди. Ундаги асосий масала XX Олипиада ўйинлари пойтахтини аниқлаш эди. Бундай шарафга Германия Федератив Республикасининг муҳташам шаҳарларидан бири-Мюнхен мушарраф бўлди. Мюнхенда ўтказилган Олимпия ўйинларида жаҳоннинг 121 мамлакатидан 7123 нафар спортчи иштирок этди. Бу олимпия ўйинлари тарихидаги рекорд кўрсатгич саналади. Жаҳоннинг йирик спорт анжумани қатнашчилари сафида Албония, Юқори Вольта, Габон, Дагомея, Корея Халқ Демократик Республикаси, Лесато, Малави, Садуия Арабистон, Сазиленж, Сомали ва Того давлатлари биринчи марта қатнашди. Мусобақа қатнашчилари “Монхен-72”ни юксак савияда уюштиришга жиддий ёндошишди. Шаҳарни ободлаштириш ва қайта қуриш ишларига анча миқдорда маблағ ажратилди. Меҳмонхоналардаги ўринлар сони 16 мингдан 150 мингача кўпайтирилди. Қад ростлаган спорт иншоатларини айтмайсизми. Уни беш мингтагача киши яшаш учун мўлжалланган Олимпия қишлоғи “Олимпия” ўйингохи (80 минг ўринли), спорт саройи (15 минг ўринли), сузиш хавзаси (10 минг ўринли), велотрек (13 минг ўринли) қилиб битказилганлиги диққатга сазовардор, айниқса ўқ отиш мажи эшкак эшиш канали ва отчопар дид билан ишланганлиги спортчилардан тортиб мухлису 171 мутахассисларгача ижобий таассуротлар қолдирди. Ҳатто, Мюнхендаги бирга спорт иншоатлари замонавий техникалари билан жиҳозланганлиги туфайли тезкор маълумот олиш имконияти яратилди. Бундай шарт-шароит хали биронта Олимпия ўйинларида қайд қилинмаганди. XX Олипиада ўйинларида собиқ СССР спортчиларининг устунлигида ўтди, десак муболаға эмас. Бу ерда америкалик енгил атлетикачиларнинг энг қисқа масофага югуришидаги Монолиясига қуйилди. 100 ва 200м метрга югуриш беллашувларидаги иккала олтинни ҳам киевлик спринтер Валерий Борзов эгаллаб, океанорти вакилларини доғда қолдирди. Краснадорлик Людмила Брагина эса, 1500 метрга югуриш борасида уч марта спортга чиққан бўлса, учаласида ҳам жаҳон рекордини ўрнатди! 400 метрга тўсиқлар оша югуришда 70 йиллик танаффусдан кейин яна африкалик спортчи ғолиб чиқди. Угандалик Жон Акии-Бук ушбу масофа 47,8 сонияда босиб ўтди. Боксчилар баҳсида кубалик “Чарм қўлқон” устаси мўъжиза кўрсатди. Ороллик спортчилар биринчи марта Олимпиаданинг уч олтин медалига сазовар бўлишиди. Оғир вазида куч синашда Теофило Стивенсон нафақат чемпионлик гулгамбарига бурканди, шунингдек Олимпиаданинг “Энг кучли босқичси” га айланган кўчма соврин-Вал Баркер Кубоги билан тақдирланди. Эркин кураш беллашувида Александр Медвед Олимпия ўйиннинг учинчи олтин медалини олди. Айни дамда, Александр олимпиада ўйинларининг ушбу турида уч марта чемпион бўлган ягона полвон ҳисобланади. Мюнхен Олимпиадасида мисли кўрилмаган натижага АҚШ лик сузувчи усулда, яна 100 ва 200 метрларга баттефляй усулда, шунингдек 4х100 ва 4х200 метрга эркин усулда ҳам 4х100 метрга мураккаб усулда эстафетага сузишда зафар қучиб, етти марта шоҳсуранинг энг чўққисига кўтарилди. Марк Спита бир йўлла етти карра Олимпиада чемпиони! Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, барчасида жаҳон рекордларига асос солинди. Норасмий жимо ҳисобида СССР-1 ўрин АҚШ – 2 ўрин, ГФР-3 ўринни эгалладилар. ХХ-Олимпия ўйинларида олий нафар ҳам юртимиз собиқ иттифоқ таркибида муносиб иттифоқ этишида Гимнастикачи Элвира Саоди жамоа ҳисобида, юнон-рим курашида гиламга чиққан полвонимиз Рустам Казоков енгил вазинда ва валейбол Вера Дуюновалар Олимпиада чемпиони деган шарафли унвон билан қайтишди. Яна уч вакилимиз Мамажон Исмоилов (отда учкураш Александр Юдин (Велоспорт)) ва Николай Анфимов (бокс) лар Олимпия ўйинларида қатнашганлиги билан тарихга киришди. Download 1.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling