1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

XXII-Олимпиада ўйинлари 
 
 
 
(1980 йил 19 июл-3 август, Москва) 
Халқаро Олимпия қўмитасининг 1973 йили Вена шаҳрида бўлиб ўтган 
мажлисида, XXII Олимпиада ўйинларининг мезони этиб Москва танланди. Халқаро 
Олимпия қўмитасининг навбатдаги сессиясида эса мусобақалар ўтказиш муддатлари 
тасдиқланди: 19 июл-3 август Шуниси қизиқки айни шу муддатда “Хельсинки-52” 
Олимпия ўйинлари ҳам ўтказилганди. Бундай “ўхшашлик” Олимпия ўйинлари 
тарихида илк бор қайд қилинди. 
XXII Олимпия ўйинлари нафақат Москвада, қолаверса Таллин (парус спорти), 
Ленинград (футбол), Киев (футбол), Манск (футбол) шаҳарларда уюштирилди. 
“Москва-80” Олимпия харакати тарихига қатор рекордларни олиб кирди. Унда 81 
давлатнинг миллий олимпия делегацияси иштирок этди. Унинг таркиби 8050 кишидан 
иборатида олимпиячилар спортнинг 21 тури бўйича 203 тўрлам медаллар шодаси учун 
курашишди. Беллашувлар шу даражада кескин ва қизиқарли кечдики ,бунда қуйидаги 
рақамли гувоҳлик беради. Ун олтин кун мобайнида 74 марта Олимпиада медалларини 
жами 36 мамлакат вакиллари қўлга киритишди. 25 давлат спортчилари эса олтин 
медалларга сазовар бўлишди.


173 
Медаллар миқдори борасида мутлоқ ғолиблик Александр Дитятинга касиб этди. 
У гимнастикачилар баҳсида учта олтин, тўртта кумуш ва битта бронза медалини 
бўйнига илди. Беш нафар спортчи эса уч карра олимпиада чемпиони бўлди. Булар 
Ленинградлик сузувчи Владимир Сальников, белоруслик Байдаркачи Владимир 
Парфенович ҳамда ГДР лик сузувчи аёллар РИна Райниш, Барбара Краузе ва Карен 
Мегуклар эди. Руминялик гимнастикачи қиз Надя Каманечи бу гал ҳам бўш келмади. 
Надя Москвадаги беллашувларда икки марта шоҳсупанин энг юқорисига 
кўтарилди ва икки марта “Кумуш” поғанадан жой эгаллади. Замонавий беш кураш 
устаси Анатолий Старостин эса спортнинг ушбу турида “қўш” ғалабага эришди. 
Олимпиада тарихида бу кўрсаткич замонавий беш курашчилар “такрорий” натижаси 
эди.
XXII Олимпиада ўйинларида 14 нафар хамюртимиз ҳам иштирок этишди. 
Шундан ўн иккитаси медаллар билан қайтишди. Айниқса, от спорти мусобақаларида 
ўзининг “Игрок” номли отида қатнашган Юрий Ковшовга хавас қилса арзигулик. Уч 
кишидан иборат жамоа бахсларида олтин медалга лойиқ кўрилди.
Шахсий ҳисобда 1300 очко билан “кумушлик” бўлди. Шунингдек, 
Республикамизнин гяна икки вакили Эркин Шагаев (сув тўпи) ва Лариса Палова 
(валейболчилар) ҳам Ўзбекистонга Олимпиада “Олтин”ларини тухфа этишди. 
Спортчиларимиздан А.Панфилов (кураш), Р.Ямбулатов (ўқ отиш), камончи 
Н.Бутузова ва қиличбоз С.Рўзиевлар Олимпия ўйининг кумуш медали соҳибига 
айланишди. Чим хокейчи қизларимиздан бир йшл бештаси эса бронза медалини қўлга 
киритишди Н.Овечники, Н.Горбаткова, В.Заздравник ,Л.Ахмедова ва А.Хам. Шу
ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, чим хоккей турнири Олимпиада ўйинлари тарихида 
илк бор ўтказилди.
Норасмий жамоа ҳисобида СССР-1ўрин, ГДР-2 ўрин, Болгария- 3ўринни 
эгаллади. 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling