1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

 
 
XXI-Олимпиада ўйинлари
(Мокериал, Канада 1976 йил 17 июл-1 август) 
Канада давлатининг энг йирик шаҳарларидан бири Квебек провинцияси 
пойтахти-Мокреал 1976 йилги ёзги Олимпиада ўйинларини қабул қилди.
XXI-Олимпиада ўйинлари 1976 йил 17 июлдан 1 августгача Мокреал шаҳрида 
ўтказилди. Унда 88 мамлакатнинг 6026 нафар спортчиси қатнашиш шарафига муясар 
бўлишди. Аслида, “Мокриал-76”да 112 давлат вакиллари иштирока кутилган эди. 
Бироқ айрим сабабларга кўра Африка ва Араб делегацияларининг кўпчилиги Олимпия 
ўйинларидан воз кечишди. 
Енгил атлетика беллашувларида аёллар уч марта, эркаклар беш марта жаҳон 
рекордлари ўрнатишди. Қолаверса, аёллар баҳслашиши лозим бўлган 14 та спорт 
турилан тўққизтасида Олимпиада рекордларини янгилашди. Эркаклар ҳам шунча 


172 
миқдорда Олимпия ўйинлари рекордига асос солишди. Фақат улар 24 та турда стартга 
чиқишганди.
Уч хатлаб сакраш борасида ғолиб бўлган тибилисилик атлит Виктор Санеев ўзи 
хос рекорд ўрнатди. У қаторасига учинчи бор олимпиадада чемпионлик гулгумбарига 
бурканди. Натижада, Виктор Санеев Олимпия ўйинлари тарихида уч хатлаб сакраш 
бўйича шундай мувоффақиятга эришган дастлабки спортчи номига эришиди.
800 ва 1500 метрларга югуришда Лелинградлик Татьяна Казанкина, 400 ва 800 м 
лик масоада кубалик спртиктер Альберто Хукнтарено “Қўша” олтин эгасига 
айланишди. Мюнхен Олимпиадасининг икки карра чемпиони. Фин йигити Лассе 
Вирен ҳам анъанасига содиқ қолди. 500 ва 10000 метрларга югуриш бобида унга тенг 
келадиган топилмади.
Тўртта олтин ва битта бронза. Шу медални ГДР жамоасининг моҳир сузувчи 
Карнелия Эндер эгаллади. Корнелия 100 ва 200 метр масофага эркин усулда, 100 м га 
баттерфляй ҳолда сузишда, шунингдек 4х100 мга эстафетада шоҳсупанинг энг 
юқорисига жойлашди. Аввалги Олимпиада ўйинларида бўлгани каби бу гал ҳам 
сайёрамизнинг “Энг кучли спортчиси” номини оғир атлетикачи Василий Алексеев 
забт этди. У оғир вазнли штангачилар ўртасида яна ғолиб қозонди.
Спорт гимнастикаси беллашувларига тулоқ чемпионлиги, аёллар ўртасида 
руминялик 15 ёшли мактаб ўқувчиси Надя Каманечи ҳамда эркаклар баҳсида 
россиялик Николай Андрияновга тегди.
Бу сафарги Олимпиада ўйинларида серқуёш юртимизнин тўрт нафар спортчиси 
куч синашишди. Айниқса, “Чарм қўлқон” устаси Руфат Рискиевнинг “жинг”лари 
ўзбекистонликларга олам-олам қувонч улашгани зонуз-хонузгача эсимизда. 75 кг 
вазнда рингга чиқан боксчимиз учрашувларни кўтарингки руҳда олиб ва 
Олимпиаданинг кумуш медалини бўйнига илди. Собиқ СССР таркибида тўп сурган 
Феодоров эса фахрли 3-ўрин соҳиби бўлди. Шунингдек, қиличбозлар беллашувининг 
рапира турида Собиржон Рўзиев ва отда уч кураш машқларида Валерий 
Дворяниновлар ҳам муносиб иштрок этишди.
Ноанъанавий жамоа ҳисобида СССР-1 ўрин, ГДР-2 ўрин, АҚШ-3 ўринни 
эгаллади.

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling