1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия
Download 1.48 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя
XIX Олипиада ўйинлари
(Мехико (Мексика) 12-27 октябр 1968 йил) 1963 йилнинг октябр ойида Ғарбий Германиянинг Баден-Баден шаҳрида бўлиб ўтган халқаро Олимпия қўмитасининг 60 сессиясида XIX Олипиада ўйинларига даввогарлар масаласи узил кесил хал қилинди. Олимпия ўйинлари маркази этиб Мексика Қўшма Штатларининг пойтахти Мехико танланди. Бирон ХОК нинг ушбу қарори норзиликка учради. Кўпчилик давлат вакиллари Мехиконинг денгиз сатхидан 2240 метр баландликда жойлашганлигини, бу эса ўз навбатида спортчилар соғлиги таъсир кўрсатиш мумкинлигин билдиришди. Лекин халқаро олипия қўмитаси ўз қарорига содиқ қолди. XIX Олипиада ўйинлари 1968 йил 12 октябрдан-27 октябргача Мехсиканинг Мехико шаҳрида ўтказилади. Мехико ўйинлари 12 окятбрдан (христирор Колумбнинг 170 1492 йили Америкага кириб келган кун) дан тантанали равишда очилди. Бу Лотин Америка заминида уюштирилган дастлабки Олимпия ўйинлари эди. Олимпия тарихида илк бор аёл киши, мехсикалик Норма Эприкетта Басилио Сотело ёқди. Мексика пойтахтига ер қуррасининг 112 мамлакатидан 5531 нафар олимпиячиси етиб келганди. Қолаверса, мусобақалар, биринчи марта замонавий техникалар ёрдамида телевединие орқали намойиш қилинди. Бу гал Олимпиада ўйинларида Барбадас, Бритьния Гондураси, Варгиния ороли, Гондурас, Конго (Киншаси) Қувайт, Ливия, Паргавий, Салвадор, Суринам, Марказий Африка Республикасининг спортчилари биринчи бор қатнашдилар. Мехикодаги Олимпия ўйинларида 76 марта Олимпиада рекордлари ўрнатилганлиги сўзимизни бевосита тасдиғидир (шундан 28 таси шаҳар рекорди). Енгил атлетика дастурига киритилган 36 туридан 30 бор олимпия ўйинлари рекордига асос солинганли ва 14 жаҳон рекордига тенг эканлиги бахсларни қизғин кечканлигидан далолат беради. Узунликка сакрашда ақлга сиғмайдиган (890 см) натижа кўрсатган АҚШ нинг Техас штатидаги Эль-Пасо унверситетининг 22 ёшли талабаси Боб Бимоа нафақат XIX Олипия ўйинлари қаҳрамони бўлди. Уни афсонага айланди, ўша пайтда ушбу талқин қилишгача боришди. Бу муболаға эмасди, албатта Норасмий жамоа ҳисобида АҚШ – 1 ўрин СССР-2 ўрин, Германия-3 ўринни эгалладилар. Шу ўринла таъкидлаб ўтиш жоизки, XIX Олипиада ўйинларида Афина давлатлари ҳам қаҳрамонлик кўрсатишди. Кения, Тунис ва енгил ателикачилар беш марта шохсупасининг энг юқорисига кўтарилишди. Олимпия харакати тарихида биринчи марта 5000 ва 10000 метрларга югуришдаги барча совринларни ҳам африкаликлар илиб кетишди. Ушбу Олимпиадада собиқ Иттифоқ таркибида 5 киши иштирок этган республикамиз вакилларидан Вера Дуюнова –олтин (волейбол), Н.Устинова эса бронза (сузиш) медаллари билан қайтди. Шуни эътиборга моликни Н.Усинова аввалги Олимпия ўйинларида ҳам “бронза” медалини олган эди. Михаил Колюшев 5-ўринни эгаллади. Download 1.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling